БАЛАНС
(бошланғич, қисқартирилган)
Актив
Пассив
Маблағлар тури ва
уларнинг жойланиши
Сумма
Маблағлар манбаи ва
уларнинг тайнланиши
Сумма
Асосий воситалар 350000
Устав фонди 400000
Хом ашё ва материаллар 100000
Фойда 30000
Касса 100
Банк кредитлари 20000
Ҳисоб-китоб счёти
49900
Мол етказиб берувчи 50000
ЖАМИ 500000
ЖАМИ 500000
Мисолни кўриб чиқаётганда корхона маблағлари хўжалик операцияларида
қатнашаётганда, ўзгармасдан қолмаслигига эътибор берамиз: улар янги хусусиятга эга
бўладилар ёки бир шаклдан иккинчи шаклга ўтадилар. Шунинг учун давр бошига
кўрсатилган дастлабки ҳолати катта ўзгаришларга дуч келади. Лекин бунда маблағлар
турининг умумий суммаси билан уларнинг манбаларининг умумий суммаси ўртасидаги
тенглик ҳеч қачон бузилмайди.
Биринчи муомала. Кассадан корхона ходимларига ҳисобдорлик шартлари билан 60
сўм берилди. Пул берилгандан кейин «Касса» моддасидаги сумма 60 сўмга камаяди ва 40
(100-60) сўмни ташкил қилади. Шу билан бир вақтда пулларнинг ҳисобдорлик шартлари
билан берилиши ҳисобдор шахснинг ушбу корхонага қарзининг пайдо бўлишига олиб
келади.
Демак, баланс активида ҳисобдор шахснинг корхонага бўлган 60 сўмлик қарзи акс
эттириладиган «Дебиторлар» моддаси пайдо бўлади. Бунда ушбу операция таъсир этган
ҳар иккала баланс моддаси ҳам активидир. Мазкур ҳодисадан маблағлар активининг бир
моддасидан иккинчисига ўтишигина содир бўлади. Активнинг жами ўзгармайди ва актив
ҳамда пассив суммалар ўртасидаги тенглик сақланиб қолади.
Биринчи муомаладан кейин баланс қуйидаги куринишга эга бўлади:
БАЛАНС
(биринчи муомаладан кейин)
Актив
Пассив
Маблағлар тури ва
уларнинг жойланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |