Тест саволлари:
1. Амалдаги баланс шакли қачон қабул қилинган?
А. 1977 йил 27 январда.
Б. 2002 йил 7 февралда.
В. 2004 йил 1 январда.
Г. 1977 йил 1 январда.
Д. 2002 йил 1 январда.
2. Амалдаги бухгалтерия баланси неча қисмдан ва сатрдан иборат?
А. 2 қисм, 550 сатрдан.
Б. 2 қисм, 560 сатрдан.
В. 4 қисм, 550 сатрдан.
Г. 4 қисм, 560 сатрдан.
Д. 2 қисм, 510 сатрдан.
Е. 4 қисм, 510 сатрдан.
3. Хўжалик муомалаларининг бухгалтерия балансига неча хил турдаги таъсири
мавжуд?
А. 2
Б. 3
В. 4
Г. 5
4. Ўзбекистон ва ривожланган мамлакатларнинг корхоналари тўлдирилган
балансларининг умумий ташқи кўринишида фарқ борми?
А. Ҳа
Б. Йўқ
Ўз ўзини текшириш учун саволлар:
1. Баланс тушунчасини қандай ифодалайсиз?
2. Активлар деганда нимани тушунасиз?
3. Пассивлар деганда нимани тушунасиз ва уларнинг қандай хусусиятлари бор?
4. Баланснинг актив ва пассивларида қандай бўлимлар мавжуд?
5. Тузиладиган баланснинг қандай турларини биласиз?
6. Хўжалик муомалалари таъсирида баланснинг биринчи тур ўзгаришларига учта
мисол келтиринг.
7. Хўжалик муомалалари таъсирида баланснинг иккинчи тур ўзгаришларига иккита
мисол келтиринг.
8. Хўжалик муомалалари таъсирида баланснинг учинчи тур ўзгаришларига учта
мисол келтиринг.
9. Хўжалик муомалалари таъсирида баланснинг тўртинчи тур ўзгаришларига учта
мисол келтиринг.
Адабиётлар рўйхати:
1. 15-сонли БҲМС – Бухгалтерия баланси – Тошкент – 2002й.
2. Приказ Министерства финансов Р.У. Об утверждении форм финансовой
отчетности и правил по их заполнению. Зарегистрирован Мин.юст. Р.У. 24 января
2003 г., №1209.
3. А.С.Сотволдиев. Колхоз ва совхозларда асосий ишлаб чиқариш молиявий
муомалалари бўйича бухгалтерия балансидаги счётлар корреспонденцияси.
Тошкент – 1972 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |