Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- I бўлим бўйича жами (330+340+350+360+370+380+390) 400
- II бўлим бўйича жами (410+420+430+440+450+460)
Кўрсаткичларнинг номи П а с с и в Сатр коди Ҳисобот йили бошига Ҳисобот йили охирига Ўз маблағларининг манбалари Устав капитали (фонди) (85/1) 330 Қўшилган капитал (85/2) 340 Резерв капитали (85/3) 350 Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (87) 360 Мақсадли молиялаштириш ва тушумлар (96) 370 Келгуси давр сарфлари ва тўловлари учун заҳиралар (89) 380 Келгуси давр даромадлари (83) 390 I бўлим бўйича жами (330+340+350+360+370+380+390) 400 II. Мажбуриятлар Узоқ муддатли қарз (заем)лар (95, 97) 410 Узоқ муддатли банк кредитлари (92) 420 Қисқа муддатли қарз (заем)лар (94) 430 Қисқа муддатли банк кредитлари (90, 93) 440 Харидорлр ва буюртмачилардан олинган бўнаклар (64) 450 Кредиторлар жами 470+480+490+500+510+ 520+530+540+550 460 шундай: тўловлар муддати ўтган кредиторлик қарзлар 461 Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар (60) 470 Бюджет бўйича қарзлар (68) 480 шу жумладан: Ҳукумат қарори билан кечиктирилганлари 481 Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлар (70) 490 Мулкий ва шахсий суғурталар бўйича қарзлар (65) 500 Бюджетдан ташқари тўловлар бўйича қарзлар (67, 69) 510 Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан ҳисоблашишилар (78) 520 Хўжалик ичидаги ҳисоблашишлар (79) 530 Бошқа кредиторлар (75, 71, 73, 76) 540 II бўлим бўйича жами (410+420+430+440+450+460) 550 Баланснинг пассиви бўйича жами (400+560) 560 Раҳбар ___________________________ Бош бухгалтер______________________ Баланс активида мазкур корхона ихтиёридаги маблағлар тури ва уларнинг маълум даврда айланишидаги жойланиши келтирилади. Масалан, активнинг биринчи моддасида дастлабки қийматда берилган «Номоддий активлар» корхона ихтиёридаги сезиларсиз активларнинг қийматини тавсифлайди. Навбатдаги «Амортизация» моддаси номоддий активларнинг дастлабки қиймати қанчага камайганини кўрсатади. «Қолдиқ қиймат» моддаси номоддий активларнинг амортизация суммасини айириб ташлангандан кейинги қолган қийматини акс эттиради. «Асосий воситалар» дастлабки қиймат моддасида корхона ихтиёридаги меҳнат воситаларининг қийматини кўрсатади. Шунингдек, қайта тиклаш қиймати - эскириш ва асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ва ҳоказоларни акс эттиради. «Ишлаб чиқариш заҳиралари» моддаси корхона ихтиёридаги «Хом ашё ва материаллар», «Ёрдамчи материаллар», «Ёқилғи» ва омбордаги бошқа ишлаб чиқариш заҳираларининг қийматини умумий суммада акс эттиради. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» моддаси корхонанинг ҳар хил цехларида тайёрланиши ҳали охиригача етказилмаган буюмларга қилинган сарфлар суммаларини акс эттиради. «Тайёр маҳсулот» - бу мазкур корхонада тайёрланган ва сотиш учун мўлжалланган буюмлардир. «Касса» ва «Ҳисоб-китоб счети» моддаларида муайян дақиқада корхона ихтиёридаги пул маблағлари суммасини кўрсатилади. «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ва «Бошқа дебиторлар билан» ва ҳоказо моддаларда эса бошқа корхоналарнинг ушбу корхонага ундан сотиб олинган маҳсулот учун («Харидорлар») ва бошқа операциялар бўйича («Бошқа дебиторлар») қарзидир. Кўриниб турибдики, актив моддалари жуда аниқ бўлиб, уларнинг мазмуни кўп тушунтиришларни талаб қилмайди. Пассив моддалари эса бошқачадир. Бу моддалардан баъзиларининг моҳиятини уларнинг қандай мақсадга тайинлинишига қараб аниқлаб олиш ҳар доим осон бўлавермайди. Пассивдаги ҳар бир модданинг мазмунини аниқ кўз олдига келтириш учун пассив умуман нимани акс эттиришини яхши билиб олиш лозим. Юқорида айтилганидек, пассив активда кўрсатилган маблағларнинг корхона маблағларнинг манбаини акс эттиради. Пассивнинг биринчи моддаси «Устав капитали (фонди)»дир. Унинг суммаси корхонанинг яратилиш пайтида шакллантирилган маблағлар миқдоридан иборат. Бунда корхонанинг ўз маблағларини умумий суммаси кўрсатилади ва бу манбаадан берилган маблағларнинг ўзи баланс активининг моддаларида аниқ гавдалантирилган бўлади. «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» моддасида (кредит сальдоси) корхонанинг фаолият кўрсатишининг бошидан бошлаб ҳисобот давригача бўлган вақт ичида жамғарилган (капиталлаштирилган) фойда суммаси акс эттиради. «Узоқ муддатли кредитлар» моддасида корхонанинг банкка бўлган қарзи акс эттирилади. Бу моддада кўрсатилган сумма корхона томонидан олинган узоқ муддатли банк кредитини акс эттириб, белгиланган даврда қайтарилиши керак. Мазкур модда корхона ихтиёрида ҳозирча бўлган (корхона томонидан банкдан олинган) пул маблағларининг миқдорини кўрсатади деб ўйлаш нотўғри бўлади, чунки банк томонидан кредит кўринишида бериладиган пул маблағлари одатда корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ёзиб қўйилади ёки мол етказиб берувчилардан бўлган қарзни узиш учун ўтказилади. Демак, бу маблағ баланснинг бошқа моддаларида акс эттирилади. «Кредиторлар» моддасининг «Мол етказиб берувчилар ва муддатчилар» қаторида келтирилган сумма корхонанинг мол етказиб берувчилардан сотиб олинган ҳар хил моддий бойликлари учун бўлган қарзини кўрсатади. «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлар» моддасида корхонанинг ишчилар ва хизматчиларига ҳисобланган иш ҳақига доир мажбуриятлари акс эттирилади. Бошқача қилиб айтганда, бу модда корхона томонидан ишчи ва хизматчиларнинг бажарган ишлари учун тўланиши керак бўлган иш ҳақи суммаси қанча эканлигини кўрсатади. «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» моддаси корхонанинг бюджет олдидаги ундан ундириладиган ҳар хил солиқлар ва ажратмаларни тўлаш бўйича мажбуриятларининг суммасини, яъни молия органларига бўлган қарзнинг миқдорини акс эттиради. Тўланиши лозим бўлган сумма аниқланганидан кейин, корхона ўз балансининг пассивида шу модда бўйича унинг суммасини кўрсатади. Бухгалтерия баланси қуйидаги белгиларига қараб тасниланади: 1. Тузиш вақтига қараб: а) кириш баланси; б) жорий (даврий) баланс; в) тугатиш баланси; г) ажралиш баланси; д) қўшилиш баланси; ж) санация баланси. 2. Тузиш манбаларига қараб: а) инвентар баланслари. Фақат инвентар (рўйхати) воситалари асосида тузилади; улар қисқартирлган варианти бўлиб ҳисобланади. Бандай баланслар мавжуд мулк асосида янги корхоналар вужудга келганда ёки хўжалик ўз шаклини ўзгартирганда (давлат корхоналари акционер жамиятларига айлантирилганда) талаб қилинади. б) дафтар баланси – инвентаризация ўтказиш йўли билан олдиндан текширилмасдан фақат дафтарлардаги ёзувлар асосида тузилади; в) бош (генералний) баланс - ҳисоб ва инветаризация маълумотларига асосан тузилади. 3. Ахборот ҳажми бўйича: а) якка баланс – фақат бир корхона ахборотини акс эттиради; б) йиғма баланс – барча корхоналар маблағларини умумий ҳолатини акс эттирувчи суммаларни механик қўшиш йўли билан тузилади; в) консолидаллашган баланс. 4. Фаолият характери бўйича: а) асосий баланс – корхонанинг асосий фаолият тури ва уставига тўғри келадиган баланс; б) асосий бўлмаган баланс – корхонанинг бошқа фаолият турлари (ёрдамчи хўжаликлари, транспорт, турар жой-коммунал хўжалик ва ш.к.) бўйича тузиладиган баланс. 5. Мулк шакли бўйича: а) давлат корхоналари баланси; б) акционер жамиятлари баланси; в) муниципал (шаҳар бошқармасига қарашли) баланси; г) қўшма корхоналар, кичик ва хусусий корхоналар баланси. 6. Акс эттириш объекти бўйича: а) юридик шахс бўлган корхонанинг мустақил баланси; б) алоҳида баланс (филиаллар, цехлар, бўлинмалар баланси). 7. Тозаланиш усули бўйича: а) брутто-баланси – бу барча тартибга солувчи моддаларни ўз ичига олувчи баланс; б) нетто-баланс – бу барча тартибга солувчи моддаларни чиқариб ташлаб тузилган баланс; Бизнинг респубикамизда нетто-баланси қўлланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling