Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Адабиётлар рўйхати: 
 
1. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» Қонун, 1996 й. 30-август. 
2. «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг 
таркиби ҳамда молиявий натижаларини шакллантириш тартиби тўғрисида» 
Низом. 1999 й. 5-феврал. 
3. Национальные стандарты бухгалтерского учета Республики Узбекистана. 
Ассоциация бухгалтеров и аудиторов Узбекистана. Ташкент – 2002 г. 
4. Макаров В.С. Теория бухгалтерия учета. М.: Статистика , 1974г. 
5. Ўзбекистон республикаси бухгалетрия ҳисобининг миллий стандартлари БҲМС. 
21-сонли, Таржимонлар: проф. А.Сотволдиев ва О.Машарипов. тошкент – 2002 г. 


III – БОБ “Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни”
 
3.1. БАЛАНС ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА 
 
Парижда Лувр музейида бир эркак кишига ҳайкал ўрнатилган. Унинг ягона икк 
қаламдан иборат бўлиб биттаси қулоғига қистирилган, иккинчиси қўлида. Бу эрамиздан 
1000 йил олдин катта мулкдор қўлида мирза (котиб) лвозимида ишлаган кишига қўйилган 
ҳайкал эди. Унинг асосий вазифаси хўжайини томонидан бозорга қанча мол олиб бориб 
сотгани, яъни қанча ғалла, ем, хашак ва бошқа нарсаларни сотгани ёки сотиб олгани 
тўғрисидаги маълумотларни ёзиб бориб вақти вақти билан хўжайиннинг қандай ва қанча 
маблағлари, бошқлардан оладиган ва уларга берадиган мол-мулки қанчалиги тўғрисида 
натура кўрсаткичида ахборот бериб турар эди. Бу ўша вақтнинг ўзига хос балансини 
англатар эди. Савдо-сотиқнинг ривожланиши натижасида пул ўлчови вужудга келиши ва 
пул бирлигининг стандартлашиши натижасида мирза (котиб) ўз хўжайинига тегишли 
бўлган турли маблағлари, унинг олишга тегишли ва бошқаларга беришга тегишли 
қарзларини қанча эканлигини ва маълум бир давр охирига қанча маблағга эга эканлигини 
пулда ифодалаш имкониятига эга бўлган. 
Демак, бухгалтерия баланси субъектнинг ресурслари (активлари), ресурсларга 
бўлган даъволар (мажбуриятлар) ва мулк эгасига тегишли улуш (ўз) маблағлари 
тўғрисидаги иқтисодий ахборот бўлиб ҳисобланади. 
Хўжалик субъектларини бошқариш учун энг аввало улардаги маблағлар ҳақидаги 
маълумотларга эга бўлиш керак. Шу билан бирга улар, маблағларнинг қандай турларига 
эга ва бу маблағлар қандай манбаалардан ташкил топганлигини билиш керак бўлади. 
Бундай маълумотлар умумлаштирилган ҳолда пул кўрсаткичларида маълум бир санага 
берилиши керак. Маблағлар таркиби ва қандай мақсадларга мўлжалланганлигини 
ўрганиш учун уларни иқтисодий жиҳатдан гуруҳлаш зарур. Мана шу маълумотлар 
бухгалтерия баланси ёрдамида олинади. 
Бухгалтерия баланси хўжалик маблағларини уларнинг турлари ва ташкил топиш 
манбаалари бўйича муайян бир даврга пулда ифодаланиб умумлаштириб акс эттириш, 
иқтисодий гуруҳлаш усулидир. 
Маблағлар турлари ва уларнинг манбааларини ажратиб кўрсатиш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 7 февралда 30-сонли буйруғи 
билан қабул қилинган баланс икки қисмдан иборат бўлган жадвал шаклида тузилган. 
Унинг чап томонида маблағлар турлари ва уларнинг жойланиши келтирилади ва у актив 


қисм деб номланади, пассив қисм деб номланадиган ўнг томонида маблағлар манбалари 
ва уларнинг қандай мақсадларга аталганлиги кўрсатилади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling