Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

қўймалар


Давлат корхоналарининг маблағларидан фарқли ўлароқ, бошқа мулкчилик 
шаклидаги корхоналарнинг ўз маблағлари айрим юридик ва жисмоний шахсларнинг 
қўшма ёки индивидуал мулкидан иборат бўлади. 
Давлат корхоналарининг ўз маблағлари бюджетдан молиялаш, заҳиралар, 
тақсимланмаган фойда ва бошқа ўз маблағлардан иборат. 
Капитал (фонд)лар - бозор иқтисодиёти шароитларидан келиб чиққан ҳолда 
корхонанинг ихтиёри билан шакллантириладиган устав капитали (фонди) ва заҳира 
(резерв) капиталидан ташкил топади. 
Устав фонди, корхонага уни ташкил қилиш пайтида умумдавлат фондидан (давлат 
корхоналарининг капитали) келиб тушган маблағларни ифодалаб, у давлат корхоналари 
миқёсида фойдаланиладиган бухгалтерия атамасидир. Устав капитал эса аксинча, 
муассислардан (мулкчиликнинг бошқа шаклларида) келиб тушган маблағлардан иборат 
бўлиб, у нодавлат секторидаги корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида фойдаланиладиган 
иқтисодий атамадир. Корхоналарга ишлаб чиқариш воситалари, муомала соҳасининг 
баъзи бир маблағлар турларии (муомалага хизмат қилувчи маблағлар ва йўл маблағлари) 
ва ноишлаб чиқариш соҳасининг маблағлари (тураржой хўжалиги, маданий-маиший 
мақсадларга мўлжалланган ва соғлиқни сақлаш) берилади. Корхона ташкил қилинаётган 
пайтда ҳосил қилинган барча ўз маблағларининг пулдаги ифодаси устав фонди 
(капитали)нинг ҳажмини ифодалайди. Устав фонди (капитали)нинг ҳажми корхонанинг 
низомида кўрсатилади. Хўжалик фаолияти жараёнида устав фонди (капитали)нинг ҳажми 
ўсади ёки камаяди ва бунда тегишли ўзгаришлар заҳира фонди (капитали)да акс 
аттирилади. 
Илгари, фойда ҳисобидан амалга ошириладиган ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
харажатлари, яъни янги техникани жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва 
автоматлаштириш, асосий фонларни янгилаш, ишлаб чиқаришни техникавий 
такоммилаштириш ва шу кабилар моддий рағбатлантириш - ходимларни мукофотлаш, 
уларни алоҳида муҳим топшириқларни бажарганликлари учун рағбатлантириш, уларга 
якка тартибдаги ёрдам кўрсатиш; ижтимои-маданий тадбирлар ва тураржой – қуриш, 
тураржойларни ва маданий-маиший муассасаларни қуриш, уларни капитал тузатиш ҳамда 
хизматчиларга маданий-маиший хизматларни яхшилашга қилинган сарфлар ҳисобот 
даврида содир бўлган харажатлар сифатида акс эттириларди.
Бюджетдан молиялаш - бу давлат корхонаси томонидан ўз фаолиятини кенгайтириш 
учун қўшимча равишда оладиган маблағлар манбаидир. Бюджетдан молиялаш 
тартибидаги маблағлар давлат корхоналарига янги меҳнат воситаларини сотиб олиш 
(капитал қўйилмаларни молияшлаш) ёки моддий бойликлар заҳираси ва пул маблағларини 


ошириш) айланма маблағларнинг ўсиши ва тўлдирилишини молияшлар ҳамда бошқа 
эҳтиёжларга - болалар ва маданий - маориф муассасаларини сақлаш, илмий - тадқиқот 
ишларини бажариш, кадрлар тайёрлаш ва бошқалар (мақсадли молиялаш) учун берилади. 
Қарзга олинган (жалб қилинган) маблағлар корхонага вақтинчалик фойдаланиш 
учун маълум бир вақтга, маълум шартлар асосида берилади ва унинг муддати тугагандан 
кейин улар ўз эгаларига қайтарилиши лозим. Уларнинг манбаи узоқ муддатли кредитлар 
ва қарзга олинган маблағлар, қисқа муддатли кредиторлик қарз ва тақсимотга доир 
мажбуриятлар ҳисобланади. 
Кредитлар ва жалб қилинган маблағларга банкларнинг қисқа муддали ва узоқ 
муддатлари ҳамда юридик, жисмоний шахслардан қарзга олинган маблағлари киради. 
Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзга олинган маблағлар корхонанинг вақтинчалик 
эҳтиёжлари учун қўшимча маблағларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бу товар - моддий 
бойликлар, йўлдаги ҳисоб-китоб ҳужжатлар ва бошқалар юзасидан олинган кредитлардир. 
Улар қисқа муддатли кредитлаш тартибида, яъни унча узоқ бўлмаган муддатга (бир 
йилгача), шу муддатнинг ўтиши билан уларни банкка албатта қайтариш шарти билан 
берилади. 
Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлари корхонага вақтинчалик истеъмоли узоқ 
муддатли маблағлари (асосий воситалар ва ҳ.к.)га учун, лекин узоқроқ бўлган муддатга 
олинадиган қўшимча маблағлар манбаини кўрсатади. Бундай кредитлар, янги техникани 
жорий этиш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва ишлаб чиқариш технологиясини 
яхшилаш; янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тадбирларига, буюмларнинг 
сифатини, ишончлилигини ва чидамлилигини кўтариш; ўз маблағлари ҳисобидан 
молиялаш ўрнига капитал сарфларга ва бошқа эҳтиёжларга харажатлар қилиш учун 
берилади. 
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзга олинган маблағлар ҳам муддатли ва 
қайтариладиган хусусиятларга эга бўлиб, бир неча йилга берилади. 
Шундай қилиб, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар ҳамда қарзга олинган 
маблағлар учун умумийлик - уларнинг муддати ва қайтарилиши ҳисобланади. 
Бозор иқтисодиётида банк кредитлари ва қарзга олинган маблағлар корхоналар 
томонидан бошқа ташкилотлардан вақтинчалик эҳтиёжлари учун қўшимча маблағлар 
олишнинг муҳим манбаидир. 
Кредиторлик қарзларининг гуруҳи - мол етказиб берувчилар ва бошқа кредиторларга 
бўлган қарзларни ўз ичига олади. 
Мол етказиб берувчилар деб, корхонага моддий бойликларни сотадиган 
ташкилотларга айтилади. Моддий бойликлар бўйича қилинадиган ҳисоб - китоб тизимига 


биноан, бойликларни олиш вақти билан уларга ҳақ тўланиши ўртасида бирқанча вақт 
ўтади. Шу давр давомида мазкур корхона ўзларининг мол етказиб берувчилари олдида 
қарздор бўлиб қоладилар. Натижада мол етказиб берувчиларга бўлган қарз ушбу корхона 
маблағлари учун вақтинчалик қўшимча манбага айланади. 
Бошқа кредиторлар - корхонага бошқа (товарсиз) муомалалар бўйича қарздор бўлган 
ташкилотлар (ёки шахслар) киради. Уларга ижтимоий суғурта органларига, пенсия, иш 
билан таъминлаш жамғармаларига ва ҳоказоларга қарзлар, бошқа ҳисоб-китоблар киради. 
Булар - ишчи ва хизматчиларга уларнинг ўз (индивидуал) эҳтиёжлари учун берилган 
ссудалар бўйича, суд органларининг қарори асосида ишчи ва хизматчиларнинг иш 
хақларидан ҳар хил ташкилот ва айрим шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар 
бўйича, ишчи ва хизматчилар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган иш ҳақлари 
бўйича корхонанинг қарзларидир. 
Мол етказиб берувчиларга ва бошқа кредиторларга бўлган қарзларнинг хусусияти 
шундан иборатки, олинадиган маблағлар корхонанинг бизнес-режасида назарда 
тутилмайди ва корхона уларни жуда чекланган муддатга олади. 
Тақсимотга доир мажбуриятлар гуруҳига ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи бўйича, 
касаба уюшмаси ташкилотларига ижтимоий суғурта ажратмалари бўйича, пенсия, иш 
билан таъминлаш фонди ва молия органларига - бюджетга тўловлар бўйича мажбуриятлар 
киради. Жалб қилинган маблағларнинг бу гуруҳи миллий даромадни тақсимлашнинг 
баъзи шаклларини акс эттиради. 
Жумладан, ишчи ва хизматчилар олдидаги мажбуриятлар корхонада яратилган 
зарурий маҳсулотни тақсимлашнинг шаклини англатади. Гап шундаки, қабул қилинган 
қоидага кўра ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи уларнинг корхонада ишлаган даври тугаб, 
бир неча кун ўтгандан кейин берилади. Масалан бу давр бизда - бир ой, АҚШ да эса - бир 
ҳафта. Шундай қилиб, корхонанинг ихтиёрида маълум муддат давомида ҳисоблаб 
қўйилган, лекин ҳали берилмаган иш ҳақига тўғри келадинан маблағлар сақланиб қолади. 
Шу муносабат билан, унинг доимо ишчи ва хизматчилар олдида иш ҳақини беришда 
узиладиган мажбуриятлари юзага келиб туради. 
Ижтимоий суғурта, пенсия фонди ва иш билан таъминлаш фонди бўйича 
мажбуриятлар қўшимча маҳсулотнинг тақсимланишини акс эттиради. Корхоналар ҳар 
ойда ижтимои суғуртага, пенсия, иш билан таъминлаш фондига ажратмалар қилади ва 
ҳисобланган суммаларни тегишли бюджетдан ташқари фондларга ўтказади. Бу маблағлар 
ўтказилишига қадар улар корхона ихтиёрида бўлади. Шу муносабат билан унинг яна 
тегишли суммаларни ўтказиш бўйича доимо мажбуриятлари пайдо бўлиб туради. 


Молия ташкилотлари олдидаги мажбуриятлар ҳам қўшимча маҳсулотни 
тақсимлашни тавсифлайди. Корхоналар вақти-вақти билан белгиланган тўловларни давлат 
даромадига топшириб туради (қўшилган қиймат солиғи, фойдадан ажратмалар). Демак 
уларда маълум муддатларда молия органлари олдида шу тўловларни ўтказишга доир 
мажбуриятлари пайдо бўлиб туради. Шу тўловлар бўйича суммаларни ҳисоблаш 
дақиқасидан, тўлаш давригача улар корхона ихтиёрида бўлади. 
Тақсимот бўйича мажбуриятларнинг умумийлиги шундан иборатки, бу манбалардан 
маблағлар четдан олиш йўли билан эмас, балки ҳисоблаш йўли билан ҳосил қилинади. 
Ялпи (маржинал) даромад - бу корхонада олинган соф даромаднинг бир қисмидир. 
Маълумки, ялпи фойда амалда сотилган маҳсулот қиймати ва ишлаб чиқаришга кетган 
ҳаражатлар ўртасидаги фарқ сифатида намоён бўлади. У марказлаштирилган давлат соф 
даромади ва корхона соф даромадига бўлинади. Марказлаштирилган давлат соф даромади 
қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва фойдадан ажратмалардан ҳосил бўлади. 
Қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи корхона маҳсулотининг реализацияси 
жараёнида қатъий меъёрлар бўйича ундирилади, фойдадан ажратмалар корхона 
томонидан уни тақсимлаш пайтида давлат бюджетига киритилади. Фойданинг бошқа 
қисми корхонанинг ихтиёрида қолдирилади ва давр ҳаражатлари, молиявий фаолиятдан 
талофотлар, дивидендларни тўлаш ва бошқа эҳтиёжлар ҳаражатларини қоплаш учун 
ишлатилади. Шундай қилиб, корхона томонидан олинган ялпи фойда икки томонлама 
йўналишга эга: унинг бир қисми давлат даромадига ажратилади, бошқа қисми эса корхона 
ихтиёрида қолдирилади. Шунинг учун уни тақсимланишига қадар ўз маблағлари ёки жалб 
қилинган маблағлар манбаига киритиш мумкин эмас ва шу сабабдан у алоҳида гуруҳга 
ажратилади. 
Корхона фойда (даромад) ёки зарарни яратилган маҳсулот (бажарилган иш, 
кўрсатилган хизматлар) реализациясидан, ортиқча моддий бойликларни сотишдан
молиявий фаолиятдан, жарималар ва пениялар кўринишида, валюта операциялари ва 
қимматли қоғозлар бўйича муомалалар бўйича ва бошқалардан олади. 
Бухгалтерия ҳисоби мазкур корхона ва унинг хўжалик бўлинмалари эга бўлган 
маблағлари ва улардан фойдаланишнинг самарадорлиги керакли ахборот билан 
таъминлаган ҳолда, уларнинг самарасини оширишга ёрдам бериши керак. 


Қуйида ҳаракатдаги капитал манбалари схемасини келтирамиз. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling