Microsoft Word Buhgalter doc


 ХАТО ЁЗУВЛАР: ТАСНИФИ ВА ТУЗАТИШ УСУЛЛАРИ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
8.7. ХАТО ЁЗУВЛАР: ТАСНИФИ ВА ТУЗАТИШ УСУЛЛАРИ 
Бухгалтерия ҳужжатларини тузишда ва ҳисоб регистрларини юритишда айрим 
вақтларда хатоларга йўл қўйилади. Бухгалтерия ҳисобини юритишда йўл қўйлган хатолар 
қуйидаги белгиларига қараб тасвирланади.
1. 
Ҳужжатлар реквизитларидаги хатолар. Бунда хато тўлдирилган реквизит 
тўғрисига ўзгартирилади. 
2. 
Хатога йўл қўйган шахс. Агар хатога йўл қўйилган бўлса, уни кимдир бажарган. 
Бу тамойил асосан маъмуриятни қизиқтиради. 
3. 
Ғаразлик. Барча хатолар беғаразлик ва ғаразликка бўлинади. Ғаразлик билан 
қилинган хато хатога йўл қўйган шахс учун оқибатлари турли бўлиши мумкин. 
Аммо беғараз қилинган хато ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди, айниқса 
кейинги тамойил нуқтаи назаридан. 
4. 
Солиққа тортишга таъсири. Хатолар тўланадиган солиқ суммасини 
ўзгартирадиган ва ўзгартирмайдиган бўлиши мумкин. 
5. 
Хатоларни юзага келиш сабаблари. Беғараз хатоларни юзага келиш сабаблари 
қуйидагилар бўлиши мумкин: чарчаш, толиқиш, бепарволик, техниканинг 
носозлиги ва ш.к. 
6. 
Хатоларни кейинги ҳужжатларда қайтарилиши. Айрим хатолар биргина 
хужжтда бўлиб, кейнги ҳужжатларда такрорланмайди. Айримлари эса бир неча 
ҳужжатларга ўтиб занжир халқасидек такрорланади. Шундай хатолар бир 
жойнинг ўзида (локальный) ва транзит (бошқа ҳужжатларга ҳам ўтган) бўлиши 
мумкин. 
Бухгалтерия ҳисобида компютердан фойдаланилса, барча ҳолларда ҳам хатолар бир 
марта ўўғирланади. Бунда барча ҳисоб реквизитлари автоматик равишда янгиланади.
1. 
Бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсири. Бунда хатолар бошқарув 
қарорларини қабул қилишга таъсир этадиган ва тўғирлаб бўлмайдиган бўлиши 
мумкин. 
2. 
Хатолар характери. Бунда хатолар тўғриласа бўладиган ва тўғрилаб 
бўлмайдиган бўлиши мумкин. 
Масалан, бухгалтерия ходимлари томонидан хато қилиниб бюджетга ортиқча сумма 
ўтказилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 124-моддасига биноан 
ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариб бериш муддати 3 йил белгиланган. Агар 
даъво қилиш муддати ўтиб кетса, бундай хато аниқлангани билан тузатиб бўлмайди. 


Бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатолар албатта тўғриланиши шарт. Хато 
ёзувларни тузатиш ҳисобда алоҳида методологик масалани ташкил этади ва «Бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисидаги Қонун» билан тартибга солинади. Лекин хато ёзувларни 
тўғрилашнинг назарий ва амалий имкониятлари норматив ҳужжатларилар билан 
белгиланган доирадан кенгроқ. 
Тузатиш усуллари йўл қўйилган хатоларни аниқланаган вақти ва қўлланиладиган 
ҳисоб шаклларига боғлиқ. 
1. Агар хатолар даврий ҳисоботни солиқ органларига топширилган қадар 
аниқланган бўлса, хато ёзувни тўғрисига алмаштириш йўли билан тўғирланади. 
Хато ёзувларни алмаштириш деб қуйидагилар тушунилади: 
Ҳисобнинг дафтар шаклида – тозалаш, суваш, устидан чизиш, изоҳланган тузатиш ва 
бошқа тузатиш усуллари; 
Ҳисобнинг коспьютер шаклида – бевосита олиб ташлаш ёки таҳрир қилиш йўли 
билан нотўғри ёзувни тўғрисига алмаштириш. 
Хато ёзувларни тўғирлашда у ёки бу усулни қўллаш аниқ вазиятга боғлиқ. 
Мазмуни муомала маълумотлардан иборат бўлган айрим ҳужжатларда хато рақамни 
ўчириб ёнига тўғрисини ёзиш етарли. 
Агар ўчириш, суваш ёки устидан чизиш имконияти бўлмаса, тузатилган рақамга 
шундай изоҳ берилади: 
«_____ га тузатилганлиги ишонилсин», «қўшиб ёзилган____ га ишонилсин» ёки 
«устига чизилгани_____ ўқилмасин» деб тегишли лавозимли шахснинг имзоси қўйилади, 
айрим ҳолларда муҳр ҳам босилади. 
Хато ёзувларни бундай усулларда маълум вақтларгача тўғрилаш мумкин. Бу вақтни 
шартли равишда қайтиш нуқтаси деймиз. Хатоларни тузатиш бўйича қайтиш нуқтаси деб 
маълум сана эмас, балки даврий ҳисоботни солиқ органига топшириш куни ҳисобланади. 
Даврий ҳисоботни солиқ органига топшириш қонунчилик билан тартибга солинганлиги 
учун қайтиш нуқтаси солиқ даврининг бошланиш куни билан ҳисоботни солиқ органига 
топшириладиган охирги кун орасида бўлади. Маълумки, ҳисобот ҳақиқаттан 
топширилгандан сўнг уни қайтаришнинг иложи йўқ. 


Агар хатолар қайтиш нуқтасини ўтгандан кейин аниқланган бўлмса, тўғрилаш 
проводкаларини бериш йўли билан тузатилади (албатта айрим хатолар бўйича 
проводкалар берилмайди. Масалан, ҳисобот давридан олдинги чоракда сотиб олинган 
асосий воситалар бўйича хатога йўл қўйиб кафолат муддати кўрсатилмаган экан. Буни 
тузатиш учун ҳеч қандай қўшимча проводка талаб қилинмайди. Бу хато таҳририй усул 
билан тузатилади). 
I. Қўшимча ёзув усули. Бу усулдан фойдаланишнинг иккита шарти бор: а) хўжалик 
муомалаларини суммасида хатога йўл қўйилган; б) хато камайиш томонига йўл қўйилган 
(проводкада келтирилган сумма ҳақиқий кўрсатиладиган суммага қараганда кам бўлган). 
Бунда хато ёзилган сумма билан тўғрисини орасидаги фарқ суммага илгаригидек 
қўшимча проводка берилади ва шу билан хато ёзув тузатилган бўлади. 
Масалан, асосий ишлаб чиқаришга ҳақиқий сарфланган материал 5000 сўм, лекин 
хато қилиб 4000 сўм ёзилган. Бунда хатони тузатиш схемаси қуйидагича бўлади. 
Д-т 1010 К-т 
Д-т 2010 К-т 
1) 4000 
2) 1000 
1) 
4000 
2) 1000 
II. Тескари проводка бериш усули. Шундай бўлиши мумкинки, хатолар суммани 
камайиши томонига эмас, кўпайиши томонига йўл қўйилган. Бу вақтда хатоларни тузатиш 
тескари проводка бериш усусли билан бажарилади. 
Масалан, асосий ишлаб чиқаришга ҳақиқий сарфланган сумма 4000 сўм бўлиб, хато 
қилиб 5000 сўм ёзилган бўлса, хатони тузатиш схемаси қуйидагича бўлади: 
Д-т 1010 К-т 
Д-т 2010 К-т 
2) 1000 
1) 5000 
1) 5000 
2) 1000 
Башарти счетлар корреспенденциясида хатоларга йўл қўйилган бўлса, олдин тескари 
проводка берилади, сўнг тўғриси ёзилади. 
Масалан: 
1. Асосий ишлаб чиқаришга материаллар сарфланди 5000 сўм хато проводка берилди:
Д т 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 

5000 
сўм.
К т 1010 «Хом ашё ва материаллар» 

5000 
сўм


Тўғри ёзув: 
Д-т 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» 
К-т 1010 «Хом ашё ва материаллар» 
Хато берилган проводкани тузатиш усули: 
2. Олдин хато берилган проводкани тескариси берилади.
Д т 
1010 
5000 
сўм. 
К т 
2310 
5000 
сўм
сўнг тўғри проводка берилади
Д т 
2010 
5000 
сўм. 
К т 
1010 
5000 
сўм 

Д-т 2010 К-т 
Д-т 1010 К-т 
Д-т 2310 К-т 
3) 5000 
с.
1) 5000 
1) 5000 
2) 5000 
2) 5000 
3) 5000 
5000 
5000 10000
5000 
5000 
5000 5000 


Бу усулда счетларнинг охирги қолдиқлари ўзгармайди, лекин оборотлари сунъий 
равишда кўпаяди. 
III. Кўчириш усулда хатларни тўғирлаш. Юқорида келтирилган хатони кўчириш 
йўли билан тузатиш мумкин. 
Д-т 2310 К-т 
Д-т 2310 К-т 
Д-т 2310 К-т 
1) 5000 
с. 1) 
5000 
2) 
5000 
2) 5000 
5000 5000 
5000 - 5000 
- - 
5000 

5000 
Бундай тузатишда счетларнинг аборотлари сунъий равишда кўпайтирилмайди. 
Бу усулдан ватанимиз амалиётида кам қўлланилади. 
«Қизил сторно» усулида хатоларни тўғрилаш. Бу усулда хатоларни тўғрилаш 
ватанимиз амалиётида кўп тарқалган. «Қизил сторно» (италянча Storno – счётни ўтказиш) 
усулида хатолар тузатилганда счётларнинг оборотлари бузиб кўрсатилмайди. «Қизил 


сторно» усули қўшимча ёзиш усули билан хатоларни тузатиш иложи бўлмаганда 
қўлланилади. 
«Қизил сторно» усулида хатолар тузатилганда хато берилган ёзув манфий (қизил 
сиёҳда) суммада такрорланади, сўнг тўғриси (оддий сиёҳда ёзилади). Манфий сумма 
олдинги суммалардан олиб ташланади. Шу билан счётларнинг оборотлари бузиб 
кўрсатилмайди. 
Масалан, омбордан асосий ишлаб чиқаришга 4000 сўмлик материал сарфланган, 
лекин хато қилиб 5000 сўм ёзилган. Бунда хато ёзилган сумма қизил сиёҳда такрорланади 
(агар унинг иложи бўлмаса, манфий сумма рамкада кўрсатилади) сўнг тўғриси, яъни 4000 
сўм оддий сиёҳда ёзилади. 
Д-т 1010 К-т 
Д-т 2010 К-т 
С.
1) 
5000 
2) 
3) 
4000 
1) 5000 
2)
3) 4000 

4000 4000 
4000 4000 
Бунда: 1 – муомала нотўғри, хато ёзилган сумма;
2 – муомала «қизил сторно» усулида хато ёзилган сумма ўчирилди; 
3 – муомала тўғри суммани акс эттирилиши. 
IV. Аралаш ёзув усулида хатоларни тўғрилаш. Бунда хато ёзилган сумма қизил 
сиёҳда такрор ёзилади, тўғриси эса оддий сиёҳда ёзиб қўйилади. Бу усулда иккиёқламали 
ёзув тамойили бузилади. Масалан, асосий ишлаб чиқаришга 5000 сўмлик сарфланган 
материал хато қилиб ёрдамчи ишлаб чиқаришга ёзилган. Аралаш ёзув усулида 2310 
«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг дебетига ёзилган 5000 сўм қизил сиёҳда такрор 
ёзилади ва бу сумма 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетига оддий сиёҳда 
ёзиб қўйилади. 
Д-т 1010 К-т 
Д-т 2310 К-т 
Д-т 2010 К-т 
С. 1) 
5000 

5000
2)
2) 5000 
5000


5000 
5000
5000 
5000
5000
5000



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling