Ташқи мувозанат қайд қилинган, ёки сузиб юрувчи валюта курси шароитида тўлов балансининг нолга тенг қолдиғини таъминлаб турилишни англатади Ички ва ташқи мувозанатни таъминлаш муаммоси товар, пул ва валюта бозорларининг амал қилишига таълуқлидир. Очиқ иқтисодиётда иқтисодий сиёсат таҳлили Манделл-Флеминг моделига асосланган ҳолда амалга оширилади. Бу модел қисқа муддатда иқтисодиётни мувозанатлаштиришни ифодалайди ва кичик очиқ иқтисодиёт учун IS-LM моделининг модификация қилинган шакли ҳисобланади. 2. Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели 2. Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели Манделл-Флеминг модели кичик очиқ иқтисодиёт модели бўлиб қайд қилинган ва сузиб юрувчи валюта курслари шароитида иқтисодий сиёсатнинг турли кўринишларини амалга ошириш натижаларини баҳолаш мақсадида қўлланилади. Манделл-Флеминг модели миллий иқтисодиётнинг жаҳон бозоридаги ҳиссаси кичик ва шу сабабли уни ривожлантиришнинг асосий параметрлари жаҳон бозори томонидан, яъни ташқаридан белгилаб берилади деган шартга асосланади. 2. Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели Бу модел ХХ асрнинг 60-йилларида ишлаб чиқилган бўлиб баҳоларнинг барқарорлигини кўзда тутади ва ялпи даромаднинг тебранишлари сабабларини тушунтириб беради. Бу моделга кўра иқтисодиётнинг амал қилиши валюталарнинг алмашинув курси тизимига боғлиқ. 2. Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели Манделл-Флеминг модели учта тенгламани ўз ичига олади: IS: Y=C(Y-T)+I(r)+G+Xn(e), LM: M/P=L(r,Y) r = r* 2. Манделл-Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели
Do'stlaringiz bilan baham: |