Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Ҳисоб-китоб счёти» счёти
«Касса» счёти 
Д-т 
К-т
Д-т 
К-т
Қолдиқ 
1) 1500 
1) 1500 
Кўриниб турибдики, счётлар бир-бировлари билан ўзаро боғланган. Улардаги 
ёзувлар амалга оширилган хўжалик муомалалари натижасида юзага келган иккита 
ўзгаришни: кассага пулларнинг келиб тушиши ва уларнинг ҳисоб-китоб счётидан чиқиб 
кетишини кўрсатмоқда. 
Хўжалик муомалаларини иккиёқламали ёзиш счётларининг ўзаро боғланишига 
олиб келади. Бундай боғланиш счётлар корреспонденцияси боғланиши деб аталади.
Счётлар корреспонденцияси - хўжалик муомаласи билан юзага келтириладиган икки 
ҳодисанинг счётларда акс эттириш пайтида пайдо бўлади ва у счётларнинг ўзаро 
алоқасини намоён бўлишлик шаклидир.
Яна бир мисолни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, корхонага мол етказиб 
берувчилардан 7000 сўмлик материаллар ва 5000 сўмлик ёқилғи, ҳаммаси бўлиб, 12000 
сўмлик қийматликлар келиб тушди.
Бу муомала корхона омборидаги материаллар ва ёқилғи заҳираларининг кўпайишига 
олиб келади. Бу қийматликларни ҳисобга олинадиган «Материаллар» счётининг «Хом-
ашё ва материаллар», «Ёқилғи» счётлари актив ҳисобланади, шунинг учун 7000 ва 5000 
сўм суммалари бу счётларнинг дебетига ёзилади. Кейин худди шу муомала корхонанинг 
мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларида ҳам акс эттирилади. Корхонанинг мол 
етказиб берувчиларга умумий суммадаги 12000 сўмлик қарзи пайдо бўлади (ёки ошади). 
«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти пассивдир, пассив 
счётларда эса кўпайиш кредитда акс эттирилади. Шундай қилиб «Мол етказиб берувчилар 
ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти мазкур муомала бўйича 12000 сўмга 
кредитлашади. 
Мазкур муомаланинг бухгалтерия ёзуви қуйидагича бўлади: 
Д т «Хом ашё ва материаллар» счёти
- 7000 сўм
Д т «Ёқилғи» счёти 
- 5000 сўм
К т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчи ларга тўланадиган счётлар» 
счёти 
- 12000 сўм


Бу муомала счётларда қуйидагича акс эттирилади: 
«Мол етказиб берувчилар «Хом-ашё ва материал- 
ва пудратчиларга тўланади- лар» счёти 
ган счётлар» счёти 
Д-т 
К-т
Д-т 
К-т
2) 12000 
2) 7000 
Ёқилғининг келиши 
Бундан кўриниб турибдики, биринчи муомала бўйича тузилган ёзув бўйича икки 
счётни, иккинчиси бўйича эса учта счётни ўз ичига олади. 
Икки счётга таъсир этадиган ёзув (ўтказма)лар оддий, уч ва ундан кўпроқ счётларга 
таъсир этадиганлари эса мураккаб ўтказмалар деб номланади. 
Шуни ҳам назарда тутиш керакки, ҳар қандай бухгалтерия ёзуви бир нечта оддий 
ёзувлардан иборат бўлади. Ҳақиқатда, иккинчи муомала бўйича ёзувни икки оддий 
ўтказмага ажратиш мумкин: 
I. Д т «Хом ашё ва материаллар» счёти 
К т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга 
тўланадиган счётлар» счёти
- 7000
II. Д т «Ёқилғи» счёти 
К т «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга 
тўланадиган счётлар» счёти
- 5000
Мураккаб ёзувларнинг оддийларга ажратилиши мумкинлигини бир счётнинг ўзига 
таъсир этадиган бир неча муомалалар бирга бирлаштирилиши билан тушунтирилади 
(бизнинг мисолда «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 
пассив). 
Мураккаб ёзувларни тузиш уларнинг сонини камайтиради ва шу билан ҳисоб 
ходимларининг меҳнатини енгиллаштиради. 
Лекин ҳар қандай мураккаб ёзувларга ҳам йўл қўйиш мумкин бўлавермайди. Улардан 
тўғри тузилганларига фақат бир счёт дебетланиб, бир неча счётлар кредитланганлари 
киради. Бир вақтнинг ўзида бир нечта счётлар дебетланадиган ва бир нечта счётлар 
кредитланадиган ёзувлар нотўғри ҳисобланади. Уларда айрим хўжалик муомалалари 
ўртасидаги ўзаро алоқаси кўринмайди ва бундай ёзувлар бўйича счётлар 
Материалларнинг
келиши Д-т «Ёқилғи» счёти К-т 
Корхонанинг мол етказиб
берувчилардан материаллар ва ёқилғи 
олиши натижасида қарзининг кўпайиши 
2) 5000 


корреспонденциясини аниқ белгилаб олиш мумкин эмас. Бу акс эттирилаётган 
муомалаларнинг мазмунини қийинлаштиради ва бухгалтерия ҳисобидан хўжалик 
фаолиятини назорат қилиш учун фойдаланиш имкониятларини камайтиради. Шу сабабдан 
ватанимиз бухгалтерия ҳисобининг амалиётида бундай ёзувлар рухсат этилмайди.
Чет эл ҳисобида корреспонденцияли мураккаб ёзувлар кўп учраб туради. У ерда улардан, 
ҳисоб жараёнини кенгроқ компьютерлаш шароитларига мослашиш мақсадида, атайлаб 
фойдаланишади. 
Шундай қилиб, хўжалик муомалаларини иккиёқлама ёзув усули билан акс эттириш 
албатта икки счётга таъсир этади. Бунда бир счёт дебетланади, иккинчиси эса 
кредитланади. Ўзаро корреспонденцияланувчи счётларнинг дебети ва кредитига ҳар бир 
муомала бўйича бир хилдаги суммалар ёзилади. Мураккаб ёзув қилинаётганда, бир счёт 
билан боғлиқ бўлган бир нечта счётлар бўйича кўрсатилган суммаларнинг жами шу 
счётда ҳисобга олинган умумий суммага тенг бўлиши керак. 
Иккиёқлама ёзув усулидан фойдаланганда ҳар бир муомаланинг суммасини икки 
марта ёзиш шарт эмас. Иккиёқлама ёзув (у томондан юзага келтириладиган икки 
ҳодисаларни акс эттирувчи) ҳар бир хўжалик муомаласи бўйича икки ўзаро боғлиқ бўлган 
кўрсаткичларни олишни таъминлаши керак. Шунинг учун, замонавий техника шароитида 
шахмат тамойилида фойдаланган ҳолда, ҳар бир муомаланинг суммасини фақат бир марта 
ёзишади, лекин шу билан бир вақтда талаб қилинадиган иккала кўрсаткичларни ўзаро 
боғлиқ ҳолда олишга ҳаракат қилинади. Бухгалтерия ҳисобида АЭҲМдан фойдаланганда 
хўжалик муомалалари кодлаштирилади, яъни бир турдаги муомалаларнинг ҳар бир 
гуруҳига шартли рақам белгилар берилади. Гуруҳлаш натижасида ҳар бир муомала 
бўйича, уни фақат бир марта акс эттирган ҳолда, иккита маълумот олишади. 
Шундай қилиб, иккиёқлама ёзув икки ўзаро боғлиқ бўлган хўжалик ҳодисаларини 
акс эттирувчи сифатида манбиқий тоифа (категория)дир. Улар хўжалик муомалаларининг 
ўз моҳиятидан келиб чиқади ва шунинг учун у барча мамлакатлар амалиётида мавжуддир. 
Бухгалтерия ҳисобида баъзида иккиёқлама ёзув ёрдамида муомалаларни счётларда акс 
эттиришнинг бошқа тартиблари ҳам қўлланилади. Бу ёзувнинг сторноли усулидир. У 
манфий сонлардан фойдаланишга асосланади. Бу усулда счётнинг мазкур қисмига 
қилинган ёзувлардан чегириб ташланадиган суммалар унинг қарама-қарши қисмида эмас, 
балки ўша қисмининг ўзида, лекин қизил сиёҳ билан акс эттирилади. Ёзувнинг бундай 
тартиби счётлардаги айланмаларнинг иқтисодий жиҳатдан тўғрилигини сақлаш учун жуда 
катта аҳамиятга эгадир. Бу айланмалар хўжалик фаолиятининг маълум кўрсаткичларини 
ифодалайди ва уларнинг ҳар қандай бузиб кўрсатилиши корхона ишини нотўғри 
тавсифлашга олиб келган бўлар эди. 


Манфий сонлар бухгалтерия ҳисоби тизимида шартли ҳажмларда 
фойдаланилаётган пайтларда, масалан, режали баҳолаш (бу баҳолашларни кейинчалик 
ҳақиқий баҳолашга ўтказиладиган бўлса) ҳамда нотўғри ёзувларни тўғрилаш учун 
қўлланилади. 
Манфий сонлардан фойдаланишни материаллар харажатларини счётларда акс 
эттириш мисолида кўриб чиқамиз. 
Материалларни ҳисобдан харажатга чиқаришда улар кўпинча режа таннархида 
баҳоланади. Фараз қилайлик, ишлаб чиқаришга сарфланган материалларнинг режадаги 
таннархи 30000 сўмни ташкил қилди. Шу суммага қуйидаги ёзув тузилади: 
Д т «Асосий ишлаб чиқариш» счёти - 
30000
К т «Хом ашё ва материаллар» счёти - 
30000
«Асосий ишлаб чиқариш» счёти активдир; у дебетланади, чунки материалларнинг 
сарфланиши ишлаб чиқариш харажатларининг кўпайишига олиб келади, «Хом ашё ва 
материаллар» субсчёти (у ҳам активдир) эса кредитланади, чунки омбордаги материаллар 
камаймоқда. 
Материалларнинг ҳақиқий таннархи ой охирида 29400 сўмни ташкил қилди. Демак, 
корхона шу материалларнинг режадаги таннархига нисбатан 600 сўмли (30000-29400) 
тежамга эга бўлган. Албатта, тежалган ушбу суммага материаллар сарфини режадаги 
таннархда қилинган ёзувни камайтириш лозим бўлади, чунки уларнинг реал баҳоланиши 
ҳақиқий таннархдан иборатдир. 
Счётлардаги айланмаларни бузиб кўрсатмаслик мақсадида, тежам суммассини 
манфий сонларда кўрсатиш керак. Бунинг учун биринчи ёзувдаги каби ёзув қилинади, 
лекин унинг суммаси минус белгиси билан қўйилади: 
Д т «Асосий ишлаб чиқариш» счёти - 
600
К т «Хом ашё ва материаллар» счёти - 
600
Счётларда бу ёзувлар қуйидагича акс эттирилади: 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling