Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Статистика ҳисоби оммавий (ижтимоий) хўжалик ҳодисалар тўғрисидаги 
маълумотларни йиғиш ва ишлаш тизимидан иборат. Хўжалик ҳисобининг бу тури бутун 
халқ хўжалиги ва унинг тармоқларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга 
йўналтмрилган. Ундан у корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган турли-
туман оммавий ҳодисаларни кузатиш учун фойдаланилади. Унинг ёрдамида хўжалик 
фаолиятининг турли-туман миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисоблаб чмқилади. 


Саноатда бундайларга, масалан, ишлаб чиқариш ҳажми, ўртача иш ҳаки, иш вақтидан 
фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги даражаси ва ўсиши ва ҳакозо кўрсаткичлар киради. 
Дастлабки статистик кузатувларнинг маълумотлари туманлар, вилоятлар, ва умуман 
республмка халқ хўжалигининг айрим тармоқлари бўйича умумлаштирилади. 
Статистика ҳисоби статистика фани - статистика усулларидан фойдаланади. 
Мустақил ижтимоий фан сифатида статистика фақат хўжалик ҳодисаларинигин ўз ичига 
олмай, жамият ҳаётининг бошқа томонларини ҳам қамраб олади. Жумладан, унинг 
ёрдамида аҳолининг сони, таркиби ва ҳаракати (ўзгариши), халқ ҳаётининг моддий ва 
маданий даражаси, унинг ижтимоий ҳаёти ҳақидаги кўрсаткичлар олинади. 
Хўжалик ҳодисалари ҳақидаги маълумотлар статистика ҳисоби томонидан тезкор ва 
бухгалтерия ҳисоби корхона, ташкилот ва муассасаларда мустақил равишда ташкил 
қилинадиган дастлабки ҳисобдан олинади. Баъзи маълумотлар статистик кузатувнинг 
алоҳида шакллари - қайта рўйхатга олиш ва текширишлар ёрдамида олмнади. Узлуксиз 
кузатиб бўлмайдиган оммавий ходисаларни тавсифлаш учун дастлаб кузатиш усулидан 
кенг фойдаланилади. 
Тармоқлар, халқ хўжалиги миқёсидаги хўжалик ҳодисаларини тавсифловчи 
маълумотлар асосан махсус давлат статистика органлари – Макроиқтисодиёт ва 
статистика вазирлигининг статистика бошқармаси томонидан олинади ва ишлаб 
чиқилади. Дастлабки материалларни илмий ишлаш ва таҳлил қилиш олинган 
кўрсаткичларни улар томонидан йиғиш (сводка) ва гуруҳлаш, ўртача сонлар усули, 
нисбий жамлар, индекслар, динамик қаторлар ва шу каби махсус усулллардан 
фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади. 
Статистика ҳисобининг кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш учун ҳам барча мавжуд 
ўлчагичлар - натура, меҳнат ва пул ўлчагичларидан, ўрганилаётган ҳодисанинг мазмуни 
ва қўйилган вазифаларига қараб фойдаланилади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling