Microsoft Word Buhgalter doc


 ПУЛ ОҚИМИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

9.9. ПУЛ ОҚИМИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ 
Пул оқими тўғрисида ҳисобот маълум бир ҳисобот даврида корхонанинг пул 
маблағлари ҳолатига операцион, инвестиция ва молиявий фаолияти таъсирини акс 
эттиради ва шу давр ичида пул маблағлари ўзгаришини кўрсатади. 
Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот маълумотларидан фойдаланиш қуйидаги 
имкониятларни беради: 
• корхонанинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ишлаб топиш 
қобилиятини, шунингдек шунга ўхшаган пул маблағларидан фойдаланишда 
корхона эҳтиёжини баҳолаш; 
• корхонанинг соф активидаги ўзгаришларни, унинг (унинг тўлов қобилияти ҳам 
қўшилган ҳолда) молиявий структурасини ва унинг ўзгарувчан вазият ва 
имкониятларига мослашиш мақсадида пул оқимларининг суммалари ва ўз 
вақтида тушишига тасъир этиш қобилиятини баҳолаш; 
• турли корхоналарнинг операцион фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни таққослаш. 
Чунки бу хўжалик фаолиятининг бир хил муоамала ва воқеалари учун 
бухгалтерия ҳисобининг турли усулларидан фойдаланиш оқибатларини бартараф 
этади. 
Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот даври ичида пул маблағлари оқими 
қуйидаги фаолиятлар бўйича таснифланади: 
• 
операцион фаолияти; 
• 
инвестицион фаолияти; 
• 
молиявий фаолияти. 
Операцион фаолиятдан олинадиган пул маблағлари ҳажми корхона фаолияти 
самарасининг ҳал этувчи кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Чунки у ташқи молиялаш 
манбаларисиз қайтариш, меҳнат унумдорлик даражасини сақлаш, девидентлар тўлаш ва 
янги капитал қўйилмаларни амалга ошириш имкониятини беради. 
Операцион фаолиятидан бўлган пул маблағлари ҳаракати биринчи навбатда даромад 
олиш бўйича асосий фаолият натижаси бўлиб ҳисобланади. 
Инвестицион фаолият – бу пул эквивалентига кирмайдиган узоқ муддатли активлар 
ва бошқа ва бошқа инвестицияларни сотиб олиш ва сотиш, қайтариладиган кредитларни 
бериш ва олиш. Буларга бино, асбоб - ускуна, номоддий ва бошқа активларни сотиш ва 
сотиб олиш, акция ёки бошқа қарз мажбуриятларини сотишдан тушган тушум ва бошқа 


корхоналарнинг акциялари ва қарз мажбуриятларини сотиб олиш, фьчерс, форвард, 
опцион ва своп - контрактлар бўйича тушумлар ва улар бўйича тўловлар киради. 
Фьючерс контракт (муддатли контракт) – бу маълум миқдорда молиявий 
инструментларни ёки белгиланган миқдордаги товарни эркин савдо биржасида 
келишилган нархда олди - сотди тўғрисидаги шартнома. 
Форвард контракти – бу товар ёки молиявий инструментларни келажакда жўнатиш 
ва ҳисоб - китоб қилиш бўйича олди – сотди тўғрисидаги битим. 
Опцион контракт (мукоффотли битим) – бу маълум миқдордаги молиявий 
инструментлар ёки товарларни келишилган муддат ичида белгиланган миқдорда мукофот 
тўлаш эвазига қайд этилган нархда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқи. 
Молиявий фаолият – бу шундай фаолият турики, унинг натижасида корхонанинг 
хусусий капитали ва қарзлари ҳажми ва структураси (тузулиши) да ўзгариш ҳосил бўлади. 
Қуйидаги пул маблағларининг ҳаракати бунга мисол бўла одади: 
Пул маблағларининг тушуми 
Пул маблағларининг чиқими
Акциялар 
чиқаришдан 
олинадиган 
тушумлар 
Хусусий акцияларни сотиб олиш бўйича 
тўланмалар
Қарзга 
олинган 
маблағлар 
тушуми 
(чиқарилган векселлар, облигациялар ва 
бошқа узоқ муддатли қарзлар) 
Қарзларни 
қайтарилиши 
(операцион 
фаолиятда акс эттириладиган қарзлар 
бўйича фоизлардан ташқари) 
Акционерларга дивидентлар тўлаш ва 
капиталнинг 
бошқа 
кўринишдаги 
тақсимланиши
Молиялаштирадиган ижара билан боғлиқ 
бўлган мажбуриятлар бўйича тўловлар 
Қуйида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1997 йил 15 – январидаги 
5 – сон буйруғи билан тасдиқланган пул оқими тўғрисидаги ҳисоботи шаклини 
келтирамиз. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling