Microsoft Word Buhgalter doc


 БУХГАЛТЕРИЯ ВА УНИ БОШҚА БЎЛИНМАЛАР БИЛАН АЛОҚАСИ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

10.2. БУХГАЛТЕРИЯ ВА УНИ БОШҚА БЎЛИНМАЛАР БИЛАН АЛОҚАСИ 
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини корхона, муассаса ва ташкилт раҳбари ташкил 
этади ва у қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
• бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизмати ташкил этиш ёки 
шартнома асосида жалб қилинган бухгалтерлар хизматидан фойдаланиш; 
• бухгалтерия ҳисобини юритишда шартнома аосисида ихтисослашган 
бухгалтерия фирмаларига ёки таркибидаги бухгалтерия ҳисоби субъекти 
кирадиган марказлашган хўжалик бирлашмалари ҳисоби бўлимига топшириш; 
• бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш. 
Корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига қўйиладиган таъминлаш маъсулияти 
юклатилган: 
• ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; 
• ички ҳисоб ва ҳисобот тизимини ишлаб чиқиш; 
• хўжалик муомалаларини назорат қилиш тартиби; 
• тўлиқ ва ишончли бухгалтерия ҳисобини юритиш; 
• ҳисоб ҳужжатларини сақлаш; 
• ташқи ва ички фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларни тайёрлаш; 
• солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий ҳужжатларни тайёрлаш; 
• ҳисоб – китобларни ўз вақтида юритиш. 
Бухгалтерия ҳисобини юритишда алоқадор бўлган раҳбарлар, бухгалтерлар ва бошқа 
шахслар бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишда бухгалтерия ҳисобининг 
асосий тамойилларига риоя қилишлари керак. 
Бухгалтерия аппарати ҳужжатларни ишлаб чиқиши, бухгалтерия регистрларида 
ҳисоб ёзувларини оқилона олиб бориши ва улар асосида бошқарув ва молиявий 
ҳисоботларни тузишни таъминлаши зарур. 
Бухгалтерия аппарати, қуйидаги бўлимлардан ташкил топган: 
• материал бўлими, бу ерда сотиб олинган материал қийматликларни, материал 
юборувчилар билан ҳисоб - китобларни, материалларни сақлаш ва фойдаланиш 
жойлари бўйича кирими ва сарфланишини ҳисоби юритилади. Кўпам катта 
бўлмаган корхоналарнинг бу бўлимида асосий воситалар, арзон ва тез эскирувчи 
буюмлар ва тайёр маҳсулотлар ҳисоби ҳам юритилади. Йирик корхоналарда бу 
участканинг маълумотларини ишлаб чиқиш учун махсус бўлим ташкил этилади; 


• ҳисоблашиш бўлими, бу ерда дастлабки ҳужжатларга асосан иш ҳақи ҳисоблаш 
ва ундан ушланмалар бўйича барча ҳисоблашишлар олиб борилади, меҳнат ҳақи 
фонди ва истеъмол фондидан фойдаланиш бўйича назорат амалга оширилади
ижтимоий суғурта ва таъминотга ажратмалар бўйича, пенсия фондига бандлик 
фонди ва бошқалар бўйича ҳисоблашиш ҳисобини олиб боради; 
• ишлаб чиқариш - калькуляция бўлими, бу бўлимда барча турдаги ишлаб 
чиқаришга қилинган харажатлар ҳисоби юритилади, ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади ва ҳисобот тузилади
тугалланмаган ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар таркиби аниқланади. 
• умумий бўлим, бу бўлимда юқорида санаб ўтилган бўлимларда ҳисобга 
олинмайдиган муомалалар ҳисоби юритилади, Бош дафтар юритилади ва 
бухгалтерия ҳисоби тузилади. Йирик корхоналарда молиявий бўлим ажратилиб, 
унда пул маблағлари, корхона ва айрим шахслар билан ҳисоб - китоблар ҳисоби 
юритилади. 
Бухгалтерия корхонанинг барча ишлаб чиқариш бўлинма (цех, бўлим)лари билан 
бевосита муносабатда бўлади. У улардан бухгалтерия ҳисобини юритиш учун тегишли 
маълумотлар олади, чунончи: 
• 
кадрлар бўлимидан – ишга қабул қилинганлиги, ишдан бўшатилганлиги, 
таътилга чиққанлиги, корхона ичида бир жойдан иккинчи жойга ўтказилганлиги
тўғрисида шахслар рўйхати (буйруқ)ни олади; 
• 
омборлардан – товар – материал қийматликларини ҳаракати (кирим, чиқим, 
бир жойдан иккинчи жойга ўтказилиши) тўғрисида ҳужжатлар олади; 
• 
цехлардан – айрим хўжалик муомалалари (маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ш.к.) 
бўйича ҳужжатлар, харажатлар бўйича ишлаб чиқариш ҳисоботи ва бошқаларни олади. 
• 
Бош механикдан – асбоб - ускуналани ҳаркати ва уларни таъмири тўғрисида, 
автотранспортни ишлари ва бошқалар тўғрисида ҳужжатлар олади; 
• 
Режа бўлимидан – корхонанинг барча фаоличти бўйича тасдиқланган режа 
кўрсаткичлари (даромад ва харжатлар сметаси) ни олади; 
• 
Меҳнат ва иш ҳақи бўлимидан – алоҳида категория ишловчиларига ҳақ тўлаш 
ва мукофатлаш, ставкалар, окладлар, штатларни ўзгариши тўғрисида низоми. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling