Microsoft Word Buhgalter doc
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
9.8. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
Молиявий ҳисобдан ички ва ташқи фойдаланувчилар учун корхонанаинг асосий воситаларининг таркиби, уларни иш ҳолати умумий қиймати муҳим аҳамиятга эга. Бу маълумотлар корхоналарнинг молиявий ҳисобот таркибида тузиладиган «Асосий воситалар таркиби тўғрисидаги ҳисобот»да акс эттирилади. Қуйида бу ҳисоботнинг шаклини келтирамиз. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот Бошланғич қиймат Йиғилган амортизация (эскириш) миқдори Қолдиқ қиймати Кўрсаткич номи қатор йил бош иг а қолди қ кирим ҳисобдан чи қариш йил охириг а қолди қ йил бош иг а қолди қ кирим ҳисобдан чи қариш йил охириг а қолди қ йил бошига йил охирга 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 Ер 010 Ерни ободонлаштириш 020 Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг) шартнома бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш 030 Бино 040 Иншоот 050 Узатиш мосламалари 060 Машина ва ускуналар 070 Мебел ва офис жиҳозлари 080 Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси 090 Транспорт воситалари 100 Ишчи ҳайвонлар 110 Маҳсулдор ҳайвонлари 120 Кўп йиллик ўсимлик 130 Бошқа асосий воситалар 140 Консервация қилинган асосий воситалар 150 Узоқ муддатли ижара (молиявий лизинг)га олинган асосий воситалар 160 Жами асосий воситалар (010 сатрдан 160 сатргача) 170 шундан: ишлаб чиқариш 171 ноишлаб чиқариш 172 маълумот учун: Йил давомида сотиб олинган асосий воситалар жами (181+ 182+183) 180 шу жумладан: Ўз маблағлар ҳисобига 181 Банк кредити ҳисобига 183 Тугалланган қурилиш 190 Раҳбар Бош бухгалтер Асосий воситаларнинг харакати тўғрисидаги ҳисобот жадвали мазмунидан кўриниб турибдики, унда асосий воситалар ва уларнинг эскириши белгиланган таснифи асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича акс эттирилади: • йил бошига қолдиғи; • ҳисобот даврида асосий воситаларининг кирими; • ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилгани; • йил охирига қолдиғи. Ҳисоботнинг 3 ва 6 – хоналарида корхона балансида ҳисобга олинган барча асосий воситаларнинг қиймати акс эттирилади. 4 - хонада ҳисобот даврида, қўшимча баҳолаш қиймати ҳам қўшилган ҳолда қуйидаги манбалардан корхона тасарруфига ўтган асосий воситалар акс эттирилади: • пулга сотиб олиш ёки янгидан қуриш; • айланма маблағлардан асосий воситага ўтказилиши; • бошқа корхона ва ташкилтлардан бепул олиниши; • инвентаризация натижасида ортиқча чиққан асосий воситалари кирими; • лизинг муомалалари бўйича узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар. 5 - хонада қайтадан баҳолаш натижасида нархини пасайтириш ҳам қўшилган ҳолда қуйидаги сабабларга кўра хўжалик тасарруфидаги асосий воситалар таркибидан чиқарилган объектлар қиймати акс эттирилади: • пулга сотилган кераксиз ва ортиқча асосий оситалар; • асосий воситалар таркибидан айланма маблағларга ўтказилган объектлар; • бошқа корхона ва ташкилотга бепул берлиган объектлар; • эскириши натижасижа объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши; • табиий офатлар, авария натижасида ва бошқа сабабларга кўра объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши. 7 ва 10 - хоналарда асосий воситаларнинг турлари бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига йиғилган амортизация (эскириш) суммаси акс эттирилади. 8 - хонада асосий воситаларни қўшимча баҳолаш натижасида қўшимча ҳисобланган амортизация суммаси ҳам қўшилган ҳолда, ҳисобот даврида барча асосий воситалари бўйича ҳисобланган амортизация (эскириш) суммаси акс эттирилади. 9 - хонада тугатилган, сотилган ва бошқа йўллар билан хўжалик тасарруфидан чиқиб кетган асосий воситалар эскириши кўрсатилади. 11 - хонада асосий воситаларнинг йил бошига қолган соф қолдиқ қиймати акс эттирилади. Бу сумма 3 - хона билан 7 - хоналари суммалари фарқидан иборат. 12 - хонада асосий воситаларнинг ҳиобот даври охирига қолган соф қолдиқ қиймати акс эттирилади. Бу сумма 6 - хона билан 10 - хона суммалари фарқидан иборат. Асосий воситаларнинг жами суммасидан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш йўналишидагиларнинг ҳаракати алоҳида ажратиб кўрсатилади. Ишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларинии ва бошқа моддий ишлаб чиқариш фаолияти соҳасига тегишли воситалар киради. Ноишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига коммунал хўжалик, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, маориф, маданият ва шунга ўхшаганларда фойдаланиладиган воситалар киради. «Маълумот учун» деган бўлимнинг 150 – 154 қаторларида асосий воситалар қайси манбалар ҳисобидан сотиб олнганлиги (кирими) акс эттирилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling