Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
1.4. ХАЛҚ ХЎЖАЛИК ҲИСОБИНИНГ ТУРЛАРИ. Бухгалтерия ҳисоби бутун мамлакат бўйича ҳамда ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса бўйича белгиланган ишлаб чиқариш дастурининг бажарилишини акс эттиради. Халқ хўжалик ҳисобнинг олдига қўйилган вазифаларга қараб уларнинг уч тури мавжуд: тезкор, бухгалтерия ва статистика. Тезкор ёки тезкор-техника ҳисоби айрим хўжалик муомалалари ва жараёнларини бевосита улар содир бўлаётган вақтида бошқариш мақсадида жорий кузатиш ва назорат қилиш тизими бўлиб ҳисобланади. Бу ҳисобнинг корхона ва унинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик қилиш мақсадида маълумотларни тезкор равишда олиш ва улардан фойдаланиш унинг фарқ қиладиган белгиси ҳисобланади. Тезкор ҳисоб турли-туман хўжалик ходисаларни ўз ичига олиб, асосан ишлаб чиқариш - техника хусусиятидаги кўрсаткичлар билан таъминлайди. У маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича топшириқларнинг бажарилаётганлиги, ҳаражатлар нормативларидан кундалик четга чиқишлар, иш кучидан фойдаланиш ва асбоб-ускуналарнинг юкланганлик даражаси, шартномаларга риоя қилиниши - мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан тузилган контрактларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар билан таъминлайди. Тезкор ҳисобда ўлчагичларнинг ҳамма турлари - моддий, меҳнат ва қиймат ўлчагичларидан фойдаланилади. Лекин ҳисобнинг бу тури асосан бир турдаги операцияларни акс эттирганлиги ва ундан умумлаштирилган кўрсаткичлар талаб қилинмаганлиги сабабли, унда асосан моддий ва меҳнат ўлчагичларидан фойдаланилади. Назоратнинг тезкорлигини таъминлаш учун хўжалик операцияларининг бориши ҳақидаги ахборотни тезроқ олиш керак бўлади. Шунинг учун тезкор ҳисобнинг маълумотлари иложи борича осонроқ йўл билан қайд қилиниши мумкин. Уларни бевосита кузатиш йўли билан етказишади, телефон, факс, модем орқали, компьютер алоқаси ёрдамида ва бошқа йўллар билан хабар қилишади. Ҳозирги вақтда тезкор ахборотни олиш учун механика ва автоматик ўлчов ва тартибга солувчи асбоблар ва мосламалардан фойдаланиш тобора кенгайиб бормоқда. Ҳисобни бундай ташкил қилиш хўжалик муомалаларининг бориши устидан уларнинг амалга оширилиши вақтида бевосита бошқариш имконини беради. Тезкор ҳисобнинг маълумотларидан мутлоқ аниқлик талаб этилмайди, чунки уларнинг асосий вазифаси - кузатилаётган объектларда содир бўлаётган ўзгаришларни тезлик билан хабар қилишдир. Шунинг учун амалиётда тезкор ҳисобдан фақат тахминий ахборотни олиш билан кифояланадилар. Лекин, бу ахборот етарли даражада тўғри бўлиши керак, зероки унга қараб содир бўлган ўзгаришларнинг ҳажми ва тавсифи ҳақида ишончли хулоса қилиб, хатосиз бўлган бошқарув қарорларни қабул қилиш мумкин бўлсин. Тезкор ҳисоб корхонанинг ҳар хил бўлинмалари - бўлимлари, цехлари, омборлари ва ҳоказолар томонидан юритилади. Тезкор ахборот ёрдамида - менежерлар ишлаб чиқариш, фойда бўйича топшириқни бажарилишининг бориши, корхонани таъминлаш ва маҳсулот реализацияси бўйича топшириқларнинг бажарилиши, товар моддий қийматликлар заҳирасининг даражаси ҳамда бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати ва бориши ҳақидаги маълумотларни олишда фойдаланишади. Тезкор ҳисоб корхонани ишчи кучи билан таъминланганлиги, унинг ҳаракати, ходимларнинг малакасини ошириш ва бошқалар устидан назорат қилиш учун зарурдир. Цехлар, омборлар ва бошқа бўлинмалар ходимлари ундан маълум хўжалик қисмидаги топшириқларнинг бажарилишини бориши ҳақидаги маълумотлар олишади. Тезкор ҳисобдан ишлаб чиқариш бўлинмаларида содир бўлаётган операциялар ёки жараёнларнинг бориши ҳақидаги ахборотларни олишда кенг фойдаланилади. Бу ерда у махсус графиклар, хабарчи тахталар ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади. Тезкор ҳисобнинг баъзи маълумотларидан фақат корхонанинг таркибий қисмидагина фойдаланилмай, уларни бошқарувчи органларда ҳам фойдаланилади. Бундай маълумотлар умумлаштирилиб, ички тезкор ҳисобот таркибига киритилиши мумкин. Тезкор ҳисоботнинг кўрсаткичлари айрим тармоқлар ва бутун халқ хўжалиги миқёсида тегишли жараёнларни бориши устидан кузатиш ва ахборотни умумлаштириш учун хизмат қилади. Тезкор ҳисоботдан, масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш, хом-ашё билан таъминланганлик, ишга келиш, экиш ва ҳосил йиғишнинг бориши ҳақида ва бошқа маълумотлар олинади. Тезкор ҳисобнинг маълумотлари улардан кейинчалик фойдаланишда бухгалтерия ёки статистика ҳисобида қайта ишланади. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling