Microsoft Word Buhgalter doc


Асосий актив счётнинг таърифи


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Асосий актив счётнинг таърифи 
«Банкнинг қисқа муддатли кредитлари» счётида корхонанинг банк билан ундан олинган 
қисқа муддатли ссудалари бўйича ҳисоб- китоблари ҳисобга олинади. Корхонанинг 
банкка ссуда бўйича қарзи ушбу счётнинг бошланғич қолдиғи сифатида акс эттирилади. 
Қўшимча ссуда олиш натижасида қарзнинг кўпайиши кредитга, камайиш (ссуданинг 
корхона томонидан узилиши) - дебетга ёзилади. «Банкнинг қисқа муддатли кредитлари» 
охирги қолдиқ фақат кредитли (ёки нолга тенг) бўлиши мумкин, чунки ҳисоб-китоблар 
тўғри юритилганда қарзни тўлаш учун ўтказиб берилган сумма қарздорлик суммасидан 
ортиқ бўлмайди. 
Дебет 
Кредит 
Бошланғич қолдиқ - моддий ва пул
маблағлари ёки ушбу корхонага бўлган
мавжудлиги айланма -маблағлар кирими 
(келиб тушиши) ёки дебиторларнинг 
ушбу корхонага қарзининг кўпайиши
Дебет охирги қолдиқ 
Асосий ва айланма-маблағлар сарфи 
(чиғиб кетиши ёки дебеторлик қарзнинг) 
узилиши 


Асосий пассив счётларнинг таърифи 
Айланма-фонднинг камайиши 
(корхонадан илгари унга берилган 
маблағларнинг олиб қўйилиши), 
молиялашнинг ҳисобдан чиқарилиши 
(ундан фойдаланиш натижасида), корхона 
мажбуриятлари ёки қарзларнинг 
камайиши 
(узилиши) 
Бошланғич қолдиқ-корхонанинг 
мавжуд фонди, олган молиявий,
мажбуриятлари ёки қарзи. Айланма 
(оборот)-корхона фондининг кўпайиши 
(ушбу корхонага қўшимча 
қуйилмалар, фондга ажратмалар), 
мажбуриятлар ёки қарзларнинг 
кўпайиши 
Кредит охирги қолдиқ 


 
4.3. ТАРТИБГА СОЛУВЧИ СЧЁТЛАР 
 
Тартибга солувчи счётлар маблағлар турларининг баҳоланиши ёки маблағлар 
манбаларининг суммаларини тузатиш (коррективлаш) учун мўлжалланган. Бу ерда 
тузатиш жорий бухгалтерия ҳисоби тизимидаги асосий счётлардан ташқари у билан 
боғланган алоҳида счёт киритиш ва унинг суммасини мазкур объектнинг катта-
кичиклигини топиш мақсадида асосий счётнинг суммасидан ёки ундан айириш йўли 
билан амалга оширилади. 
Тартибга солувчи счётлардан фойдаланиш ҳисоб объектларини ҳар томонлама 
тавсифловчи реал ҳисоб маълумотларини олиш заруриятидан келиб чиққан. 
Тартибга солувчи счётлар тегишли объектлар бўйича ҳар бир объектни икки хил 
суммада (баҳоланишда) акс эттирувчи икки кўрсаткичга эга бўлишлик имкониятини 
беради. 
Тартибга солувчи счётлар чет эл мамлакатларида ҳам қўлланилади, лекин у ерда 
улардан чиқарилган, аммо ҳали тақсимланмаган акцияларни ҳисобга олиш учун 
фойдаланилади. 
Тартибга солувчи счётлар контрар, тўлдирувчи ва контрар-тўлдирувчи счётларга 
бўлинади. 
Контрар счётлар тартибга солинувчи объектларнинг ҳақиқий ҳажмини тартибга 
солувчи суммани ушбу объектнинг дастлабки баҳоланишидан айириб ташлаш йўли билан 
аниқлаш учун хизмат қилади. Улар икки турли бўлади: контрактив ва контрпассив. 
Контрактив счётлар асосий актив счётларга қарама-қарши қўйилади ва пассив 
ҳисобланади. Контрпассив счётлар, аксинча, асосий пассив счётларга қарама-қарши 
қўйилади ва актив ҳисобланади. 
Контрактив счётга мисол қилиб «Асосий воситаларнинг эскириши» счётини олиш 
мумкин. Бу счёт ёрдамида олинадиган кўрсаткичлар хусусиятини аниқлаш учун у билан 
боғлиқ бўлган бошланғич қолдиқ суммали «Асосий воситалар» счётини оламиз. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling