Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мемориал ордер № 31
8.5. МЕМОРИАЛ - ОРДЕР ШАКЛИ
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал - ордер шакли 1928 - 1930 йилларда юзага келган. Унинг яратилиши ҳисобга аста - секин энг илғор бўлган техника воситаларини ва олдинги шаклларнинг илғор усулларини жорий этиш йўли билан амалга оширилган. Карточка - ордерли шаклдан бу ерга ордерлар тамойили (ёзувларни расмийлаштириш учун) ва танлаб тахтлаб қўйиш (раскладка) (товар - моддий бойликлар ва иш ҳақининг таҳлилий ҳисобини юритиш учун), карточкали - нусха кўчириш шакли («копиручёт») дан нусха кўчириш материаллар ҳисобининг ҳужжатли - нусха кўчириш шакли деб номланган шаклни (документно - копировальная форма) усул ўтган. Таҳлилий ҳисобнинг соддалаштирилиши бу тамойиллардан фойдаланиш билан чекланмади. Масалан, материаллар ҳисобида таҳлилий ҳисоб регистрлари вақти - вақти билан дастлабки ҳужжатлар асосида тузиладиган сортли айланма (ёки сальдоли) ведомостлар билан алмаштирилган. Хўжалик жараёнлари ҳақида ахборотни тезкор олиш муносабати билан синтетик ҳисоб регистрларининг таркибий тузилиши ҳам ўзгартирилади. Бош дафтар назорат ведомости шаклида юритиладиган бўлиб, унда ҳар бир счёт шахмат шаклида, унинг корреспонденцияси очиб бериладиган бўлди. Айланмаларнинг йиғишнинг янги шакли, яъни корреспонденцияланувчи счётларни очиб бериш йўли билан хўжалик фаолиятини яққол тасвирлаб берувчи шахмат айланма ведомости киритилди. Бу шаклнинг моҳияти шундан иборатки, унда дастлабки ҳужжатлар асосида мемориал ордерлар тузилиб, уларда мазкур муомалалар бўйича корреспондецияланувчи счётлар (проводкалар) кўрсатилади ва шу билан синтетик ҳисоб ёзувлар тартибга келтирилади. Мемориал ордер № 31 200__ йил январь учун Асосий (ҳужжатларга илова ва ёзув мазмуни) Дебети бўйича Счёт кредити бўйича Сумма 3 – сонли иш ҳақини тақсимлаш ведомости 20 23 25 26 29 123500 16700 65600 30650 9010 Жами 70 245460 200__ йил, 3 - феврал Илова: 4 варақдан иборат. Мемориал ордер бир турдаги ҳужжатлар маълумотларини бирлаштирувчи йиғма ҳужжатлар асосида (мисолда - иш ҳақини тақсимлаш ведомости) ёки шу маълумотлар корреспонденцияланувчи счётлар бўйича гуруҳланадиган жамғарувчи ведомостларнинг якуний маълумотлари асосида тузилади. Ёзув учун асос ҳисобланадиган ҳужжатлар албатта ордерга бириктириб қўйилади. Ҳар бир мемориал ордер учун доимий рақам белгиланиб, бир турдаги муомалалар (касса, ҳисоб - китоб счётлари, иш ҳақи ва ҳоказо)нинг ҳар бир тури учун бир ойда битта ордер тузиш имконини беради. Ордерлар рўйхатга олиш журналида - синтетик ҳисобнинг хронологик регистрида руйхатга олинади. Рўйхатга олиш журнали мемориал ордерларни навбат билан рақамлаш ва уларни уларга тикиб қўйилган ҳужжатлар билан биргаликда бут сақланишини назорат қилиш ҳамда кейинчалик синтетик счётнинг тизимли регистрида хўжалик муомалаларининг тула - тўкис қамраб олинганлигини текшириш учун мўлжалланган. Бу текшириш ойнинг охирида рўйхатга олиш журналининг якунларининг синтетик счётлар бўйича айланма ведомостда ҳисоблаб чиқиладиган барча синтетик счётлар бўйича алоҳида дебетли ва алоҳида кредитли айланма суммаларининг якунлари билан солиштириб текшириш йўли билан амалга оширилади Рўйхатга олиш ведомости қуйидаги кўринишга эга: Рўйхатга олиш ведомости 200___ йил январи учун Мемориал ордерларнинг тартиб рақами Ордерлар санаси Мемориал ордерлар бўйича сумма 1 2 3 4 2 2 4 8 ва хоказо 16700 2350-50 11750 197361 Январдаги жами 2056743 Мемориал ордерлар рўйхатга олингандан кейин муомалаларни Бош дафтарга ёзиш учун ишлатилади. Бош дафтар ёки назорат ведомости (пастроққа қаралсин) ҳар бир счётни ҳар бир корреспонденцияланувчи счёт бўйича айланма суммаларни ёзиш учун ажратиладиган устунларга бўлинган ҳолда, яъни шахмат тамойили бўйича, тузилади. Унда фақат жорий айланмалар рўйхатга олинади ва счётлар бўйича сальдо чиқарилмайди. Бош дафтар асосида синтетик ҳисоб счётлар бўйича айланма ведомостни тузилади. Бунда Бош дафтарни таркибий тузилиши шахматли айланма ведомостни тузишни енгиллаштиради, чунки шахматли ведомость бевосита ҳар бир счётнинг якунлари билан тўлдирилади. Таҳлилий ҳисоб бу ерда «копиручёт»дагидек - карточкаларда бевосита ҳужжатлар маълумотлари асосида юритилади. Лекин карточкадаги ёзувлар журналларга нусха кўчирмасидан қилинади. Шу билан бирга таҳлилий ҳисобнинг айрим участкаларида (материаллар, ҳисоб - китоблар ва бошқалар ҳисобида) юқорида эслатиб ўтилган шакллардан олинган тамойиллар (нусха кўчириш, қисман териб тахлаш тамойиллари) қўлланилади. Ҳисоб регистрларига, айниқса синтетик ҳисоб регистрларига ўзувларни тайёрлашни жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостлардан фойдаланиш анча осонлаштиради. Таҳлилий ҳисоб регистирларига ёзувлар бевосита мемориал ордерларга тикиб қўйилган ҳужжатлардан олинади. Таҳлилий ва синтетик ҳисобларнинг тўғрилигини текшириш таҳлилий счётлар бўйича айланма ведомостларнинг якунларини синтетик счётлар бўйича айланма ведомотларнинг тегишли суммалари билан солиштириб текшириш йўли орқали амалга оширилади. Ҳозирги пайтда ҳисобни мемориал - ордер шаклида юритишда ПЭҲМдан кенг миқёсда фойдаланса бўлади. Мемориал - ордер шакли баъзи афзалликларга эга. Масалан, унинг регистрлари узининг таркибий тузилишига кўра оддийроқ бўлади. Уларнинг ўртасидаги боғланиш осонлик билан белгиланади. Ҳисоб ёзувларининг техникаси унча қийин эмас ва тез ўзлаштирилади. Шу муносабат билан бу шакл юзага келган биринчи йилларда у ҳисоботчиликнинг илгариги (китобли) шаклларига қараганда жиддий афзаликларга эга бўлган. Лекин у бухгалтерия техникасининг муҳим муамолари бўлган таҳлилий ҳисобнинг қўполлиги, унинг синтетик ҳисобдан орқада қолиши, ҳисоботни ҳисоб регистрлари мълумотлари бўйича бевосита (қўшимча ҳисоб - китоблар ва танлаб олишсиз) тузиш, ёзувларини юритишнинг ишчи амалларини қисқартириш ва ҳисоб регистрларида хўжалик муомалаларини акс эттиришни тартибга солиш (регламентация) каби масалалари еча олмади. Бу камчиликларнинг барчаси деярли журнал - ордер шаклида бартараф қилинган эди. Мемориал - ордер шаклининг вариантларидан бири «Бош - журнал» шаклидир. У кичиқ ва ўрта бизнес корхоналари ҳамда бюджет муассасалари, турар - жойлардан фойдаланиш идоралари ва бошқа ташкилотларда кенг тарқалган. «Бош - журнал» шаклининг мемориал - ордер шаклидан биргина фарқи шундаки, синтетик ҳисоб регистирининг таркибида битта очилган варақнинг бетида ҳам хронологик ҳам тизимли (систематик) ёзувлар биргаликда олиб борилади. Бу регистр одатда китобда юритилади ва бош счётлар дафтари ёки Бош журнал деб номланади. Дафтарнинг биринчи уч устуни хўжалик муомалаларини хронологик тартибда ёзиш учун мўлжалланган. Улар рўйхатга олиш журналининг таркибий тузилишига ўхшаб кетади. Дафтар варағининг қолган қисми барча синтетик счётлар бўйича тизимли ёзувлар учун ишлатилади. Агар счётлар сони кўп бўлиб, уларни дафтарни бир неча бетига сиғдириб бўлмаса, унда қўшимча варақлар кўзда тутилади. Ҳар бир счёт учун иккита чизиқча дебетли ва кредитли устун ажратилади. Бош - журнал биринчи қаторда барча счётлар бўйича 1 - январга бўлган қолдиқларнинг ёзуви билан очилади. Кредит бўйича қолдиқларнинг умумий якунига тенг бўлган дебетли қолдиқларнинг умумий якуни «Мемориал ордерлар бўйича сумма» устунга ёзиб қўйилади. Сўнгра бир ойдаги барча муомалалар акс эттирилади. Ойнинг охирида барча счётлар бўйича бир ойлик айланма суммалар ва келгуси ойнинг биринчи кунига қолдиқлар ҳисоблаб чиқилади. Бир жойда йиғиб чиқилган бундай маълумотларнинг мавжудлиги синтетик счётлар бўйича айланма ведомостларни тузишдан озод қилади. Синтетик ҳисобнинг таҳлилий ҳисоб билан солиштириб текшириш ва балансни тўлдириш бевосита Бош журнал маълумотлари бўйича амалга оширилиши мумкин. Бу китобга операцяларни ёзиш, мемориал - ордер шаклидаги каби, жамғарувчи ёки гуруҳловчи ведомостларнинг маълумотлари бўйича ёки дастлабки ҳужжатлар бўйича тузиладиган мемориал ордерлар асосида амалга оширилади. Бу шаклдаги таҳлилий ҳисоб одатда дафтарларда юритилади. Синтетик ҳисобнинг таҳлилий ҳисоб билан солиштириб текшириш айланма ведомостлар ёрдамида амалга оширилади, ҳисоботни тузиш учун эса маълумотларни танлаб олиш ва қўшимча ҳисоб - китоб қилинади. Шундай қилиб, Бош - дафтар шаклидаги ҳисоб юритиш техникаси мемориал - ордер шаклидан синтетик ҳисоб регистирининг тузилишидан ташқари, хеч нарса билан фарқ қилмайди. Ҳисобнинг бу шаклининг асосий афзаллиги - хронологик ҳисоб билан тизимли ҳисобнинг биргаликда олиб бориладиган бош счётлари дафтарнинг таркибий тузилишидир. Бу дафтар унда счётларнинг бир варақнинг бетида жойлаштирганлиги туфайли жуда яққол ва осонлик билан кузатилади. Ҳисобли рўйхатга олиш техникаси унча катта малакани талаб қилмайди. Шу афзалликларнинг барчаси бу шаклнинг, айниқса юқори малакали ҳисоб ходимларига эга бўлмаган корхоналарда, кенг тарқалишига олиб келади. Лекин Бош журнал китоби баъзи камчиликларга ҳам эгадир. Счётлар кўп бўлган ҳолда у ахборотни қўлда ишлаш шароитида бесўнақай ва ноқулай бўлиб қолади. Қўшимча варақлардан фойдаланиш муомалаларини қийинлаштиради ва суммаларни тегишли бўлмаган бошқа счётларга ёзиб қўйишдан иборат бўлган хатларнинг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун Бош журнал китобнинг юритиш учун мумкин бўлган счётларнинг сони 20 - 25 тадан ошмаслиги лозим. Бош журнал шаклига келсак, мемориал – ордер шаклида қандай камчиликлар бўлса, унга ҳам шу камчиликлар бўлиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling