Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
2.3. 
ХЎЖАЛИК ЖАРАНЛАРИ
 
Мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналарнинг вазифаси ўз фаолияти 
жараёнида маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш)дан иборат. Бу 
вазифани бажариш учун биринчи навбатда таъминот жараёнини ўтиши, ишлаб 
чиқаришдан кейин эса уни сотиш (реализация) жараёнига келиши керак. Бу учта босқич 
ҳар доим бир - бирларининг ўрнини эгаллайди ва шу билан корхонада маблағлар 
(фондлар)нинг узлуксиз айланишини ҳосил қилади. 
Маблағлар айланишидаги асосий босқич (фаза) - бу моддий бойликларни яратиш 
жараёни содир бўладиган ишлаб чиқариш босқичидир. Бу ерда ишлаб чиқарилган 
буюмлар нафақат ташқи кўриниши ва хусусияти билан, балки қийматининг ҳажми билан 
фарқ қиладиган янги маҳсулот тайёрланади. Янгидан тайёрланган маҳсулот, сарфланган 
ишлаб чиқариш воситалари қиймати (тиклаш фонди) ва ходимлар меҳнати билан 
яратилган ҳамда зарурий қиймат (иш хақи) ва қўшимча маҳсулот қиймати (соф даромад)га 
бўлинадиган янги қийматлардан иборат. 
Ишлаб чиқариш жараёнини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш, биринчидан, ишлаб 
чиқаришга қилинган ҳаражатлар - сарфланган ишлаб чиқариш воситалари (меҳнат 
буюмлари ва меҳнат воситалари амортизацияси) ва ишчи кучи (иш хақи шаклидаги 
зарурий меҳнат) ва иккинчидан, ишлаб чиқариш маҳсулотлари – тайёр буюмлар қайд 
этилади. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари пул шаклида ҳисобга олинади. Бу ишлаб чиқариш 
ҳаражатларини ягона ўлчов бирлигида ифодалаш ва тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш 
таннархи ҳақида йиғма кўрсатгични олиш учун зарур. Пул шакли билан биргаликда, 
моддий ҳаражат сарфлари бухгалтерия ҳисобида тегишли тартибда натура ва меҳнат 
ўлчагичларда ҳам кўрсатилади. Бу ўлчагичлар пулда баҳолаш учун асос ҳисобланиб, 
улардан ҳаражатлар ҳажмини бошқариш учун фойдаланилади. Бухгалтерия ҳисоби меҳнат 
воситалари ва ишчи кучи сарфини акс эттиратуриб, ишлаб чиқариш жараёнининг бошқа 
томонини англатадиган ишлаб чиқариш истеъмолини ҳам ўз ичига олади. 
Кўпгина корхоналарда ишлаб чиқариш воситалари бирданига тайёр маҳсулотга 
айланмайди. Чунки уларга меҳнатнинг таъсири янгитдан яратилган меҳнат махсули 
сифатида, янги кўриниш ёки хусусиятларга эга бўлмасдан олдин маълум вақтни талаб 
қилади. Шу вақтнинг ўтиши давомида улар тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлиб 
туради. 
Ишлаб чиқариш жараёнида яратилган миллий даромаднинг тақсимлаш жараёни 
вужудга келади. Тақсимлаш пайтида зарурий маҳсулот (корхона ходимларининг иш 


ҳақи)нинг пулдаги ифодаси, корхона соф даромади (фойда)нинг ва давлатнинг 
марказлаштирилган соф даромади (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойдадан 
ажратмалар ва ҳоказо) суммаси ҳисоблаб чиқилади. Бунда корхонанинг фойдаси 
бухгалтерия ҳисобида кейинроқ, реализация тугагандан кейингина аниқланади ва қайд 
қилинади. 
Корхонанинг маблағлари бошқа босқичларда, яъни муомала жараёнида содир 
бўлади. Бу - корхона таъминоти ва тайёр буюмларни сотиш босқичларидир. 
Таъминот запросида корхона пул маблағлари билан ўзига зарур бўлган, моддий 
бойликларни сотиб олади. Реализация босқичида ишлаб чиқариш жараёнида яратилган 
маҳсулотнинг истеъмолчилар (харидорлар)га сотиш содир бўлади. Бу босқичнинг якунида 
корхона фондлари (маблағлари) яна пул шаклига киради. 
Корхонанинг таъминоти ва реализация жараёнларини акс эттиришда бухгалтерия 
ҳисоби қуйидагиларни қайд қилиши зарур: жараёнлар билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар, 
яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид қилиш ва маҳсулот реализациясига қилинган 
ҳаражатлар; таъминот жараёнида харид қилинадиган буюмлар, сотиш учун мўлжалланган 
ва реализация жараёнида жойлашган ишлаб чиқариш маҳсулотлари ҳамда сотилган 
буюмлар учун корхоналар томонидан олинадиган пул маблағлари ва ҳ.к.. Сотилган 
маҳсулотнинг суммаси ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш ва иш ҳақини тўлаш 
учун қилинган ҳаражатлар суммасидан корхона томонидан белгиланган соф даромад 
миқдорига кўп бўлади. 
Шундай қилиб, реализация жараёнининг якунланиши моддий ишлаб чиқариш 
соҳасида яратилган соф даромадни тақсимлаш имконини беради. Бу ерда бухгалтерия 
ҳисобида давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган, корхона томонидан олинган 
суммаси, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда (даромад) солиғи аниқланади ва 
қайд қилинади. Реализация жараёни тугагандан сўнг корхона тегишли органларга 
(бюджетга, бюджетдан ташқари фондларга, банклар, мол етказиб берувчилар ва 
ҳоказоларга) берилиши лозим бўлган суммаларни ўтказиш имконига эга бўлади. 
Товар ишлаб чиқариш шароитида корхона маблағларининг айланиш даври унинг 
бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан хўжалик алоқаларини юзага 
келтиради. Бундай алоқалар корхонада мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан 
таъминот ва маҳсулот сотишни амалга оширишда, бош(она) компания билан - унга у ёки 
бошқа маблағларни топшириш ёки олиб кўйиш пайтида, банк муассасалари билан - 
улардан ссудалар олишда, бюджетдан ташқари ташкилотлар билан - ижтимоий 
эҳтиёжларга доир ҳисоб - китобларда ва ҳоказоларда юзага келади. Хўжалик алоқалари 


бухгалтерия ҳисобида корхона маблағларини айланиш даврининг тегишли босқичлари акс 
эттирилаётган пайтдан қамраб олинади. 
Ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини ишлаб чиқариш мақсадлари учун қилинган 
истеъмолдан ташқари, корхонада ноишлаб чиқариш истеъмоллари ҳам содир бўлади. 
Ноишлаб чиқариш истеъмолига корхона тасарруфидаги фондлар (маблағлар)дан 
фойдаланиш киради. Уларнинг таркибига уй-жой, маиший хизматлар, соғлиқни сақлаш ва 
бошқа шу каби маблағлари киради. Бу маблағларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш ҳам 
бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинади. 
Корхоналар маблағлари (фондлари)нинг айланиш даври шундан иборатки, 
маблағлар - ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқариш - товарларга, товарлар эса яна пул шаклига 
айланади ва ҳоказо. Демак, маблағларнинг айланиш даври фақат унинг ҳар хил 
босқичлари (фазалари) кетма - кет узлуксиз келиб турсагина содир бўлиши мумкин. 
Маблағларнинг айланиш даврини тўғри ташкил қилиш, уларни ҳар бир босқичли 
аниқ бўлган муддатларда бўлишини талаб қилади. Корхоналарда мужудга келадиган 
жараёнлар одатда ҳар доим, деярли узлуксиз содир бўлади. Шунинг учун ҳам, корхоналар 
ҳар бир босқичда, яъни уч шаклдаги - пул, ишлаб чиқариш ва товар маблағларга эга 
бўлиши керак. Шу билан бирга бу маблағларнинг миқдори корхона фаолиятининг 
ҳажмига тўғри келиши ва ҳар бир босқичда нормал ишни таъминлаши керак. 
Барча жараёнлар - таъминот, ишлаб чиқариш ва реализация – алоҳида хўжалик 
муомалаларидан иборат. Масалан таъминот ва реализация қатор харид қилиш - сотиш 
ҳодисаларидан ташкил топади. Ишлаб чиқаришда меҳнат буюмларини маҳсулот 
тайёрлашга сарфлаш, корхона ходимларига бажарган ишлари учун иш ҳақи ҳисоблаш, 
меҳнат воситаларидан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланганлик учун амотизация 
ажратмаларни ҳисоблаш ва ҳоказоларни қайта - қайта қийматда амалга оширилади. 
Ҳар бир муомаланинг асосий мазмуни корхона маблағларининг ҳаракати, уларнинг 
шаклларини ўзгаришидан иборат. Масалан, материалларни харид қилишда корхона пул 
маблағлари ўрнига ўзларига керак бўлган меҳнат буюмларини олади ва уларни сарфлашда 
меҳнат буюмларни ишлаб чиқариш жараёни юзага келиб, тайёр маҳсулот олинади. 
Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, хўжалик муомалалари ишлаб чиқариш 
фаолиятини амалга оширишда корхона маблағларининг ҳаракатидан иборат экан. 
Хўжалик муомалаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бошқариш объекти 
ҳақида керакли ахборотларни олиш, маблағлардан самарали фойдаланиш даражасини 
баҳолаш имконини беради. Шунинг учун ҳам, улар бухгалтерия ҳисобининг асосий 
мазмунини ташкил қилади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling