Microsoft Word Buhgalter doc


 ЙИҒИБ ТАҚСИМЛОВЧИ СЧЁТЛАР


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
4.4. ЙИҒИБ ТАҚСИМЛОВЧИ СЧЁТЛАР 
 
Тақсимловчи счётлар корхонанинг баъзи ҳаражатлари устидан назорат қилиш ва 
уларнинг тўғри тақсимланишини таъминлаш (шу жумладан айрим фаолият таннархини 
ҳам аниқлаш) учун тайинланган. 
Йиғиб-тақсимловчи счётлар у ёки бу хўжалик жараёнлари бўйича харажатларни, 
уларни кейинчалик тақсимлаш мақсадида, йиғиш учун қўлланилади. Улар актив 
счётлардир, чунки уларда маблағлар (харажатлар) ҳаракати ҳисобга олинади. Бу счётларда 
йиғиладиган суммалар мазкур объект бўйича барча харажатлар ҳисобга олинадиган 
счётларга ўтказилади (ҳисобдан чиқарилади). Йиғиб тақсимловчи счётлар икки сабабдан 
зарурдир: энг аввал баъзи харажатларни бир нечта объектлар ўртасида тақсимлаш керак 
бўлади. Булар эгри (билвоста) харажатлар бўлиб, уларга, масалан, умумишлаб 
харажатлари киради. Ундан ташқари, бу счётлар шу харажатлар сметасининг бажарилиши 
устидан назорат қилиш учун қўлланилади. Шунинг учун улар бир турдаги фаолият 
кўрсатадиган ва эгри харажатларни тақсимлашга эҳтиёж бўлмаган корхоналарда ҳам 
юритилиши мумкин. 
Бу ерда биз «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётини мукаммал кўриб чиқамиз. 
Унинг дебетида умуман ишлаб чиқаришга хизмат қилиш ва уни бошқариш билан боғлик 
бўлган харажатлар йиғилади. Кредитидан эса, уларнинг суммалари тегишли харажатларга 
киритиш мақсадида, фаолият турлари бўйича счётларга ўтказилади (ҳисобдан 
чиқарилади). Бунда умумишлаб чиқариш харажатларининг катта қисми «Асосий ишлаб 
чиқариш» счётига ўтказилади, яъни маҳсулот таннархига киритилади. Умумишлаб 
чиқариш харажатлари ҳисобот даврининг охирида ҳисобдан чиқарилади ва
тақсимланади,бунда дебетда йиғилган ҳамма суммаси ҳисобдан чиқарилиб, ҳисобот 
даврининг охирига ҳеч қандай қолдиқ бўлмайди. 
Йиғиб-тақсимловчи счётнинг умумий тархи қуйидагича кўринишга эга: 
Йиғиб-тақсимловчи счёт 
Д-т А счёти К-т 
Д-т К-т 
Д-т Г счёти К-т 
қолдиқ 1/а 1/а 4/М 4/г 
Д-т Б счёти К-т 
Д-т Д счёти К-т 
қолдиқ 2/б 2/б
4/д 


Д-т В счёти К-т 
Д-т Е счёти К-т 
қолдиқ 3/в 3/в
4/е 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling