Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
1.3. ҲИСОБДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЎЛЧАГИЧЛАР. Бухгалтерия ҳисобида хўжалик муомалалари (business transactions) ўлчов объекти бўлиб ҳисобланади. Улар фирманинг молиявий аҳволига таъсир қиладиган хўжалик ҳаётининг ҳодисаларидир. Муомалалар икки томонлама бўлиб, мустақил шериклар ўртасида қийматликларни алмаштириш (харид қилиш-сотиш, тўловлар-қарзлар ва бошқалар)дан ёки биртомонлама (табиий офатлардан: ёнғин, сув тошиши, портлашлардан талофатлар), станок ва асбоб-ускуналарнинг эскириши, фоизлар бўйича суммаларнинг доимий жамғарилиши ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин. Хўжалик ҳисоби томонидан қамраб олинадиган объектлар рақам кўрсаткичлари воситасида акс эттирилади. Уларни олиш учун хўжалик ҳисобида моддий, меҳнат ва қиймат ўлчагичлари қўлланилади. Моддий ўлчагичлари маълумотларни санаш, тортиш, ўлчаш йўли билан олиш учун хизмат қилади. Бу узунлик (метр, сантиметр, миллиметр), оғирлик (грамм, килограмм, тонна), ҳажм (квадрат метр, литр, кубометр) ва бошқа ўлчамлардир. Улардан қайси бирини танлаш ҳисобга олинадиган объектларнинг хусусиятига боғлиқ. Масалан, тўқимачилик комбинатининг ишлаб чиқарган маҳсулотларини ўлчаш учун погон метрлардан фойдаланилади, металлургия заводининг маҳсулоти - тонналарда, тайёрланаётган ёғочларни - кубометрларда, пахта - тонналарда, қимматбаҳо металлар - граммларда ва ҳоказоларда ўлчанилади. Моддий ўлчагичларидан асосан товар - моддий қийматликларнинг миқдорини ҳисобга олишда фойдаланилади. Улар заҳиралар даражасининг энг мувофиқлиги ва моддий ресурсларнинг бут сақланиши устидан назорат қилишда алохида аҳамият касб этади. Материалларнинг ҳар хил сортларини ва номлари бўйича ҳисобга олишда улардан фойдаланиш нафақат миқдорий кўрсаткичларини бера қолмай, шу қийматликларнинг сифат тавсифини ҳам беради. Лекин улардан фақат бир турдаги буюмларни ҳисобга олиш учун фойдаланиш мумкин. Ҳар хил бўлган предметларнинг натура кўрсаткичларини жамлаш мумкин эмас. Масалан, пўлат билан чўянни бир хил бўлган оғирлик ўлчагичида ҳисобга олишга қарамасдан уларни жамлаш мумкин эмас. Демак, моддий ўлчагичлари ёрдамида корхонанинг моддий қийматликларини тавсифловчи умумлаштирилган кўрсаткич олиниши мумкин эмас. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling