Microsoft Word Buhgalter doc
ХЎЖАЛИК ҲИСОБИ ОЛДИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи талаб
- Тежамлилиги ва ҳаммабоплилиги.
1.2.
ХЎЖАЛИК ҲИСОБИ ОЛДИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР. Корхоналарни бошқаришда хўжалик ҳисобидан самарали фойдаланиш ҳамда асосланган бошқарув қарорларни қабул қилиш учун маълум талабларга риоя қилиш керак. Бу талаблар бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан белгиланган. Амалиётда бухгалтерия ҳисоби олдига анъанавий равишда қуйидаги талаблар қўйилган эди: 1. Ҳисоб кўрсаткичларининг режа кўрсаткичлари билан солиштирувчанлиги; 2. ўз вақтидалиги, аниқлиги ва объективлиги; 3. Тўлалиги; 4. Равшанлиги; 5. Тежамлилиги ва ҳаммабоплилиги ва ҳ.к. Биринчи талаб - ҳисоб кўрсаткичларининг режа кўрсаткичлари билан солиштирувчанлиги ҳисоб кўрсаткичларининг марказлаштирилган тартибда белгиланган режа кўрсаткичлари билан солиштириш мумкинлигини таъминлаш назарда тутар эди. Корхонани ривожлантириш режалари корхонанинг ўзи ишлаб чиқадиган бозор иқтисодиёти шароитида ички ишлаб чиқаришни режалаштириш нуқтаи назаридан кўрилиши керак. ўз вақтидалиги, аниқлиги ва объективлиги талабига келсак, шуни айтишимиз лозимки, халқаро стандартларга биноан ўринлилик, аҳамиятлилик ва моддийлилигига кўпроқ аҳамият берилади. Бухгалтерия ҳисобида кўпроқ эътибор назарийдан кўра амалий томонга берилиши керак. Масалан, маъмурий эҳтиёжлар учун қоғознинг сарфланиши ҳаражатнинг аниқ ҳисоби, сарфланган қоғознинг хақиқий таннархини ҳаражатлар юзага келадиган жойлар ва жавобгарлик марказлари ҳамда иш жойларида сарфланмай қолган қоғозлар қолдиғини ҳисоблаб чиқишни талаб қилмайди. Ўоғозни омбордан бериш одатга кўра ҳаражат ҳисобланади. Гарчи назарий нуқтаи назардан биз хақиқатда сарфланган қоғоз, унинг хақиқий таннархи ва қолдиғини билишимиз лозим бўлса ҳам, бу масалага амалий ёндашиш маъқулдир. Тежамлилиги ва ҳаммабоплилиги. Бозор иқтисодиёти шароитида бу талаб чегараланган бўлади. Тежамлиликни назарда тутганда ахборотни уни ҳосил қилиш сарфлари билан солиштириш асосида унинг муҳимлилигидан келиб чиқиш лозим. Ҳаммабоплилигига келганда эса, ахборотнинг мазмунидан келиб чиқиш керак: ушбу ахборот корхонанинг тижорат сирими ёки очиқ эълон қилинадиганми. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Ўонунига биноан махсус талаблар билан белгиланган ва уларга асосланган ҳолда ҳисоб юритилиши ва ҳисобот тузилиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари қуйидагилардир: 1) иккиёқлама ёзув (иккитомонламалик); 2) узлуксизлик; 3) хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши; 4) аниқлик; 5) ҳисоблаш; 6) олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик); 7) мазмуннинг шаклдан устунлиги; 8) кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; 9) молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; 10) ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; 11) активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий баҳоланиши. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling