Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўиймат ўлчови
Меҳнат ўлчагичи сарфланган меҳнат миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун
қўлланилади ва киши-куни, киши-соати бирликларида ифодаланади. Меҳнат ўлчагичи ёрдамида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари, корхона ходимларининг иш ҳақи ҳисоблаб чиқилади, ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормалари белгиланади ва назорат қилинади. Бу ўлчагич кўпинча моддий ўлчагичи билан биргаликда қўлланилади. Масалан, ишлаб чиқаришни нормаларини бажарилишини назорат қилишда маҳсулотнинг у ёки бу миқдорини ишлаб чиқариш учун қанча вақт сарфланаётганлиги ҳисоблаб чиқилади; меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чиқишда - уларнинг вақт бирлигидаги (кун, соат) ишлаб чиқариш миқдори қанча эканлиги ва ҳоказолар ҳисоблаб чиқилади. Шундай қилиб, меҳнат ўлчагичи ёрдамида у ёки бу жараёндаги меҳнат сарфларининг самарадорлиги аниқланади. Натура ўлчагичларидан фарқли ўлароқ, меҳнат ўлчагичлари айрим холларда, масалан, маҳсулотнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқаришга қилинган меҳнат сарфлари миқдорини аниқлаш учун фойдаланиладиган нормалаштирилган вақт кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш йўли билан ҳар хил бўлган ҳажмларни ўзаро солиштириш имконини беради. Иш вақтидан универсал ўлчагич бирлиги сифатида меҳнат сарфларини бевосита ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Ўиймат ўлчови ҳисоб объектларини ягона, бир хил ифодалашда қўлланилади. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчови вазифасини сўм ва унинг қисми бўлган тийин бажаради. Ўиймат ўлчагич ёрдамида ҳар хил бўлган хўжалик маблағлар ва жараёнларнинг умумлаштирилган кўрсаткичлари, масалан, корхонадаги ҳар хил материалларнинг умумий ҳажми ёки ундаги ишлаб чиқарилаетган маҳсулотга қилинган барча ҳаражатлар умумий суммаси (унинг ишлаб чиқариш таннархи) ҳисоблаб чиқилади. Ўиймат ўлчагичидан фойдаланиш қиймат қонунининг мавжудлиги билан белгиланади, чунки унда хўжалик фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичлари фақат пул шаклида ифодаланиши мумкин. Ўиймат ўлчагичи ёрдамида корхона фаолиятини режалаштириш (бюджетлаш) ҳамда корхона ва унинг таркибий қисми фаолияти натижалари устидан назорат амалга оширилади. У корхона ва ташкилотларнинг кредит ва ҳисоб-китоб алоқаларини ифодаловчи восита бўлиб ҳисобланади. Бинобарин, пул ўлчагичи хўжалик фаолиятининг энг муҳим бўлган миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисобланган ишлаб чиқариш ҳажми, фойда, рентабеллик, ликвидлик корхонанинг тўлов қобилияти ва бошқа кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқиш учун зарурдир. Ўиймат ўлчагичи ҳисобда кўпинча моддий ва меҳнат ўлчагичлари билан биргаликда қўлланилади. Масалан, моддий қийматликларнинг пулдаги ифодаси уларнинг натурадаги миқдорини сотиб олиш нархига кўпайтириш асосида аниқланади. Қки, масалан, ишбай ишчининг иш ҳақи шу ишчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот сонини шу маҳсулот бирлигига белгиланган нарх (расценка)га кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб аниқланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling