Microsoft Word Buhgalter doc
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИНГ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
9.7. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИНГ
ТУЗИШ ТАРТИБИ Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот 3 - Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартси «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»га биноан жорий бухгалтерия маълумотлари бўйича тузилади. Қуйида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан тавсия этилган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг шакли келтирилади. Корхона Тармоқ Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот. Олдинги йилнинг Ҳисобот даврида Кўрсаткичлар номи Қатор № Даромад (фойда) Харажат (зарар) Даромад (зарар) Харажат (зарар) Сотишдан олинган соф тушум 010 Сотилган маҳсулот, товар (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи 020 Сотишдан олинган ялпи молиявий натижа (010-020) 030 Давр харажатлари (041+042 +043) шу жумладан: 040 Сотиш харажатлари 041 Маъмурий харажатлар 042 Бошқа операцион харажат ва даромадлар 043 Асосий фаолиятдан фойда (зарар) (030-040) 050 Молиявий фаолият натижалари (061+067) шу жумладан: 060 Шўба ва уюшган хўжалик юритувчи субъектлардан олинган дивидендлар 061 Бошқа олинган дивидендлар 062 Шўъба ва уюшган хўжалик юритувчи субъектлардан олинган ва берилган қарзлар бўйича фоизлар 063 Бошқа тўланган ва олинган фоизлар 064 Валютанинг курс фарқлари (ижобий, салбий) 065 Мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан олинган даромадлар 066 Молиявий фаолиятдан олинган 067 бошқа фойда ва зарарлар Умухўжалик (одатдаги) фаолиятидан фойда ва зарарлар 070 Фавқулотда фойда (зарарлар) (081+083) шу жумладан 080 Тўхтатилган фаолиятдан 081 Ғайриоддий воқеалардан 082 Бошқа фавқулотда фойда (зарар) 083 Фойда (зарар) дан солиқ тўлагунча умумий молиявий натижа (070+080) 090 Даромад (фойда)дан солиқ 100 Соф фойдвдвн ҳисобланган бошқа солиқ ва ажратмалар 110 Ҳисобот даврининг соф фойда (зарар)(090-110) 120 Қонунчиликка биноан резерв капиталига ажратма 130 Ҳисобот даврида тақсимланмаган фойда (зарар) (120-130) 140 Ҳисоботнинг 010 - қатор 90 «Асосий (операцион) фаолиятдан олинган даромадлар» счётининг тегишли (9010 - 9030) субсчётларидан олинади. Бу счётларнинг суммасидан 9050 - «Сотилган товарларнинг қайтарилиши ва чегирмалар» счётининг суммаси чиқариб ташланади. 020 - қатор суммаси 9110 - «Сотилган тайёр маҳсулотлар таннархи» счётининг тегишли субсчетлари (9110 - 9130) дан олинади. 030 - қатор суммасини топиш учун 010 - қатор суммасидан 020 - қатор суммасини айириб ташлаш керак. «Давр харажатлар, ҳажми» моддасида (сатр 040) 050, 060, 070, 080, қаторларнинг умумий суммаси ёзилади. «Сотиш бўйича харажатлар» моддаси бўйича (050 қатор) сотиш бўйича харажатлар акс эттирилиб, улар 9410 «Сотиш бўйича харажатлар» счётидан олинади. «Маъмурий харажатлар» моддаси бўйича (060 қатор) маълумотлари 9420 «Маъмурий харажатлар» счётига олинади. «Бошқа операцион харажатлар» моддаси бўйича (070 қатор) маълумотлар 9430 «Бошқа маъмурий харажатлар» счётига олинади. «Келгуси солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари» моддаси бўйича (080 қатор) маълумотлар 9440 «Келгуси солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари» счётига олинади. «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» моддаси бўйича (090 қатор) маълумотлар 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счётларига олинади. «Асосий фаолиятнинг фойдаси (зарари)» моддаси бўйича (100 қатор) маълумотлар 030 - қатор суммасидан 040 - қатор суммасини айириб ташлаш 090 - қатор суммасини қўшиш йўли билан аниқланади. «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, жами» моддаси бўйича (110 қатор) маълумотлар 120, 130, 140, 150, 160 - қаторлар суммаларини қўшиш йўли билан топилади. «Дивидент шаклидаги даромадлар» моддаси бўйича (120 қатор) маълумотлар 9520 «Дивидентлар кўринишидаги даромадлар» счётидан олинади. «Фоизлар шаклидаги даромадлар» моддаси бўйича (130 қатор) маълумотлари 9530 «Фоизлар шаклидаги даромадлар» счётидан олинади. «Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг)дан даромадлар» моддаси бўйича (140 қатор) маълумотлари 9550 «Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг)дан даромадлар» счётидан олинади. «Валюта курси фарқидан даромадлар» моддаси бўйича (150 қатор) маълумотлари 9540 «Валюталар курслари фарқларидан даромадлар» счётидан олинади. «Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари» моддаси бўйича (160 қатор) маълумотлари 9510 «Роятли кўринишидаги даромадлар», 9560 «Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар», 9590 «Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счётларидан олинади. «Молиявий фаолият бўйича харажатлар» моддаси бўйича (170 қатор) маълумотлари 180, 190, 200, 210 қаторларнинг жами акс эттирилади. «Фоизлар шаклидаги харажатлар» моддаси бўйича (180 қатор) маълумотлари 9610 «Фоизлар шаклидаги харажатлар» счётидан олинади. «Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг)» моддаси бўйича (190 қатор) маълумотлар 9610 «Фоизлар шаклидаги харажатлар» счётидан олинади. «Валюта курси фарқидан зарарлар» моддаси бўйича (200 қатор) маълумотлар 9630 «Валюта курси фарқидан зарарлар» счётига олинади. «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» моддаси бўйича (210 қатор) маълумотлари 9630 «Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар», 9690 «Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар» счётларидан олинади. «Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари)» моддаси бўйича (220 қатор) 100 қатор суммасига 110 қатор суммасини қўшиб 170 қатор суммасини ташлангандан ҳосил бўлган сумма ёзилади. «Фавқулотдаги фойда ва зарарлар» моддаси бўйича (230 қатор) даромади бўйича маълумотлар 9710 «Фавқулотда зарарлар» счётидан олинади. «Даромад (фойда) солиғи тўлагунча қадар фойда (зарар)» моддасининг (240 қатор) маълумотлари 220 қатор суммасига 230 қатор суммасини (фойда бўлса) қўшиб, (зарар бўлса) чегириб ташлаш йўли билан топилади. «Даромад (фойда) солиғи» моддаси бўйича (250 қатор) маълумотлар 9810 «Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар» счётидан олинади. «Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар» моддаси бўйича (260 қатор) корхона томонидан йил бошидан фойда ҳисобидан ҳисобланиб тўланган солиқ ва йиғимлар суммаси акс эттрилади. «Ҳисобот даврининг соф фойда (зарари)» моддаси бўйича (270 қатор) маълумотлар 240 қатор суммасидан 250 ва 260 қаторлар суммаларини айириш йўли билан топилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling