Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Пассив» атамасининг илдизи ҳам лотинча
«Актив» атамаси лотинча - фаолиятли, амал қилиш, мавжуд бўлиш деган
сўзлардан келиб чиққан. Шундан келиб чиқиб, актив деганда маблағлар қандай амал қилаётганлигини, ишлаётганлигини кўрсатувчи маблағлар гуруҳланишини тушуниш керак. Активлар – бу олдинги амалга оширилган муаммоларни ёки олдин содир бўлган воқеалар натижасида корхонага келиб тушган, ва улардан фойдаланиш келажакда фойда келтирадиган иқтисодий ресурслардир. Активлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак: а) келажакдаги иқтисодий нафни ўзида мужассамланиши, бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентиларини кўпайтириш имконияти; б) бу иқтисодий нафларни назорат қилиш қобилиятини мужассамлаш; в) олдинги битимлар ёки бошқа воқеаларнинг натижаси бўлиши. «Пассив» атамасининг илдизи ҳам лотинча - фаолсиз, холис (бетараф) турмоқ, тушунтириш каби сўзларнинг илдизидан олинган. Тарихан бу атама дастлаб фақат қарзга олинган маблағларга нисбатан, яъни учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларга нисбатан қўлланар эди. Бу билан мулк эгаси қарзга олинган маблағларга бўлган муносабатда ўзбошимчалик (бемалоллик)дан ўзини тутиши кераклиги таъкидланган эди. Кейинчалик «пассив» атамаси манбааларнинг бошқа моддаларига ҳам тарқатилган бўлиб, фақат корхона мажбуриятларини тавсифлабгина эмас, маблағлар турларини қандай мақсадларга мўлжалланганлигини ҳам тавсифлаш учун ишлатиладиган бўлди. Манбааларнинг таркибий қисмини мажбуриятлар ташкил этади. Субъектнинг мажбуриятлари – бу олдинги амалга оширилган муаммоларни натижаси ёки келажакда ўзида мужассамланган иқтисодий нафни чиқиб кетиши ёки янги мажбуриятларни вужудга келиши билан якунланади. Мажбуриятларни уч хил хусусиятга эга бўлиши керак: а) активларни чиқиб кетиши ёки хизмат кўрсатиш йўли билан тўлашни вужудга келтирадиган мавжуд доимий мажбуриятни ўзида мажассамлаштириши; б) субъект учун мажбуриятни бажарилиши мажбурийлиги ва қарийиб муқаррарлиги; в) олдинги битим ёки олдинги воқеалар натижаси бўлиши. Унинг активида ҳам пассивида ҳам баланс моддалари икки бўлиб кўрсатилади: Активда: I бўлим. Узоқ муддатли активлар, асосий воситалар. II бўлим. Айланма активлар. Пассивда: I бўлим. Ўз маблағлари. II бўлим. Мажбуриятлар. Баланс кўрсаткичларидан қуйидаги иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаб олиш мумкин. Активлар айланма маблағ билан ўз капитали йиғиндисига тенг. Хўжалик юритувчи субъектнинг ўз маблағлари активларидан мажбуриятларини айирганига тенг. Актив ва пассивнинг ҳар бир унсури (элементи) маблағлар тури ёки уларнинг манбаи баланс моддаси деб аталади. Активда, масалан, қуйидаги моддалар келтирилади: «Асосий воситалар», «Тугалланмаган ишлаб чиқариш», «Тайёр маҳсулот», «Ҳисоб-китоб счёти» ва бошқалар; пассивда - «Устав капитали (фонди)», «Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)», «Банк кредитлари», «Мол етказиб берувчилардан қарзлар» ва бошқа моддалар. Бухгалтерия балансининг хусусияти актив ва пассивлар пуллик якунларининг тенглигидан иборат. Бу талаб ҳар қандай корхона баланси учун мажбурийдир. Бу талаб активда ҳам, пассивда ҳам маблағларнинг бир хил ҳажмда, фақат ҳар хил гуруҳланишда кўрсатилади: активда - турлари бўйича, пассивда - манбалари бўйича. Баланснинг номи ҳам шунга асосланган, чунки «баланс» сўзи тенглик, баробарликни англатади. Шунинг учун ҳам, баланс активи ва пассиви «баланс» сўзи билан белгиланади. Баланс корхонанинг хўжалик маблағларини у ёки бошқа саналарга тавсифлаб, унинг ўтган даврдаги барча фаолият натижасини қандай ҳолатга олиб келганлигини кўрсатади. Шундай қилиб, баланс корхона маблағларининг турлари ва уларнинг манбалари ҳақидаги муҳим ахборотга эга бўлган хўжалик юритиш субъектлари ишининг якунлари тўғрисидаги ҳисоботдир десак бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling