Microsoft Word Buhgalter doc


 БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ШАКЛЛАРИ, УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

8.4. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ШАКЛЛАРИ, УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА 
ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШИ 
Тарихий ривожланиш жараёнида бухгалтерия ҳисоби аста - секин ўзгариб ва 
ривожланиб борган. Жамият ривожланишининг ҳар бир янги босқичида ҳисоб 
регистрларининг янги турлари юзага келган ва уларга қилинадиган ёзувларнинг турлича 
навбатланиши ва усулларидан фойдаланилган. Техника воситаларидан у ёки бу усулларда 
фойдаланиш мазкур шароитда юзага келган ҳисобдаги рўйхатга олиш тартибининг 
хусусиятларини акс эттирувчи бухгалтерия ҳисобининг турли шаклларининг пайдо 
бўлишига олиб келди. 
Шундан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобининг шакли деганда ҳисоб 
регистрларининг ҳар хил шакллари, ҳисоб маълумотларини ишлаш техникаси ва ҳисоб 
ёзувларини амалга ошириш усулларини биргаликда олиб бориш тартибини тушуниш 
лозим. Регистрларнинг ташқи кўриниши, уларнинг таркибий тузилиши, синтетик ва 
таҳлилий регистрларнинг ўзаро боғланиши, дастлабки ҳисоб ахборотини олишда ва 
ишлашда, унинг ҳисоб регистрларига ёзишда қўлланиладиган техника - мана шуларнинг 
барчаси бухгалтерия ҳисобининг айрим шаклларининг хусусиятларини белгилаб беради. 
Бухгалтерия ҳисобининг пайдо бўлишидан бошлаб ўтган давр ичида унинг 
шаклларида жуда муҳим ўзгаришлар содир бўлган. Дастлабки ривожланиш босқичида 
ҳисоб корхонанинг ўз эгаси томонидан мулкларнинг бут сақланишини таъминлаш ва 
олинган даромаднинг миқдорини кузатиш ва назорат қилиш мақсадида юритилган. Фақат 
капиталистик ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан ҳисоб - «китоб юритиш» - 
«беистисно топшириладиган алоҳида агентларнинг мустақил функциясига» ажратилади. 
Шу даврда бухгалтерия ҳисобининг XV асрдаги адабиётида биринчи марта ёзилган 
бошланғич шакллари юзага келади. 
Ўша вақтда регистрлар дафтарлардан иборат эди, муомалалар мулкдорнинг тилидан 
ёки унинг эсталик дафтари билан хронологик регистр - Журналга ёзилиб, сўнгра синтетик 
регистр – бош дафтарга тарқатилар эди. Унда счётлар узоқ муддатлар алоҳида якка 
тартибда юритилар, яъни улар ҳисобнинг ҳар бир объекти учун алоҳида счётлар (масалан, 
Ун счёти, савдогар Алиевнинг счёти ва шу кабилар) очилар эди. Муайян бир босқичда 
умумлаштирилган кўрсаткичларга эҳтиёж туғилди. Ўшанда Бош дафтар синтетик ҳисоб 
регистрига айланди ва у билан бир қаторда алоҳида ёрдамчи дафтарларда таҳлилий ҳисоб 
юритила бошлади. Фаолият ҳажмининг ўсиш ва Журналдаги ёзувларнинг кўпайиб бориш 
муносабати билан, уни бир неча хронологик регистрга - Касса журнали. Мемориал ва 


бошқаларга бўлинган ҳолда ишлатадиган бўлдилар. Бош дафтар кундалик ёзувдан унга 
бир ойлик якуний ёзувлар қилишга ўта бошладилар. Бир ойлик ёзувларни тайёрлаш учун 
йиғма журнал киритилган бўлиб, унга ёзувлар Кундалик журналлардан танлаб олиш йўли 
билан амалга оширилар эди. Аста секин ҳужжатлар ёзувларни асословчи сифатда 
қўлланила бошлади. 
Дафтарлардан фойдаланишга асосланган бухгалтерия ҳисобининг шакллари шундай 
йўл билан ривожланган эди. Улардан биринчиси дастлаб Италия олими Лука Пачоли 
томонидан 1494 йилда Венецияда чоп этилган «Счётлар ва ёзувлар тўғрисидаги трактат» 
китобида ёритилган эди. 
XX асрнинг бошида, йирик ишлаб чиқаришнинг ривожланиши шароитида, ҳисобга 
бўлган талаб анча ошди. Дафтарлар ўрнига регистрларнинг янги шакллари - карточкалар, 
бўш варақлардан фойдаланиш ўртага ташланиб, улар ҳисоб меҳнатини енгиллаштириб, 
илгари жуда меҳнатни кўп талаб қиладиган ишларни соддалаштириш қайта - қайта 
кўчириш ишларини бартараф қилиш имкониятларини ва пировардида ҳисобда машинали 
техникадан фойдаланиш шароитлари яратиб берди. 
Тижорат ҳисоб - китобининг ривожланиши ва чуқурлашиши шароитида ҳисобнинг 
мазмуни, мақсадлари ва вазифалари тубдан ўзгарди. 20 - йиллардаёқ ҳисоб техникасининг 
қолоқлиги аён бўлган эди. Ҳисоб ходимлари ҳисобнинг янги, ривожланган тузилишининг 
пулларини излаша бошладилар.
Марказлаштирилган бошқарув шароитида яратилган ҳисобнинг шаклларидан энг 
биринчиси 1925 - 1927 йилларда кенг тарқалган карточка - ордерли шакли, деб номланган 
шаклидир. 
Карточка - ордерли шаклида қайта - қайта кўчириш ишларини қисқартириш 
мақсадида нусха кўчириш (копировка) ёрдамида бир неча нусхада тузиладиган ордерлар 
киритилган эди. Ҳар бир муомалага алоҳида ордер ёзиб берилиб, унда ушбу муомала 
бўйича бухгалтерия ёзуви ва унинг қисқача изоҳи берилар эди. 
Ордерлар уч нусхада ёзилиб, улар кейинчалик синтетик ҳисобнинг хронологик 
ёзуви, таҳлилий ҳисобнинг дебетли ва кредитли ёзувлари учун ишлатиларди. Бу нарса 
ушбу регистрлардаги ёзувларни ордерларнинг тегишли нусхалари жой - жойига териб 
қўйиш билан алмаштириш имконини берди. Ордернинг биринчи нусхаси хронологик 
ҳисоб регистрларида (касса ордерлари ёки мемориал ордерларда) тикиб қўйилар, иккинчи 
ва учинчиси эса - дебетланадиган ва кредитланадиган счётлар таҳлилий ҳисобининг 
тегишли карточкаларида тахтлаб қўйиларди. 
Қайта - қайта кўчиришни қисқартиришга интилиш типлаштирилган ордерларнинг 
(уларда муомалаларни изоҳловчи матн олдиндан босиб ёзилган - «Типлаштирилган» 


бўлади) яратилишига олиб келди. Бош китобдаги ёзувлар йиғма журнал асосида қилинар 
эди. 
Лекин ҳисобнинг бу шакли амалиётда кенг қўлланишга эриша олмади, чунки ҳар бир 
муомалага алоҳида ордернинг берилиши меҳнатни камайтириш ўрнига, унинг сарфини 
ошириб юборди ва ҳисоб регистрларининг тасвирийлигини ёмонлаштириб қўйди. 
Шуларнинг ҳаммаси ҳисобни рационализация қилишнинг бошқа йўлларини излашга 
мажбур этди.
Карточка - ордерли шаклнинг негизида 1927 йилда биринчи марта савдо 
корхоналарида қўлланган карточкали - нусха кўчириш шакли («копиручёт») шакли 
яратилди. 
Бу шаклнинг негизига таҳлилий ҳисоб карточкаларига ва синтетик ҳисоб 
журналларига бир вақтнинг ўзида нусха кўчириш йўли билан ёзиш тамойили қўйилган 
эди. Бу ҳисобнинг шаклида ҳар бир журнал, одатга кўра, бир неча турдош счётлар бўйича 
ёзувларни ўз ичига олар эди. Масалан, барча ҳисоб - китоблар счётлари бўйича ёзувларни 
бирлаштирувчи жарналлар юритилар эди. Ҳеч қандай ордерлар тузилмас ва барча ёзувлар 
бевосита ҳужжатларнинг ўзидан амалга оширилар эди. Бу билан ҳисоб маълумотларининг 
ҳужжатлардагига тўғри келишига эришилар эди. Корреспонденциялантирувчи 
счётларнинг рақамлари ҳужжатларга махсус муҳр билан қўйилар эди. 
Бош дафтар кундалик Назорат ведомости билан алмаштирилиб, у ҳар бир счётининг 
ичида у билан корреспонденцияланувчи счётлар бўйича ёзувларни гуруҳлашни таъминлар 
эди. Назорат ведомостидаги ёзувлар ҳар куннинг охирида журналлардаги ёзувлар билан 
солиштириб текширилар, бу эса ўз навбатида ҳисоботларни тузишни тезлаштирар, 
хатоларни топишга сарфланадиган вақтни қисқартирар ва кундалик баланс тузиш 
имкониятини яратар эди. 
Солиштириб текшириш гуруҳловчи варақчалар ёрдамида - бир турда 
корреспонденцияланувчи счётлардан айланмаларни танлаб олиш йўли билан олиб 
борилар эди. Улар ўтган кунда амалга оширилган ёзувларни якунлаш учун ҳар бир журнал 
бўйича тузилар эди. Натижада синтетик ва таҳлилий ҳисоб маълумотларини кейинчалик 
солиштириб текширишга ҳожат қолмас эди, чунки таҳлилий регистрлар карточкаларидаги 
ёзувлар уларни бир вақтнинг ўзида тегишли журналларда нусха кўчириш йўли билан 
амалга оширилар ва уларнинг айланма суммалари кунда назорат ведомости билан 
солиштириб текширилар эди. Шу йўл билан Назорат ведомостининг кўрсаткичлари 
автоматик тартибда карточкалардаги якуний маълумотлар билан мос келишига эришилар 
эди. Таҳлилий ҳисоб бўйича айланма ведомостлар айланма якунини ва сальдони ҳисоблаб 


топиш ва қайд этиш ҳамда улардан тезкор кузатув мақсадида фойдаланиш учунгина 
мўлжалланган эди. 
Карточкали - нусха кўчириш шакли асосан савдо корхоналарида тарқалган эди. Уни 
саноат корхоналарида жорий этиш ҳаракатлари саноатдаги ҳисобнинг жуда мураккаблиги 
туфайли, гарчи унинг айрим тамойиллари, жумладан, ёзувлардан нусха кўчириш усули 
қўлланилган бўлса ҳам, яхши натижа бера олмади. 
Ҳозирги пайтда корхоналарда асосан бухгалтерия ҳисобининг уч шакли: мемориал - 
ордерли, журнал - ордерли, ва ПЭҲМдан фойдаланишга асосланган автоматлаштирилган 
шакллари қўлланмоқда.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling