Microsoft Word Buhgalter doc
КОРХОНА ВА УНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ШАРТЛАРИ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
2.2. КОРХОНА ВА УНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ШАРТЛАРИ Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига биноан бухгалтерия ҳисоби мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳуқуқий шахс ҳисобланган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда юритилади. Корхона, халқ хўжалигининг таркибий унсури (элементи) ҳисобланади ва ташкилий жиҳатдан алоҳида ажратилган қисмини англатади. Хўжалик фаолияти ўз хусусиятига кўра - саноат, қишлоқ хўжалик, савдо ва бошқаларга бўлинади. Уларнинг ҳар бирида муайян хўжалик жараёни амалга оширилади ва тегишли маблағлар мавжуд бўлади. Ҳар бир корхона у ёки бу мулкчилик шакли - давлат, хусусий (шахсий), ўртоқлик ва ширкат хўжаликларига тегишли бўлади. Давлат мулки – давлатга қарашли мулкдир. Мулкка хусусий эга бўлишлик (sole proprictorship)- бир шахс томонидан яратиладиган фирма бўлиб, у мулк эгасига шу фирма хўжалик фаолияти устидан, ўз шахсий манфаатларидан қатъий назар, назорат қилиш имконини беради. Мулкка якка шахс сифатида эгалик қилишда унинг аъзоси ўша хўжалик субъекти бўлиб ҳисобланади. Унинг ўзи ҳамма фойдани олади ва кўрган зарари ҳамда барча мажбуриятлар бўйича шахсий мулки билан жавоб беради. Ўртоқлик корхоналари (partnership) - ўз қобилиятлари ва ресурсларини бирлаштирадиган икки ёки ундан кўпроқ мулк эгалари томонидан ҳосил қилинган фирмадир. Бунда компаниячилар ва ширкатнинг фойдаси ёки зарарини олдиндан келишилган қоидага кўра ўзаро бўлишадилар. Ҳар қандай қатнашувчи ўзининг ҳиссасини бошқа томонга топшириши мумкин ва зарур бўлганда ҳар бирининг шахсий мулки ўз мажбуриятларини тўлаш учун олиб қўйилиши мумкин. Баъзи холларда мулкчиларнинг бири ёки бир нечтаси ўзларининг мажбуриятларини чеклашлари мумкин (масалан, фирманинг устав капиталига қилинган ҳисса бадалларининг ҳажми билан), лекин, ҳеч бўлмаганда улардан бири ширкатнинг барча мажбуриятлари бўйича чекланмаган жавобгарликни ўз зиммаларига олиши керак. Корпорация (corporation) - ўратоқлик корхоналарининг бир тури сифатида акциядорлик капитали кўринишида белгиланган, лекин, мулкнинг бошқа эгаларига юридик жиҳатдан бўйсинмайдиган фирмадир. Акциядорлар корпорация фаолиятини тўғридан-тўғри назорат қила олмайдилар. Улар акциядорлар манфаати учун фойда олиш мақсадида корпорация хўжалик фаолиятига раҳбарлик қиладиган директорлар кенгашини сайлайдилар. Акциядорлар корпорациянинг зарарлари учун фақат ўзларининг бадаллари чегарасида жавоб берадилар. Агар акциядор ўз акцияларини сотса, бу корпорацияни тугатишга олиб келмайди. Жамоа хўжаликлари – мулкнинг корпоратив... Юқорида кўрсатилган корхоналарда уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилишнинг ҳар хил усуллари қўлланилади. Бу усуллар асосан улар қайси соҳага тегишли эканликларига боғлиқ. Ҳозирги пайтда моддий ишлаб чиқариш соҳасига кирадиган кўпчилик корхоналар одатда тижорат ҳисоб - китоби (коммерческий расчет) асосида фаолият кўрсатишади. Бундай корхоналар хусусийлаштирилган деб номланади. Давлатга тегишли ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кўпчилик ҳолларда давлат (бюджет)ники ҳисобланадилар. Бюджетли ташкилот ва муассасаларнинг хусусиятлари асосан шундан иборатки, улар ўзларига хизмат қиладиган муассасалар ёки шахслардан қилинган ҳаражатларнинг компенсациясини (товар тўлаш) мутлақо олаолмайдилар ёки жуда кам қисмини оладилар. Ўз фаолиятларини амалга ошириш учун давлат корхоналари ва ташкилотлари маблағларни асосан давлат бюджетидан оладилар. Корхоналарнинг хўжалик алоқалари шартнома асосида амалга оширилади. Ҳар бир корхона мол етказиб берувчилар билан ҳам, ҳаридорлар билан ҳам шартнома тузадилар. Бу нарса уларга ўз ишларида рационал, тўла ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни вақтида бажаришга ёрдам беради. Бунда шартномалар (контрактлар) корхона хўжалик муносабатларининг асоси ҳисобланади. Корхонанинг иши барча жамоа ва алоҳида ҳар бир ходимнинг ишини яхшилашдаги манфаатдорлиги асосида ташкил қилинади. Моддий манфаатдорлик билан биргаликда тижорат ҳисоб - китоби корхонанинг моддий жавобгарлиги, унинг раҳбарларининг мулкчилар олдида ресурслардан рационал фойдаланиш, хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари учун моддий жавобгарликни назарда тутади. Ҳар бир корхона бухгалтерия ҳисобининг тугалланган тизимига эгадир. Бу эса корхонанинг барча маблағлари ва унинг барча фаолияти бухгалтерия ҳисоби томонидан тўла ва ўзаро боғланган холда қамраб олинган эканлигини англатади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling