Microsoft Word Buhgalter doc


__ йил декабридаги «Ҳисоб-китоб» счётининг дебети бўйича айланмалар


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

200__ йил декабридаги «Ҳисоб-китоб» счётининг дебети бўйича айланмалар 
ведомости 
 
Бош дафтар бўйича ой бошига сольдо 312500 сўм 
Счётларнинг кредитида 
Қатор ¹ Ёзиб 
бериш 
санаси 
Сотил-
ди 
Касса
Ҳар хил 
дебитор ва 
креди- 
торлар б-н 
ҳ/к-лар 
Банкнинг 
қисқа 
муддатли 
кредит-лари
Фойда 
ва за-
рарлар 
Бошқа-
лар 
Жами 
1 06 
6800 
2400 - 
5000 -
14250
2 10 
48500 
4210 
1500 
- -
24210
3 15 
21000 


- 1650 
11650


Аралаш регисторлардан фойдаланиш хронологик ва тизимли маълумотларни ёки 
синтетик ва таҳлилий ҳисоб кўрсаткичларини биргаликда бир иш амалида олиш миконини 
беради ва шу билан бирга ҳисобли рўйхатга олиш ишларининг ҳажмини қисқартириб, уни 
анча яққоллаштиради. Унинг афзалликлари айни шундадир. 


8.3. ҲИСОБЛИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЕХНИКАСИ ВА УНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
Хўжалик муомалаларини ҳисоб регистрларида акс эттириш маълум тартибда, 
расмийлаштирилган ва ишланган ҳужжатлар асосида амалга оширилиши керак. 
Ҳужжатли муомалаларни ҳисоб регистрларига ёзиш муомалаларни тарқатиш деб 
номланади. 
Муомалаларни тарқатиш ҳужжатларини контировкалаш (белгилаб қўйиш) асосида 
амалга оширилади. Кўпинча муомалалар олдин қисқа ва кузатиш учун қулай бўлган 
шаклдаги синтетик ҳисоб регистрларида акс эттирилади. Уларнинг ҳар бир ёзув мазкур 
ёзувнинг фақат навбатдаги рақами ва суммасини кўрсатади. Кейин муомалалар таҳлилий 
ҳисоб регистрларига тарқатилади. Лекин ҳозирги вақтда амалиётда бошқача тартиб кенг 
тарқалган: олдин ёзувлар синтетик ва таҳлилий ҳисобнинг аралаш регистрларига қилиниб, 
кейин эса ҳисоб даврининг охирида бир ойдаги умумий якунлар синтетик ҳисобнинг 
тизимли регистрга - Бош китобга - ёзиб қўйилади. Таҳлили ҳисоб регистрига ёзувлар 
синтетик регистрлардагига қараганда мукаммалроқ қилинади. Уларда одатда ёзувлар 
санаси ва рақами, муомалаларнинг қисқача мазмуни (ёки ёзувга асос бўлган ҳужжатга 
илова), пул ифодасидаги сумма (моддий бойликлар бўйича эса натура кўринишидаги сони 
ҳам) кўрсатилади. Таҳлилий ҳисобдаги бундай мукаммал ёзувлар мазкур муомаланинг 
мазмунини чуқурроқ ўрганиш керак бўлганда ҳар гал ҳужжаатга мурожат қилмаслик учун 
зарурдир. 
Муомалаларни ҳисоб регистрларига тарқатиш пайтида албатта ҳужжатларга ёки 
ушбу сумма ёзилган регистрнинг тегишли бетини ёзиб қўйиш йўли билан белги қўйилиши 
керак. Бундай белгиларни қўйиб қўйиш муомалаларини тарқатишнинг тўғрилигини 
кейинчалик текшириш учун муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ҳисоб регистрларидаги ёзувлар қўл билан ёки компьютер ёрдамида амалга 
оширилиши мумкин. 
Қўл билан ёзувлар муомалаларини қўл билан сиёҳда ёки ёзув машинасида қайд 
қилишдан иборат. Нусхалар олиш керак бўлганда, кимёвий қалам билан ҳам ёзиш рухсат 
этилади. Қўл билан ёзувлар ҳисоб машиналарда фойдаланиш мумкин бўлмаган ёки 
масалага мувофиқ бўлмаган пайтларда қўлланилади. 
Машинали ёзувлар ҳисоб регистрларини машинограммалар кўринишида, яъни акс 
эттирилаётган муомалаларнинг сўз билан ва рақамли тавсифи кўринишида берадиган 
электрон машиналарда амалга оширилади. 


Ҳисоб регистрлари аниқ ва ўз вақтида юритилиб, у жорий ва якуний маълумотларни 
белгиланган муддатда олинишига риоя қилган ҳолда мабалағлар ва меҳнатни энг кам сарф 
қилган ҳолда ташкил этилиши керак. 
Ҳисоб регистрларини қисқартириш ва соддалаштириш кўп йиллар мобайнида бир 
қанча йўналишлар бўйича олиб борилган. Улардан бири юқорида таърифланган 
муомалаларнинг синтетик ва таҳлилий ёзувларини хўжалик битта умумий регистрида 
биргаликда олиб боришдир. 
Кўпчилик регистрларда чизиқли (линейная) ёзув деб номланган усул кенг тарқалган. 
Унинг моҳияти шундан иборатки, счётнинг кредити бўйича акс эттириладиган сумма 
дебетидаги унга тўғри келадиган қаторда акс эттирилади. Чизиқли ёзувдан фойдаланиш 
айниқса дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларнинг ўз вақтида тўланиши устидан 
кузатишни таъминлайдиган турли - туман ҳисоб-китоб муомалаларини ҳисобга олишда 
қулайдир. Чизиқли ёзув техникасини юқорида келтирилган махсус ишлаб чиқариш ва 
сотиш ведомостига қараб тушуниб олиш мумкин. 
Ҳисобли рўйхатга олишда қисман суммаларни жамғарувчи ведомостларда олдиндан 
жамғариш ҳамда гуруҳловчи ведомостларда бир вақтнинг ўзида (одатда ойнинг охирида) 
қилинадиган ҳужжатли маълумотларни гуруҳлаш йўли билан ёзувларни ҳисоб регистрига 
тайёрлаш катта аҳамиятга эгадир. Гуруҳловчи ведомостлар, жамғарувчи ведомостларга 
ўхшаган. 
Синтетик ҳисобда ёзувлар сонини қисқартиришга ҳар бир хўжалик муомаласини акс 
эттириш билан эмас, балки тегишли ведомостларда ҳисоблаб чиқилган бир турдаги 
корреспонденцияга эга бўлган барча муомалалар бўйича умумий якунини ёзиш йўли 
билан эришилади. 
Ҳисобдаги рўйхатга олишнинг илғор усуллари шахматли ёзув тамойили деб 
номланадиган ёзувга асосланади. Унинг моҳияти шундан иборатки, хўжалик 
муомалаларини суммаси фақат бир марта ёзилади ва бир вақтнинг ўзида тегишли 
счётларнинг дебети ва кредитида акс эттирилади. Шахмат ёзувининг тартиби юқорида 
кўриб чиқилган шахматли айланма ведомостини тўлдириш усулидан тушиниб олиш 
мумкин. Ҳисоб регистрларида шахматли тамойилдан фойдаланиш фақат бухгалтерия 
ёзувларини қисқартириб қолмасдан, мазкур муомала бўйича корреспонденцияланувчи 
счётларни кўриш имконини ҳам беради. Шахматли тамойилга асосланган регистрга мисол 
тариқасида Бош дафтарни келтириш мумкин. 
Ҳисобни соддалаштиришда шунингдек миқдорларни қисқартириш (яхлитлаш) ҳам 
муайян аҳамиятга эгадир. Амортизация, арзон буюм ҳосил бўлган миқдорларни яхлитлаш, 
ҳисобланган сонларни бутун сонларда ифодалаш билан чекланса бўлади. 


Хуллас, ҳисобдаги рўйхатга олишни яхшилаш ва унинг меҳнат сиғимини 
камайтиришда машинали ёзувлардан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эгадир.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling