Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
Пассивлар жами
60483 Капитал Фред Шафернинг капитали 98433 Пассивлар ва капитал жами 158916 Биринчи навбатда шуни таъкидлаш лозимки, уларда ўзларининг мазмунлари билан фарқ қиладиган қатор моддалар мавжуд. Масалан, ватанимиз баланси актив моддалари гуруҳланишининг тузилиши ресурсларнинг ноликвидлигига асосланган, шунинг учун аввал номоддий активлар ва уларнинг амортизацияси, асосий воситалар ва уларнинг эскириши, сўнгра ишлаб чиқариш заҳиралари ва чиқимлар ва фақат улардан кейин пул маблағлари келтирилган. Чет эл мамлакатларининг балансида эса дастлаб пул маблағлари, кейин ишчи капитал ва сўнгида асосий воситалар ва номоддий активлар акс эттирилади. Маблағлар манбаининг муҳим моддаси ҳисобланган «Устав капитали» шу корхоналар маблағларининг асосий қисми фирманинг хусусий капитали ва мулк эгалари томонидан корхонага қўйилган маблағларнинг ҳажмини тавсифловчи фойда ҳисобидан ташкил топар эканлигини кўрсатади. Келтирилган балансда бундайлар корхонанинг акциядорлик капитали, акцияларни сотишдан олинган эмиссия даромадида келтирилган моддалар ҳамда бизнинг балансда битта модда билан акс эттириладиган тақсимланмаган фойдадан иборат. Ундан ташқари, бизнинг балансда «Бюджетдан молиялаш» моддаси кўзда тутилган. Чет эл корхоналаридаги корхоналар балансида давлат бюджетидан ажратилган маблағларни акс эттирувчи моддалар жуда кам учрайди, чунки у ерда давлат фақат унинг буюртмаларини бажарадиган хусусий корхоналаргагина маблағ ажратади. Чет эл корхоналарининг балансида шунингдек бизнинг балансларимизда кўзда тутилмаган моддалар мавжуд. Уларга, масалан, дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб муомалаларининг алоҳида шаклини англатувчи «Олинадиган счётлар ва векселлар» ва «Тўланадиган счётлар ва векселлар» моддалари киради. Бизнинг корхоналар баланслари чет эл корхоналари балансларидан шунингдек бир турдаги моддаларнинг ҳар хил салмоққа эга эканликлари билан ҳам фарқ қиладилар. Масалан, корхона кассасида белгиланган лимитдан ортиқ суммани, иш хақи бериш кунларидан ташқари, узоқ муддатда сақлаб туриш маън этилган, кўп суммалардаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлари одатда кам учрайди. Чет эл корхоналари балансида бу моддаларнинг салмоғи бошқачадир. Бу корхоналар балансида «Нақд пуллар» моддасининг салмоғи анча каттадир. Бу эса акциядорлар ва кредиторларнинг корхонанинг молиявий мустаҳкамлигига бўлган ишончини сақлаб туриш имконини беради. Лекин бу корхоналар балансидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзлар моддаси бўйича қолдиқлар бизнинг балансимиздагига қараганда жуда юқоридир, чунки у ерда тижоратли кредитлаш, яъни хўжалик ташкилотлари томонидан товарларни сотиш ва харид қилишда улар учун тўловлар муддатларини чўзиш йўлида фойдаланиш кенг тарқалган. Ўзларининг ҳажмларига кўра бошқа корхоналарга турли туман қўйилмаларни акс эттирадиган моддалар (активнинг 6 моддаси) кўпдир. «Қимматли қоғозлар» моддаси (актив моддаси) билан биргаликда улар ушбу корхонадаги бўш капиталнинг йўналишини кўрсатади. Ўзларининг капиталларини бошқа корхоналарга, шу жумладан чет элдаги корхоналарга, қўйиш билан замонавий йирик корхоналар ўзларининг маблағларини қўйиш объектларини кенгайтиришга ва маҳсулотни сотишнинг янги бозорларини тортиб олишга эришадилар. Бизнинг ва чет эл корхоналарининг баланслари шунингдек маблағлар ва уларнинг манбалари турларининг ҳар хил батафсиллиги билан ҳам фарқ қилади. Масалан, чет эл корхоналари балансида иш ҳақи бўйича мажбуриятлар, унча катта бўлмаган суммаларни бирлаштириш мақсадида солиқлар бўйича тўловлар ва бошқа муддатли мажбуриятлар билан (пассивнинг 3 моддаси) биргаликда кўрсатилади. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling