Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 


 
2.4. 
ХЎЖАЛИК МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ 
МАНБААЛАРИНИ ТАСНИФИ
 
 
Хўжалик жараёнлари маълум маблағлар заҳирасини талаб этади. Шунинг учун ҳам, 
ишлаб чиқариш корхоналари иморатлар, машиналар, ускуналар, материаллар, пул 
маблағлари, номоддий активлар ва шу каби бошқа маблағларга эга бўлади. Корхона 
маблағларининг манбаалари - давлат фондидан, акцияларини чиқариш ва сотиш, 
муассисларнинг бадалларидан, банкларнинг кредитлари ҳисобидан, бошқа корхоналар ва 
ташкилотлардан олинган қарзлар ҳисобидан, фойдадан ва бошқалардан ташкил этилади. 
Хўжалик фаолиятини тўғри бошқаришда корхонанинг қандай маблағларга эгалиги, 
уларнинг жойлашуви ҳамда бу маблағлар манбаалари, мақсадларини билиш керак. 
Шунга қараб корхонанинг барча маблағлари икки қисмга гуруҳланади: биринчидан, 
уларнинг турлари ва жойлашганлигига қараб, иккинчидан, ташкил топиш манбаи ва 
қандай мақсадларга йўналтирилганлигига қараб. 
Маблағларни турлари ва жойланиши бўйича гуруҳлаш корхона хўжалик 
фаолиятининг хусусиятларига боғлиқ бўлади. Саноат корхоналарига биринчи набатда 
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун маблағлар бўлиши керак. Ундан 
ташқари у муомала жараёнининг икки - таъминот ва реализация босқичида 
ишлатиладиган маблағларга эга бўлиши керак. Одатда корхоналар ўз ходимларининг 
эҳтиёжларига хизмат қиладиган ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағларга ҳам эга 
бўлади. Шундай қилиб, корхона маблағлари ўзларининг турлари ва жойлашиши бўйича 
қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ишлаб чиқариш воситалари; муомала соҳа (сфера)сидаги 
маблағлар; ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағлар. 
Ишлаб чиқариш воситалари меҳнат воситалари ва меҳнат буюмларидан иборат. 
Меҳнат воситалари - инсоннинг яратаётган буюмларига ўз таъсирини ўтказувчи 
воситалар ҳисобланади. Меҳнат воситалари таркибда ишлаб чиқариш қуроллари 
(машиналар, асбоб - ускуналар, асбоблар) етакчи ролни ўйнайди. Ишлаб чиқариш 
қуроллари ёрдамида ишчилар меҳнат буюмларини ташқи кўринишини ўзгартирадилар, 
уларга янги тус берадилар ва меҳнат маҳсулига айлантирадилар. Меҳнат воситаларига 
шунингдек, иморатлар, иншоотлар, транспорт воситалари ва хўжалик инвентарлари ҳам 
киради. Улар ишлаб чиқариш жараёнини нормал амалга ошириш учун керакли шароитлар 
яратиб, уни тўғри ташкил этишга ёрдам беради. 


Барча меҳнат воситаларининг хусусиятлари шундан иборатки, улар маҳсулотни 
тайёрлаш жараёнида узоқ муддат давомида қатнашадилар, кўплаб ишлаб чиқариш 
жараёнларига хизмат қиладилар ва шу билан бирга ўз ташқи кўринишлари ва 
хусусиятларини ўзгартирмасдан сақлаб қоладилар. Шу билан бир вақтда меҳнат 
воситалари ўз қийматини аста-секин ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва 
хизматлар таннархига ва давр ҳаражатларига (амортизация ажратмалари кўринишида) 
ўтказадилар. Бу уларнинг эскиришига ва қийматини камайишига олиб келади. 
Ундан ташқари, корхоналар номоддий активларга эга бўлиб, капитал қўйилмалар 
ҳамда узоқ муддатли молиявий қўйилмаларни амалга оширишлари мумкин. 
Номоддий активлар ўз эгаларига узоқ муддатли ҳуқуқлар ёки афзалликлар беради. 
Номоддий активларга патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, фирманинг баҳоси, савдо 
маркалари, алоҳида имтиёзлар, лицензиялар, формулалар, технологиялар, ноу-хау, 
компьютер дастурлари ва ҳоказолар киради. Номоддий активлар ҳам асосий воситалар 
сингари фойдаланиш муддатларида ўзларининг қийматини маҳсулот ишлаб чиқариш 
таннархи ва давр ҳаражатларига аста-секин ўтказиб боради. 
Корхоналар узоқ муддатли характерга эга бўлган бошқа активларга ҳам капитал 
қўйилмалар қилиши мумкин. Уларнинг таркибига асосий воситаларни сотиб олиш, янги 
объектларни кўриш ва ҳоказоларни киритиш мумкин. 
Узоқ муддати молиявий қўйилмалар пай ва акцияларга, облигацияларга ҳамда бошқа 
корхоналарга қарз бериш учун бўш қолган пул маблағларини қўйишдан ҳам иборат. 
Меҳнат буюмлари маҳсулот тайёрланадиган бошланғич материалдан иборат. Уларга 
хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тугаланмаган ишлаб чиқаришлар 
киради. Шу гуруҳга ёрдамчи материаллар ва ёқилғилар ҳам киради. Барча меҳнат 
воситаларининг умумийлиги шундан иборатки, улар фақат биргина ишлаб чиқариш 
жараёнида истеъмол қилиниб, ўзларининг қийматини тайёрланаётган маҳсулот танархига 
бутунлай ўтказади. 
Хом ашё ва асосий материаллар деб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг асосини 
ташкил қилувчи меҳнат буюмларига айтилади. Масалан, машинасозлик заводида асосий 
материаллар сифатида машиналарнинг эҳтиёт қисмлари тайёрланадиган металнинг ҳар 
хил турлари(пўлат, чўян ва бошқалар) хизмат қилади. Хом ашё деганда ҳисоб амалиётида 
асосий материаллар (руда, пахта, қанд лавлагиси ва бошқалар) тушунилади. 
Ёрдамчи материаллар, асосийлардан фарқли ўлароқ, тайёрланаётган маҳсулотнинг 
асосини ташкил қилмай, фақат унинг юзага келишида қатнашади. Бунда улар меҳнат 
воситаларининг нормал ишлаши учун (суртиш ва артиш материаллари) асосий 
материалларга қўшиш (бириктириш) йўли билан уларга сифат ўзгаришларини киритиш 


учун (бўёқлар, лаклар, елимлар), ёки меҳнат жараёнига хизмат қилиш учун - биноларни 
ёритиш, меҳнат шароитларининг керакли санитария ва гигиенасини таъминлаб туриш 
учун (электротехникавий материаллар, совун, қипиқ ва шу кабилар) ишлатилади. 
Ёқилғи, ўз мохиятига кўра ёрдамчи материалларнинг бир туридир, ёрдамчи 
материаллар сингари, улар ёки меҳнат воситалари тамонидан истеъмол қилинади 
(энергетик ёқилғи) ёки асосий материалларга қўшилади (технологик ёқилғи), меҳнат 
жараёнига хизмат қилиш учун ишлатилади (иситиш учун ишлатиладиган ёқилғи). 
Ҳисобда ёқилги ёрдамчи материаллар таркибидан алоҳида гуруҳларга ажратилган. 
Ёрдамчи материалларнинг кўпчилик қисми сингари, ёқилғининг хусусияти шундан 
иборатки, у ўзининг натура шаклида янги маҳсулотнинг таркибига кирмайди. Лекин 
сарфланган ёқилғининг қиймати, ёрдамчи материалларнинг қийматига ўхшаб, ишлаб 
чиқариш чиқимлари сифатида бутунлай шу маҳсулотнинг таннархига киритилади. 
Ярим тайёр маҳсулотлар, баъзи бир ишлов босқичларини ўтган, лекин ҳали тайёр 
маҳсулотга айланмаган меҳнат буюмларидан иборат. Уларнинг хусусияти шундан 
иборатки, гарчи улар мазкур босқичдаги (маълум цех ёки маълум участкадаги) барча 
ишлов операцияланини ўтган бўлсалар ҳам, лекин ишлов ёки йиғиш учун навбатдаги 
босқич (навбатдагти цехга, участкага) йўналтиришиши керак бўлади. Масалан, ярим тайёр 
маҳсулотларга машинасозлик заводининг тайёрловчи цехи томонидан ишлаб чиқарилган, 
лекин шу заводнинг қайта ишлаш цехида ишланиши давом этадиган деталлар киради. Бир 
цехда ишловдан ўтгандан кейин, ярим тайёр маҳсулотлар одатда омборга топширилади, 
кейинчалик омборлардан, уларга бўлган эҳтиёжга қараб, навбатдаги цехга ишлов ёки 
йиғиш учун келиб тушади. 
Мазкур корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар ўз ишлаб чиқаришининг 
ярим тайёр маҳсулоти деб номланади. Улардан ташқари, сотиб олинган ярим тайёр 
маҳсулотлар ҳам (ушбу корхонанинг буюртмаси билан тайёрланган ва унинг тайёр 
маҳсулотини бутлаш учун мўлжалланган) бўлиши мумкин. Сотиб олинган ярим тайёр 
маҳсулотлар хом ашё ва асосий материаллар гуруҳига киради. Бу гуруҳга шунингдек 
эҳтиёт қисмлар, ва идиш материаллари ҳам киради. 
Тугалланмаган ишлаб чиқариш бевосита ишловда (иш жойларида) жойлашган 
меҳнат буюмларидан иборат. Шундай қилиб, улар ҳам, ярим тайёр маҳсулотларга ўхшаб, 
баъзибир ишлов босқичларини ўтиши билан ҳали тайёр маҳсулотга айланмаган меҳнат 
буюмларидан иборат бўлади. Лекин, ярим тайёр маҳсулотлар мазкур цехда барча 
ишловлардан тўла ўтган бўлса, тугалланмаган ишлаб чиқаришда жойлашган меҳнат 
буюмлари бу ерда ҳали ишланиши лозим бўлади. 


Бухгалтерия ҳисобида арзон ва тез эскирувчан буюмлар алоҳида гуруҳга ажратилган 
холда ҳисобга олинади. Уларга, хизмат қилиш муддатидан қатъий назар қиймати 50 та 
минимал иш ҳақи миқдоригача бўлган, ва қийматидан қатъий назар, бир йилдан кам 
хизмат қиладиган буюмлар киради. Масалан, ускуналар, махсус кийим ва махсус 
пойабзал, кўрпа - ёстиқлар, хўжалик инвентарлари идора товарлари ва ҳоказо. 
Муомала доираси (сфераси)даги маблағлар, яъни муомала буюмлари, пул 
маблағлари, ҳисоб - китобдаги маблағлар (дебиторлик қарзлардаги) ва муомала ва хизмат 
қилувчи маблағлардан иборат. 
Муомала буюмлари корхонада ишлаб чиқарилган ва сотиш учун мўлжалланган 
тайёр маҳсулотдан иборат. Жойлашган жойга қараб муомала буюмлари омбордаги тайёр 
маҳсулот ва ортиб жўнатилган товар (тайёр маҳсулот)га бўлинади. Ортиб жўнатилган 
товарларни муомала буюмларига қўшилишининг боиси шундаки, харидор унинг учун пул 
тўлагунга қадар (касса усулисида) улар мазкур корхонанинг мулки ҳисобланди. Ҳисоблаш 
(начисление) усулидан фойдаланганда харидорларга ортиб жўнатилган маҳсулот уни 
ишлаб чиқарувчи корхонанинг мулки бўлмай, балки сотиб олувчи корхонанинг мулки 
ҳисобланади ва тўловнинг йўқлиги дебиторлик қарзнинг юзага келганлигини англатади. 
Ушбу холда мазкур объект муомала доираси (сфераси)дан ҳисоб-китобдаги маблағларга 
ўтади. 
Пул маблағлари ҳар хил тўловларни амалга ошириш учун хизмат қилади. Пул 
маблағлар ёрдамида корхона мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилади, ўз 
ходимларига иш ҳақи тўлайди, давлат доромадларига ҳар хил тўловлар ва ажратмалар 
қилади ва ҳоказо. Пул маблағлари корхонага ҳаридорлардан - уларга сотилган буюмлар 
учун, банклардан - кредитлар кўринишида, юқори ташкилотлардан, юқори 
компаниялардан - вақтинчалик молиявий ёрдам тартибида келиб тушади ва ҳозако. 
Пул маблағлари ўзларининг жойлашган жойга қараб тақсимланади. Корхоналар 
ўзларининг пул маблағларининг асосий қисмини банкдан ҳисоб-китоб ёки валюта 
счётларида сақлайдилар. Бунда ҳисоб - китоб счёти корхоналарнинг фақат бўш 
маблағларини сақлаш учун мўлжалланган бўлмай, у эгасининг барча асосий 
ҳисоблашувларини мол етказиб берувчилар ва харидорлар, кредит муассасалари, 
ташкилотлар ва ҳоказолар билан амалга ошириш учун ҳам мўлжаллангандир. 
Корхонанинг кечиктириб бўлмайдиган, масалан меҳнат ҳақи, нафақа тўловларини 
амалга ошириш учун керак бўлган нақд пул заҳиралари унинг кассасида жойлашган 
бўлади. Нақд пуллар кассага асосан ҳисоб-китоб счётидан келиб тушади. Фойдаланилмай 
қолган нақд пуллар ҳисоб-китоб счётига белгиланган муддатларида қайтариб 
топширилади. 


Корхонанинг ҳисоб-китоб счётидаги маълум маблағлар бошқа хўжалик юритиш 
субъектлари ёки шахсларининг қарзларидан ҳам иборат бўлади. Бундай маблағларга, 
биринчи навбатда, мазкур корхонадан ҳаридор (буюртмачи) томонидан сотиб олинган 
маҳсулот (улар учун ишлар ёки хизматлар)лар учун қарзлари ҳамда корхона 
хизматчиларига ҳар хил ҳаражатларини қоплаш мақсадида ҳисобдорлик шарти билан 
берилган пул суммалари бўйича ҳисоб-китоблар киради. Топшириқни бажариб бўлгандан 
кейин, ходим (ҳисобдор шахс) томонидан олинган суммаларнинг сарфланганлиги 
тўғрисида ҳисобот топширилади ва ишлатилмай қолган пуллар корхона кассасига 
қайтарилади. Бундай ҳисоб-китоблар ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар деб 
аталади. 
Корхонага қарзлар бошқа муомалалар (бошқа ҳисоб-китоблар) бўйича ҳам бўлиши 
мумкин. Уларга, мол етказиб берувчиларга тақдим этилган даъволар бўйича қарзлари, 
ишчи ва хизматчиларнинг ўз эҳтиёжлари учун олинган банк ссудалари бўйича қарзлари 
киради. Бундай қарздорлар бошқа дебиторлар деб номланади. 
Муомала соҳасига хизмат қилувчи маблағлар шу соҳада хизмат қиладиган ҳар хил 
бинолар, асбоб-ускуналар ва инвентарлардан иборат. Бундай маблағларга тайёр маҳсулот 
омборларининг бинолари, ушбу ишлаб чиқариш корхонасига қарашли савдо иморатлари, 
шу бино ва иморатлардаги асбоб-ускуналар (тарозилар, совитувчи қурилмалар, токчалар 
ҳамда шу ерда жойлашган хўжалик инвентарларининг буюмлари - столлар, стуллар, 
шкафлар ва ҳоказолар) киради. 
Ноишлаб чиқариш соҳасидаги маблағларга мазкур корхана ихтиёридаги уй-жой 
хўжалиги, маданий - маиший мақсадларга мўлжалланган ва соғлиқни сақлаш воситалари 
киради. Булар турар-жой бинолари, кино-театрлар, болалар боғчалари ва яслиси, болалар 
оромгоҳи, болалар дам олиш жойлар, ҳаммомлар, кир ювиш ва сартарошхоналар
амбулаторийлари, тиббиёт пунктлари, бинолари, шу биноларда (корхонага қарашли) 
жойлашган асбоб-ускуналари ва инвентар ҳамда улардан фойдаланиладиган (корхонанинг 
мулкини ҳосил қиладиган) материаллар, дори-дармонлардан иборат. Бу маблағларининг 
барчаси корхона ходимларига хизмат қилиш ҳамда уларга зарур бўлган маиший 
шароитларни яратиш учун мўлжалланган. 
Бухгалтерия ҳисобида капитал иккига бўлиб ҳисобга олинади: актив (ҳаракатдаги) 
капитал ва ҳаракатдаги актив капиталнинг манбаини кўрсатувчи пассив капитал. 
Ҳаракатдаги капитал қуйидагилардан иборат: 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling