Microsoft Word Buhgalter doc
II – БОБ “Бухгалетрия ҳисобининг предмети, методи ва унинг
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
II – БОБ “Бухгалетрия ҳисобининг предмети, методи ва унинг
элементлари” 2.1. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ПРЕДМЕТИ Корхона, ташкилот ва муассасаларда бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолиятини кузатиш, бошқариш ва назорат қилиш мақсадида юритилади. Бунинг мазмунида ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш ётади. Ижтимоий ишлаб чиқариш ўз навбатида ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларига бўлинади. Ишлаб чиқариш соҳаси (моддий ишлаб чиқариш соҳаси)га моддий бойликларни ишлаб чиқарувчи (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқалар) ҳамда моддий бойликларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга етказиб бериш билан банд бўлган (савдо ва умумий овқатланиш) тармоқлари киради. Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш - корхонанинг фондларидан, яъни ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган моддий ва пул маблағларидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади. Мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналарга зарур бўлган маблағлар маълум манбаалар (давлатники - давлат ресурслари ҳисобидан, жамоаники пай бадаллари ҳисобидан, акциядорники - акциядорлар ресурслари ҳисобидан ва кўшма корхоналарники - муассисларнинг бадаллари ҳисобидан) ҳисобидан шаклланади. Ишлаб чиқариш - тақсимот, айланиш ва истеъмол жараёнларига хизмат қилатуриб, корхоналар фондлари узлуксиз доирада айланишни амалга оширади. Шунинг учун, бухгалтерия ҳисоби бу ерда моддий бойликларни яратишга йўналтирилган доира ва айланиши жараёнидаги корхонанинг фондлари (маблағлари)нинг ҳолатлари ва улардан фойдаланишни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакллантиради. Ноишлаб чиқариш соҳасини аҳолига хизматлар бажарувчи тармоқлар ташкил қилади. Буларга соғлиқни сақлаш, халқ таълими, санъат ҳамда давлат бошқармалари ва мудофаа муассасалари киради. Ноишлаб чиқариш соҳасида гарчи маҳсулот ишлаб чиқарилмаса ҳам, у ишлаб чиқариш соҳасига ўзининг натижалари орқали ижобий таъсир қилади. Ноишлаб чиқариш соҳаси ташкилотлари ва муассасаларининг хўжалик фаолиятлари, уларга давлат бюджетидан ажратилган ҳамда ўзи ишлаб олган маблағлардан қай даражада самарали фойдаланилаётганини бошқаришдан иборат. Шундай қилиб, ноишлаб чиқариш соҳасида ишлаб чиқариш соҳасида яратилган ижтимоий маҳсулотни тақсимоти (қайта тақсимоти) ва истеъмоли содир бўлади. Демак, бухгалтерия ҳисоби ноишлаб чиқариш соҳасига ажратилган маблағларнинг ҳолати, сарфланиши ҳақида ахборотларни шаклландиради. Моддий бойликларнинг ноишлаб чиқариш соҳасида истеъмол қилиниши, ноишлаб чиқаришнинг бир қисмидир. Ундан ташқари, ноишлаб чиқаришнинг истеъмолига шахсий истеъмол ва жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш ҳам киради. Шахсий истеъмолни бухгалтерия ҳисоби бевосита ўз ичига олмайди. Лекин, шахсий истеъмол бухгалтерия ҳисобида мутлақо акс эттирилмайди деб ўйлаш хатодир. Ҳақиқатда, бухгалтерия ҳисоби уни акс эттиради, лекин уни тавсифлаш учун зарур бўлган барча кўрсаткичларга эга эмас. Шахсий истеъмол тўғрисидаги маълумотларни савдо корхоналари, умумий овқатланиш корхоналари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ташкилотлар ҳисоботларидан олиш мумкин. Бу маълумотлар бўйича (тегишли тартибда ўтказилган рўйхатлар ва текширишларда мавжуд бўлган маълумотларга қўшимча равишда) статистика бўлимлари шахсий истеъмолни тавсифловчи кўрсаткичларни аниқлайди. Ижтимоий маҳсулотни такрор ишлаб чиқаришдан ташқари бухгалтерия ҳисобида ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқаришни ҳам акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, меҳнат кучини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳар хил харажатларни ҳамда иш ҳақи ва уларнинг турли хилдаги даромадлари ҳаракатини ҳисоблаб топиш йўли билан қамраб аниқлаб олинади. Ишчи кучини тайёрлаш ҳаражатлари, иш ҳақини тўлаш ва хўжаликларнинг даромадларини тақсимлаш моддий қийматликлар ва пул маблағларини сарфлашни англатади. Ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқариш бухгалтерия ҳисобида мулкчиликнинг ҳар хил шаклларидаги корхоналар фондларининг мавжудлиги ва ҳаракатини акс эттирган ҳолда қайд қилинади. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг ўзгаришини кўрсатиб, бухгалтерия ҳисоби мулкнинг ривожланишини тавсифлайди ва шу билан ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқариш ҳақида зарур кўрсаткичларни беради. Юқорида айтилганлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, бухгалтерия ҳисоби предметининг асосий мазмуни корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятини амалга оширишда фойдаланадиган ресурсларни самарали бошқариш учун зарур бўлган ахборотни шакллантиришдан иборат. Шу маблағларнинг сарфланиши, ишлаб чиқариш ҳажми ва фаолият натижаларини рационал ва тўғри бошқариш ҳозирги вақтда муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисобининг предмети - такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ва улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади. Бухгалтерия фанининг предмети бўлиб, унинг ўзи ҳисобланади. Унинг усуллари, техникаси, шакллари ва ташкил қилиниши ёки такомиллаштириш йўлларини топиш мақсадида қилинган илмий янгиликлар қилинади. Бухгалтерия ҳисобининг предметини ўрганишда, унинг тарихий характерини ҳисобга олиш керак. Чунки, бухгалтерия ҳисоби предметининг мазмуни ҳар хил иқтисодий тузумларда бир хил бўлмаган. Уларнинг ўзгариши бир тузумдан бошқасига ўтиш пайтида, мулкчилик шаклларининг ривожланиши билан белгиланиб борилган. Жумладан, бошланғич жамоа тузумида унинг ибтидоий ишлаб чиқариш воситалари ва ҳаёт даражаси шароитида ҳисобга унча катта эҳтиёж бўлмаган. Лекин, ҳисобнинг энг содда бўлган шакллари бу жамиятда ҳам қўлланилган, чунки унда овчилик ёки балиқчилик маҳсулотлари, терилган ҳосил ва шу кабиларни ҳисоблаш талаблари юзага келган. Секин - асталик билан деҳқончилик ва такомиллашган металли меҳнат қуролларининг яратилиши билан ҳисоб ҳам ривожланиб борган. Уни юритадиган мутахассислар ҳам пайдо бўла бошлаган. Бошланғич жамоа тузумида ҳисобнинг предмети сифатида умумий мулкчилик ташкил қилган маблағлар ва шу маблағлардан фойдаланишга доир муомалалар қаралган. Ушбу мулкчилик жамиятда феодалларнинг ишлаб чиқариш воситаларига ва қулларга бўлган эгалиги ҳисобининг предмети бўлган. Ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат буюмларидан ташқари, бевосита жонли меҳнат соҳиби ва дехқонга эга бўлган феодал ўз ҳоҳишига кўра уларни харид қилиши ва сотиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам, бу даврда меҳнат кучлари (қуллар) ҳисоб предметига киритилган. Социализмда эса, ижтимоий ва умумдавлат мулкининг доиравий айланиши бухгалтерия ҳисобининг предмети бўлиб ҳисобланган. Ҳар хил мулкчилик шаклларига асосланган, ривожланган бозор иқтисодиётидаги жамиятда индивидуал капитал ёки мулк эгасининг капитали бухгалтерия ҳисобининг предмети ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби бу ерда биринчи навбатда, мулк эгаси ёки мулк эгалари томонидан корхоналарга (компанияга) қўйилган ресурсларни самарали бошқариш мақсадлари учун ахборотни шакллантиради. Фойдани ошириш мақсадида, асосий ва низомида кўрсатилган бошқа фаолиятлардан ҳамда молиявий фаолият ҳисобига бой берилган имкониятларни қидириб топиш билан шуғулланади. Демак, бухгалтерия ҳисоби предметининг мазмуни у ёки бу ижтимоий тузумга хос бўлган мулкчилик шакли билан белгиланади. Яъни, ҳар бир жамиятда моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва самарали бошқариш учун қандай маълумотлар талаб қилинишига боғлиқ бўлади. Жамият ривожланган сари ҳисобнинг аҳамияти ҳам узлуксиз ўсиб боради. Бунда унинг қўлланиш доирасигина эмас, балки унда акс эттириладиган предмети ва бажарадиган функциялари ҳам тобора кенгайиб боради. Бухгалтерия ҳисобининг предмети билан бир қаторда унинг объектларини ҳам фарқлаб олиш лозим. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари деганда, муайян корхона эга бўлган моддий ва пул маблағлари, унинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан бўлган юридик муносабатлари ва шунингдек маблағлар ҳамда муносабатларни ўзгартирадиган хўжалик муомалалари тушунилади. Корхонанинг моддий ва пул қийматликлари ўз фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган маблағларини ифодалайди. Хўжалик муомалалари эса ишлаб чиқариш фаолиятининг мазмунини ифодаловчи жараёнларни ташкил қилади. Баъзида, бухгалтерия ҳисобининг предмети деб - ўз фаолиятини акс эттирувчи муомалалар тушунилади. Лекин, бундай тушунча ҳисоб категорияларини илмий талқинига чалкашлик киритади. Чунки, акс эттириладиган нарсалар бухгалтерия ҳисобининг предмети бўлгани билан, унинг қўлланниладиган жойига ҳам шундай қарашимиз лозимлигини билдирмайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling