Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Асосий ишлаб чиқариш» счёти
- Калькуляция счётининг таърифи
4.5. КАЛЬКУЛЯЦИЯ СЧЁТЛАРИ
Калькуляция счётлари хўжалик маблағлари - келиб тушган материаллар, бажарилган ишлар ва хизматлар таннархини аниқлаш учун хизмат қилади. Таннархни ҳисоблаб чиқишга ёрдам берадиган ҳисоб-китоб калькуляция деб номланади. Шундан келиб чиқиб, калькуляцияни тузиш учун керакли маълумотларга эга бўлган счётлар калькуляция счётлари деб аталади. Таннарх калькуляцияланадиган объектга тегишли бўлган чиқимларни ушбу счётларнинг дебетида йиғиш йўли билан ҳисоблаб чиқилади, чунки бу чиқимлар суммалари мазкур жараёнда (масалан, хизмат кўрсатиш жараёнида) сарфланган маблағлардир. Шунинг учун калькуляция счётлари актив ҳисобланади. Калькуляция счётларининг тузилиши «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг мисолида кўриб чиқамиз. «Асосий ишлаб чиқариш» счёти Д-т К-т 1) 21000 2) 30000 3) 2400 4) 9500 5) 450 10) 45000 Айланма 67500 Айланма 45000 Қолдиқ 22500 Бу счётнинг дебитида келтирилган 5 та хўжалик муомалалари маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган турли харажатларини англатади, 6 муомаланинг суммаси (бажарилган хизматлар ҳақиқий таннархининг ҳисобдан чиқарилиши) 45000 сўмга тенг деб фараз қилайлик. Унда «Асосий ишлаб чиқариш» счёти қуйидагича кўринишга эга бўлади: Калькуляция счётининг таърифи Д-т К-т Бошланғич қолдиқ - тугалланма объектлар (ишлаб чиқарилиши тугалланмаган маҳсулот, тугатилмаган таъмирлаш ва ҳоказо) бўйича ўтган даврларда қилинган чиқимлар Айланма-калькуляцияланадиган объектлар бўйича жорий давр чиқимлари Дебетли охирги қолдиқ Айланма-тугалланган объектлар (тайёрланган маҳсулот, бажарилган таъмирлаш ишлари) таннархини ҳисобдан чиқариш «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида хизматлар таннархи келиб чиқадиган барча чиқимлар йиғилади. Унинг кредитидан у ёки бошқа компанияларга кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи ҳисобидан чиқарилади. Бу счётдаги қолдиқ фақат дебетли бўлади ва тугалланмаган маҳсулотга қилинган харажатларни, яъни тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини англатади. Калькуляция счетлар таркибига 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётидан ташқари 0800 «Капитал қўйилма сотиб олиш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2610 «Ишлаб чиқаришдаги брак», 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счетлари киради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling