Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
4.7. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган счётлар балансда ҳар хил тарзда акс эттирилади. Қолдиққа эга бўлган счётларнинг баланс жадвалига унинг моддалари сифатида акс эттирилиб, уларнинг суммалари баланс якунига киритиладида, баъзи бир счётлар эса, гарчи уларда қолдиқ бўлса ҳам, унинг (баланснинг) якуни тегида, балансдан ташқаридаги моддалар сифатида кўрсатилади ва уларнинг суммалари баланс якунига қўшилмайди. Бундай тартиб у ёки бу счётларда ҳисобга олинадиган маблағларнинг кимга тегишлилигига боғлиқ. Балансда фақат ушбу корхонага тегишли бўлган, яъни унинг тўла ихтиёрида бўлган ва корхона раҳбарияти ихтиёри билан фойдаланиш мумкин бўлган маблағларни акс эттирилади. Ушбу корхонаники бўлмаган, лекин унинг чекланган фойдаланишда ёки ихтиёрида бўлган маблағлар, баланс якунининг ташқарисида кўрсатилиши керак. Корхонада вақтинчалик жойлашган маблағлар моддаларини балансга киритиш унинг ресурслар ҳажмини ошириб кўрсатган бўлар эди. Ундан ташқари, айрим корхоналар балансларини тармоқ миқёсида ёки бутун халқ хўжалиги миқёсида жамланганда, бу маблағлар икки марта ҳисобланган бўлар эди: вақтинча жойлаштирилган корхона баланси бўйича ва уларнинг эгаси бўлган корхонанинг баланси бўйича. Шу муносабат билан балансга бўлган муносабатига қараб счётлар икки гуруҳга бўлинади: балансли ва балансдан ташқари счётлар. Балансли счётларга корхонанинг тўла ихтиёрида бўлган маблағлар ҳолати ва фойдаланилиши ҳисобга олинадиган счётлар киради. Уларни бир бировлари билан боғлиқлиги ўзаро (корреспонденцияланиши) бирлаштиради. Балансдан ташқари счётлар нафақат бошқа (балансли) счётлар билан, балки ўзаро ҳам корреспонденцияда бўлмайди. Улар ҳисобнинг оддий тизими деб номланган тартиби бўйича юритилади. Балансдан ташқаридаги счётлар бўйича барча муомалалар бир счётнинг дебети ва бошқа счётнинг кредитида иккиёқлама ёзув билан эмас, балки бир томонлама ёзув билан счётнинг кирими ва чиқими ёзилади. Икки жуфт счёт ўрнида битта балансдан ташқаридаги счётни киритиш унинг мақсади ва тузилишининг ўзгартиришга олиб келади, ҳисоб ёзувларининг сонини қисқартиради, бухгалтерия ҳисобининг техникасини соддалаштиради ва шу билан бирга унинг назорат хусусиятини ҳамда ҳисоб маълумотларини яққоллигини сақлаб қолади. Ҳозирги вақтда қўлланилаётган балансдан ташқаридаги счётларининг тархи қуйидаги кўринишга эга: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling