Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
10.4. ҲИСОБ СИЁСАТИ 
 
Хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби маълум қоидалар ва 
тамойиллар бўйича юритилади. 
Тамойил ва қоидаларнинг шундай мажмуини ўрнатиш керакки, уни амалда қўллаш 
ҳисоб юритишининг максимал самарасини таъминласин. Бунда самара деб молиявий ва 
бошқарув ахборотларни ўз вақтида шакллантириш кенг доирадаги фойдаланувчилар учун 
ишончлилиги, равонлиги ва фойдалилигини таъминлаш тушунилади. 
Назарий жиҳатдан корхоналарда бухгалтерия ҳисоби юритиш қоидаларини 
ўрнатишга уч хил ёндашиш мавжуд: 
1. 
Марказлаштирилган – бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш ягона марказдан 
бошқарилади; 
2. 
Марказлаштирилмаган - ҳар бир хўжалик субъекти учун бухгалтерия ҳисоби 
қоидаларини индивидуаллаштириш. Бу хил ёндашиш ҳисоб ишларини фаолият 
характерига айнан мос келишини таъминлагани билан бу бозор иқтисодиёти 
шароитида тўғри келмайди. 
3. 
Аралаш – бу биринчи ва иккинчи ёндашишни оқилона бирлаштиришдир. 
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, аралаш усулда марказлаштирилган тартибда 
қуйидагилар белгиланади. 
Молиявий ахборотларни ишончлилиги, таққосланувчанлиги ва фойдалилигини 
таъминлайдиган ҳисоб юритишнинг асосий қоида ва тамойилларини белгилаш. 
Ҳисоб юритишнинг умумий қоидалари ва тамойиллари ҳар бир корхонанинг 
фаолият кўрсатиш шароитлари, ходимлар квалификацияси, мавжуд бошқарув техник 
базасидан келиб чиққан ҳолда конкретлаштирилади. Бошқача қилиб айтганда корхона 
ўзининг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади. 
БҲМСга асосан хўжалик юритувчи субъект ҳар бир хўжалик йили учун ўз ҳисоб 
сиёсатини ишлаб чиқиши керак. 
Ҳисоб сиёсати деганда бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ва асосларига биноан ҳисоб 
юритиш учун хўжалик юритувчи субъект раҳбари тамонидан қабул қилинади. 
Бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига хўжалик фаолияти фактларини гуруҳлаш 
ва баҳолаш, активлар қийматини ҳисобдан чиқариш, ҳужжат айланиш ва 
инвентаризацияни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш 
усуллари, ҳисоб тизими, ахборотларни ишлаб чиқиш ва бошқа тегишли усуллар киради. 


Бу ҳисоб сиёсатида моддий қийматликларни тайёрлаш, сотиб олиш ва баҳолаш 
қоидалари ва тартиби, буюмларни асосий воситалар ва арзон ва тез эскирувчи буюмларга 
киритиш мезони, уларнинг эскириши, тайёр маҳсулотларни баҳолаш ва сотиш тартиби, 
бухгалтерия ҳисобини иш счётлар режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар белгиланади. 
Навбатдаги ҳисобот йили учун ишлаб чиқилаган ҳисоб сиҳсати корхона раҳбари 
томонидан тасдиқлангандан сўнг юридик ҳужжат статусига эга бўлади. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати хўжалик раҳбарининг буйруғи билан 
тасдиқланади. 
Ҳисоб сиёсатининг шакллантиришда субъект томонидан қабул қилинган 
бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари буйруқ чиққан йилдан кейинги йилнинг 1 - 
январидан қўлланилади. Бунда хўжалик субъекти бўлинмаларининг жойлашган 
жойларидан қатъий назар, барча структуравий бўлинмалари (алоҳида балансга 
ажратилагналари ҳам қўшилган ҳолда) томонидан қўлланилади. 
Янги ташкил этилган хўжалик субъектлари қабул қилаган ҳисоб сиёсатини 
молиявий ҳисоботини матбуотда биринчи нашр этилишигача, лекин давлат рўйхатидан 
ўтган санадан 90 кундан кечикмасдан расмийлаштириши керак. 
Календар йили ичида ҳисоб сиёсати ўзгармайди. 
Фақат қуйидаги ҳолларда ҳўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати ўзгариши 
мумкин: 
1. Субъект қайтадан ташкил этилса (бирлашиш, ажралиш); 
2. Мулкдорларнинг алмашиши натижасида; 
3. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарса ёки Ўзбекистон Республикасида 
бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи норматив тизимида ўзгариш бўлса; 
4. Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилса. 
Ҳисоб сиёсати олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 
• Тўлиқлилик (барча фактларни ҳисобда тўлиқ акс эттиршини таъминлаш); 
• Эҳтиёткорлик - нобудгарчиликларни акс эттиришга тайёр бўлиш; 
• Мазмуннинг шаклдан устунлиги (муомалаларни иқтисодий мазмунига қараб 
акс эттирилиши); 
• Қарама - қаршисизлик (синтетик ва аналитик ҳисоблар маълумотларини 
тенглиги); 
• Оқилона (ҳисобни тежамкорлик билан юритиш). 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling