Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

4.5. КАЛЬКУЛЯЦИЯ СЧЁТЛАРИ 
Калькуляция счётлари хўжалик маблағлари - келиб тушган материаллар, бажарилган 
ишлар ва хизматлар таннархини аниқлаш учун хизмат қилади. 
Таннархни ҳисоблаб чиқишга ёрдам берадиган ҳисоб-китоб калькуляция деб 
номланади. Шундан келиб чиқиб, калькуляцияни тузиш учун керакли маълумотларга эга 
бўлган счётлар калькуляция счётлари деб аталади. 
Таннарх калькуляцияланадиган объектга тегишли бўлган чиқимларни ушбу 
счётларнинг дебетида йиғиш йўли билан ҳисоблаб чиқилади, чунки бу чиқимлар 
суммалари мазкур жараёнда (масалан, хизмат кўрсатиш жараёнида) сарфланган 
маблағлардир. Шунинг учун калькуляция счётлари актив ҳисобланади. 
Калькуляция счётларининг тузилиши «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг мисолида 
кўриб чиқамиз. 
«Асосий ишлаб чиқариш» счёти 
Д-т 
К-т
1) 21000
2) 30000 
3) 2400 
4) 9500 
5) 450 
10) 45000 
Айланма 67500 
Айланма 45000 
Қолдиқ 22500 
Бу счётнинг дебитида келтирилган 5 та хўжалик муомалалари маҳсулот ишлаб 
чиқариш учун сарфланган турли харажатларини англатади, 6 муомаланинг суммаси 
(бажарилган хизматлар ҳақиқий таннархининг ҳисобдан чиқарилиши) 45000 сўмга тенг 
деб фараз қилайлик. Унда «Асосий ишлаб чиқариш» счёти қуйидагича кўринишга эга 
бўлади: 
Калькуляция счётининг таърифи 
Д-т 
К-т 
Бошланғич қолдиқ - тугалланма 
объектлар (ишлаб чиқарилиши 
тугалланмаган маҳсулот, тугатилмаган 
таъмирлаш ва ҳоказо) бўйича ўтган 
даврларда қилинган чиқимлар 
Айланма-калькуляцияланадиган 
объектлар бўйича жорий давр чиқимлари 
Дебетли охирги қолдиқ 
Айланма-тугалланган объектлар
(тайёрланган маҳсулот, бажарилган 
таъмирлаш ишлари) таннархини ҳисобдан 
чиқариш 


«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида хизматлар таннархи келиб чиқадиган 
барча чиқимлар йиғилади. Унинг кредитидан у ёки бошқа компанияларга кўрсатилган 
хизматларнинг ҳақиқий таннархи ҳисобидан чиқарилади. Бу счётдаги қолдиқ фақат 
дебетли бўлади ва тугалланмаган маҳсулотга қилинган харажатларни, яъни тугалланмаган 
ишлаб чиқариш таннархини англатади. 
Калькуляция счетлар таркибига 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётидан ташқари 
0800 «Капитал қўйилма сотиб олиш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2610 «Ишлаб 
чиқаришдаги брак», 2710 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счетлари киради. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling