30-мавзу. Очиқ иқтисодиёт шароитида макроиқтисодий сиёсат Режа: - Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари
- Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели
- Қайд этилган валюта курси шароитида пул-кредит ва фискал сиёсат
- Эркин сузиб юрувчи валюта курси шароитида макроиқтисодий сиёсат
1. Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари Тўлиқ макроиқтисодий модел-очиқ иқтисодиёт моделидир. Француз иқтисодчиси М.Пебро «очиқ иқтисодиёт»га қуйидагича таъриф беради: «очиқлик, эркин савдо – бу иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун қулай ўйин қоидаларидир» 1. Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари Очиқ иқтисодиёт - бу турли хамкорликдаги тадбиркорлик шаклларидан фаол фойдаланиш, эркин тадбиркорлик зоналарини ташкил килиш, ташки савдода давлат якка ҳокимлигини йўқотиш, халкаро меҳнат тақсимотида мамлакатнинг нисбий устунликларидан самарали фойдаланишдир. 1. Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари Очиқ иқтисодиётнинг афзалликлари: - халқаро ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва коперациялашувининг чуқурлашуви;
- ресурслардан самарадорлик даражасига қараб рационал тақсимлаш;
- жахоннинг илғор тажрибаларидан халқаро иқтисодий муносабатлар тизими орқали унумли фойдаланиш;
- миллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобатнинг жаҳон бозоридаги рақобат туфайли рағбатлантирилиши.
1. Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари Иқтисодиётнинг очиқлик даражасини белгилаб берувчи миқдорий кўрсаткичларга экспорт ва импортнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини киритиш мумкин. Экспорнинг ЯИМга нисбати экспорт квотаси сифатида аниқланади:
бу ерда Эк - экспорт квотаси, Э - экспорт ҳажми.
Агар Эк 10% бўлса, иқтисодиётнинг очиқлиги мақсадга мувофик ҳисобланади.
1. Очиқ иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўринишлари
Do'stlaringiz bilan baham: |