Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

а+б+в = М = г+д+е 
Шартли белгилар: 
1,2,3 - муомалалар - ҳар хил харажатларнинг йиғилиши; 
4 - муомала - харажатларнинг тақсимланиши ҳисобдан чиқарилиши. 
Тақсимловчи счётлар бир бирига боғлиқ ҳисобот даврлари бўйича харажатлар ва 
даромадларни тақсимлаш учун мўлжалланган. 
Бу счётлар ёрдамида харажатлар ва даромадлар бир бировларига боғлиқ бўлган даврлар 
бюджетлари ўртасида чегараланади ва улар, қачон амалга оширилганидан (олинганидан) 
қатъий назар, тегишли даврлар хўжалик фаолияти кўрсаткичларига киритилади. 
Тақсимловчи счётлар келгуси давр харажатлари ва даромадлари счётлари ва келажакдаги 
(қилинадиган) харажатлар ва даромадлар счётларига бўлинади. Замонавий амалиётда бу 
счётлардан фойдаланиш бироз чекланган. Асосан «Келгуси даврлар харажатлари» актив 
счёти, «Келгуси давр даромадлари» ва «Даргумон қарзлар бўйича заҳиралар» деб 
номланган пассив счетлардан фойдаланилади. 
«Келгуси даврлар харажатлари ҳисоби» счётида жорий даврда қилинган, лекин келгуси 
даврга тегишли бўлган корхона харажатларини англатувчи ижара тўловлари акс 
эттирилади. Кейинчалик бу сумма «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётига 
ўтказилади ва қайси даврга тегишли бўлса, ўша давр хизматлари таннархига киритилади. 
Уларни ҳисобдан чиқариш босқичма-босқич бир неча давр мобайнида қилинган ижара 
тўловларига мувофиқ миқдорларда амалга оширилади. 
Келгуси даврлар харажатларини ҳисобга олишни қуйидагича ифодалаш мумкин. 
1- муомала. Олдиндан қилинган ижара тўловлари суммасини келгуси давр 
харажатлари сифатида акс эттириш. 
2, 3 ва 4 муомалалар. Ўтган даврда қилинган харажатлар суммасини улар тегишли 
бўлган даврлар етиб келганлигига қараб ҳисобдан чиқариш. 
Шундай қилиб, келгуси даврлар ҳисобидан харажатларни мазкур (жорий) даврда акс 
эттиришнинг мазмуни шундан иборатки, уларнинг суммалари аввал алоҳида счётларда 
ҳисобга олиниб, улар тегишли бўлган даврлар етиб келгандан кейин тегишли счётларга 
қисмларга ажратиб ҳисобдан чиқишдир. Бундай харажатларнинг умумий суммалари 
«Келгуси давр харажатлари ҳисоби» счётининг дебетига ёзилади, унинг кредитидан эса 


ҳисобдан чиқарилади. Бу счётнинг қолдиғи дебетида бўлади ва ўтган даврларда қилинган, 
лекин келгуси даврларга тегишли бўлган харажатлар суммасини кўрсатади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling