Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

8.6. ЖУРНАЛ - ОРДЕР ШАКЛИ 
 
Журнал - ордер шакли 40 - йилларнинг бошида юзага келган. Унда ўша йилларда 
ҳисоб фани ва амалиёти томонидан яратилган барча энг илғор бўлган нарсалардан 
фойдаланилган эди. Журнал - ордер шакли билан бухгалтерияга киритилган ўзгаришлар 
асосан ҳисобдаги рўйхата олиш техникасига тегишли бўлган, лекин у бир вақтнинг ўзида 
ҳисоб регистрларига ҳужжатли маълумотларни тайёрлаш тизмини ҳам яхшилашга олиб 
келди. 
Журнал - оредер шаклининг асосида дастлабки ҳужжатларнинг маълумотларини 
жамғариш тамойили ётади. Бу тамойилни ҳисоб ишларининг айрим участкаларида, 
масалан бухгалтерияли ҳужжатлаштиришда баъзи бир синтетик счётлар бўйича ёзувларни 
тайёрлашда қўллаш мемориал - ордер шаклида ҳам мавжуд бўлган. Лекин журнал - ордер 
шаклида ҳисобни амалга оширишда ҳисоб маълумотларини жамғариб боришни асосий 
тамойли сифатида қабул қилинган. 
Журнал - ордер шаклида бир турдаги муомалаларни, яъни битта синтетик счётда акс 
эттириладиган муомалаларни, ҳисобот даври мобайнида нафақат муомалаларнинг 
суммаларини жамғариш имкониятини бера қолмайди, шу билан бир вақтда уларни 
корреспонденцияланувчи счётлар бўйича гуруҳлаш имкониятини ҳам яратади. Ҳисобот 
даврининг охирида ҳар бир регистрда барча ёзувларнинг якунлари ҳам 
корреспонденцияланувчи счётлар бўйича, ҳам унда рўйхатга олинган барча муомалалар 
бўйича бутунлай ҳисоблаб чиқилади, сўнгра улардан Бош дафтарга ёзиш учун 
фойдаланилади. 
Журнал - ордер шаклида қўлланиладиган асосий регистрлар журналлардан 
иборатдир, чунки ҳужжатлар уларда хронологик тартибда рўйхатга олиб борилади. 
Журналларнинг якунлари эса корреспонденцияланадиган счётлар бўйича гуруҳланган 
синтетик счётларнинг бир ойлик айланма суммалари ҳисобланади. Бу якунлар мазкур 
счётнинг айланма суммаларини Бош дафтарда акс эттириш учун тайёр бухгалтерия 
ёзувларини беради, яъни ордерлар вазифасини бажаришади. Шунинг учун ушбу шаклнинг 
асосий регистирлари журнал - оредерлар, шаклнинг ўзи эса – журнал - ордер шакли деб 
номланади. 
Ҳисобнинг журнал - ордер шаклида хўжалик муомалалари тўғрисидаги маълумотлар 
ҳужжатладан журнал - ордерларга ёки жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларга 
ўтказилади. Маълумотларни ҳужжатлардан бевосита журнал - ордерларга ёзиш фақат 
унча кўп бўлмаган муомалаларни қайд этиладиган счётлардангина («Асосий воситалар», 


«Касса», «Ҳисоб-китоб счёти», «Устав капитали ва бошқалар») мумкиндир. Бошқа 
счётлар бўйича эса маълумотларни аввал жамғариш ёки гуруҳлаб олиш лозим. Шу 
мақсадда жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостлар қўлланилади ва уларга қилинадиган 
ёзувлар хўжалик муомалаларни кўпчилик журнал - орделарга акс эттиришдан албатта 
олдин амалга оширилади. Журнал - ордерларда синтетик ҳисобнинг барча 
маълумотларини, уларнинг кўпчилигида эса таҳлилий ҳисоб маълумотлари ҳам мавжуд. 
Шунинг учун мустақил таҳлилий ҳисоб фақат баъзи энг мураккаб бўлган счётлар бўйича 
юритилади. Журнал - ордерларнинг якунлари бир йилга очиладиган Бош дафтарга 
кўчирилади ва уларда фақат бир ойлик айланма акс эттирилади. Бош дафтарда ҳар бир 
счёт бўйича айланмалар кўрсатилади ва қолдиқлар чиқарилади; счётнинг кредити бўйича 
айланмалар умумий якун билан берилади (чунки улар журнал - ордерларда очиқ 
берилади), дебети бўйича эса корреспонденцияланувчи счётлар бўйича берилади (ҳар хил 
журналларга тарқатилиб юборилган дебетли айланманинг корреспонденциясини 
кўрсатиш учун). 
Бош дафтар, журнал - ордерлар, жамғарувчи ва гуруҳловчи ведомостларнинг 
маълумотларидан бухгалтерия баланси ва ҳисоботни тузиш учун фойдаланилади. 
Журнал - ордер шакли олдинги ҳисоб шаклларига қараганда, ахборотни айниқса қўл 
билан ишлаш шароитида ҳисобни юритишнинг меҳнат сиғимини пасайтириши билан 
албатта афзалликларга эга. Шунинг учун у фақат саноатда эмас, балки халқ хўжалигининг 
бошқа тармоқларида ҳам кенг қўлланила бошлаган. 
Журнал - ордер шаклининг асосий регистри ҳисобланган журнал ордерлар 
(мемориал - ордер шаклидаги бош китобдагидек) хўжалик муомалаларини шахмат 
тамойилида акс эттиришга асосланган. 
Журнал - ордерлар икки йўналишда - дебетли ёки кредитли белги бўйича тузилиши 
мумкин. Кредитли белги қулайроқ деб қабул қилинган, чунки у товар - моддий бойликлар 
ва пул маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширишга хизмат қилади ва 
шунинг учун ҳам у журнал - ордерларни тузишда қабул қилинган. Унинг моҳияти шундан 
иборатки, ҳар бир журнал - ордерларда мазкур синтетик счётнинг (ёки бир турдаги 
счётнинг) кредитли айланмаси улар билан корреспонденцияланувчи дебетланадиган 
счётлар бўйича акс эттирилади. 
Кўпчилик журнал - ордерларда рўйхатга олинадиган муомалалар, уларни 
корреспонденцияланадиган счётлар бўйича акс эттиришдан ташқари, субсчётлар, 
харажатлар моддалари ва мазкур ҳисоб объектини тасвирлаш учун талаб қилинадиган 
иқтисодий кўрсаткичларнинг хусусиятларидан келиб чиқадиган бошқа белгалар бўйича 
гуруҳланади. Шундай тарза моддий бойликлар, умумишлаб чиқариш, маъмурий ва 


умумхўжалик харажатларни, ишлаб чиқариш ва бошқаларни ҳисобга олиш бўйича журнал 
- ордерлар (ва уларнинг ёрдамчи ведомостлари) юритилади. 
Ҳисобнинг журнал - ордер шакли (кўпчилик счётлар бўйича) синтетик ва таҳлилий 
ҳисобни бирга олиб бориш, ҳисобот кўрсаткичларини бевосита ҳисоб регистрларининг 
ўзидан олиш, иш амаллари сонини қисқартириш ва хўжалик муомалаларини акс эттириш 
анча тартибга солиш имконини таъмин қилади. 
Синтетик ва таҳлилий ҳисобни биргаликда юритиш учун чизиқли (линейный) ёзув ва 
суммаларни таҳлилий қисмлар бўйича гуруҳлаш усулларидан фойдаланилади. 
Чизиқли ёзув - синтетик ва таҳлилий ҳисобнинг биргаликда олиб борилишининг энг 
оддий ва яққол амалидир. Ҳисобнинг журнал - ордер шаклида тегишли регистрлар 6-
сонли журнал - ордер ва 16 -сонли ведомост кўринишида келтирилади. Икки ҳисоб 
турининг биргаликда олиб бориш шунингдек харидорлар ҳисобдор шахлар ва бошқалар 
билан ҳисоб - китобларни ҳисобга олишда ҳам қўлланилади. Синтетик ва таҳлилий ҳисоб 
суммаларини таҳлилий қисмлар бўйича гуруҳлаш йўли билан биргаликда юритиш 
айниқса ҳар хил харажатларни акс эттириш учун қулайдир. 
Масалан, «Давр харажатлари» счётининг дебетига ёзиладиган барча суммаларни 
тегишли ведомостда (15 - сонли ведомостда) субсчётлар ва шу харажатларнинг моддалари 
бўйича гуруҳлаш мумкин. Натижада, «Ойлик якун» номли устун ҳар бир субсчёт ҳамда 
шу счётнинг ҳар бир таҳлилий моддаси бўйича харажатларни умумий суммасига эга 
бўлади. Барча харажатларнинг умумий суммаси умумий кўрсаткич бўлиб, шу охириги 
устуннинг якуни билан тавсифланади. 
Бундай амал шунингдек умумишлаб чиқариш харажатлари, давр харажатлари ва 
бошқаларни ҳисобида ҳам қўлланилади. 
Ҳисобот кўрсаткичларини бевосита регистрларнинг олиш журнал - ордер шаклида 
ҳар хил йўллар билан амалга ошириш мумкин. Лекии уларнинг барчаси ҳисобот 
жадвалларига тўғридан - тўғри киритиладиган суммаларни кўрсатувчи ҳисоб 
маълумотларининг бевосита регистрларнинг ўзида гуруҳлашни таъминлашга 
асослангандир. 
Бунда энг кенг тарқалган амалга таҳлилий ҳисобни ҳисоб кўрсаткичлари бўйича 
юритиш ва ҳисобот маълумотларини ҳисоб - китоб қилиш учун ҳисоб регистрига махсус 
жадвал киритиш ҳисобланади. Таҳлилий ҳисобнинг тузилишини ҳисобот кўрсаткичларига 
мувофиқ равишда тузилишига мисол қилиб «Фойда ва зарарлар» счёти бўйича журнал - 
ордерни келтириш мумкин. Унда молиявий натижалар таҳлилий ҳисобнинг барча 
моддаларининг рўйхатидан иборат бўлган жадвал келтирилади. 


Суммаларни кўрсатиш учун иккита устун: «йил бошидан ҳисобот ойигача» ва 
«жорий ой учун» устуни кеттирилган. Бу устунларнинг ҳар бири «дебет» ва «кредит» 
устунларига бўлинади. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот шаклига киритиладиган 
ҳисобот маълумотларини олиш учун суммали устунларга (дебет ва кердит бўйича 
тегишли тартибда) ёзиб қўйилган ҳар бир модданинг якуний маълумотлари жуфт равишда 
суммалаштирилади. Ҳисобот маълумотлари ҳисоб суммаларини у ёки бошқача 
гуруҳланишини талаб қилган тақдирда, ҳисоб регистрларига махсус жадвал киритилади. 
У ушбу регистрнинг асосий бўлимларида акс эттириладиган суммаларни ёзиш билан бир 
вақтда (бирданига) тўлдирилади. Шунга ўхшаш жадваллар ишлаб чиқариш 
харажатларини, маҳсулот сотилишини, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб 
- китоблар ва бошқаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган журнал - ордерларда ҳам 
мавжуд. 
Ҳисобнинг журнал - оредр шаклида эришилган иш амаллари сонининг 
қисқартирилиши жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда, масалан, мемориал - ордер 
шаклида ишлатиладиган мемориал ордерлар ва рўйхатга олиш журнали йўқ,; кўпчилик 
счётлар бўйича синтетик ҳисоб таҳлилий ҳисоб билан бирлаштирилган; ҳисобот 
кўрсаткичлар автоматик тартибда, қўшимча танлаб олиш ёки қўшимча ҳисоб - 
китобларсиз, бевосита ҳисоб регистрларидан олинади. Буларнинг барчаси ҳисоб 
регистларида қилинадиган ёзувларни бартараф қилиш ва ҳисобни асосан қуйидаги учта 
иш амаллари: муомалаларни ҳужжатларда қайд этиш, ҳужжатлардан маълумотларни 
ҳисоб регистрларига кўчириш ва ҳисоб регистрларининг якуний кўрсаткичларини 
ҳисоботда умумлаштириш ёрдамида амалга ошириш имконини беради. 
Шундай қилиб, журнал - ордер шаклидаги қайта - қайта кўчиришлар сони мемориал 
ордер шаклидагига қараганда икки мартадан ортиқроққа камаяди, натижада ҳисоб 
юритишларга кетадиган вақт тежалади, хатоларнинг юзага келиш имкониятлари камаяди, 
ҳисоб регистрлари анча яққоллашади, чунки уларда акс эттирилган барча объектлар 
ҳақидаги маълумотлар мавжуддир. 
Журнал - ордер шаклидаги хўжалик муомалаларини акс эттиришни тартибга солиш 
унинг барча регистрларидан кўриш мумкин. Масалан, 2 - сонли журнал - ордерда ҳисоб - 
китоб счётидан пул харажатлари тўғрисидаги барча маълумотлар қатъий муайян 
устунларга ёзиб борилади. Ёзувларнинг янада ҳам кўпроқ тартибга солиниши юқорида 
эслатиб ўтилган 15 - сонли ведомость, 10 - сонли журнал - ордер (ишлаб чиқариш 
харажатлари) ва бошқа регистрлар ёрдамида эришилади. Уларда акс эттириладиган ҳар 
бир сумма нафақат маълум бир устунгагина эмас, балки тегишли бўлган қаторга ҳам ёзиб 
борилади. Кўриб чиқилган хусусиятлар журнал - ордер шаклининг ҳисобининг ва бошқа 


турларидан кескин фарқ қиладиган, шубҳасиз, афзалликларидан ҳисобланади. Лекин у 
камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Масалан, айрим регистрларнинг тузилиши жуда мураккаб 
бўлиб, уларни тўлдириш жараёни жуда қийин кечади. Унда ҳисобли рўйхатга олиш 
техникасини ўзлаштириш кўп ҳаракатни талаб қилади, чунки ҳар бир журнал - ордер 
тегишли ҳисобнинг объекти хусусиятларига мослашган.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling