БАЛАНС
(тўртинчи муомаладан кейин)
Актив
Пассив
Маблағлар тури ва
уларнинг жойланиши
Сумма
Маблағлар манбаи ва
улар қандай мақсадга
аталганлиги
Сумма
Асосий воситалар 350000
Устав фонди 400000
Хом ашё ва материаллар 125000
Заҳира фонди 10000
Касса 40
Фойда 20000
Ҳисоб-китоб счёти
29900
Банк кредитлари -
Дебиторлар 60
Мол етказиб берувчи
75000
ЖАМИ 505000 ЖАМИ 505000
Бунга ўхшаган муомалалар хўжалик фаолиятида кўплаб учрайди.
Келтирилган тўртта муомалалар уларни балансда акс эттиришнинг содир бўлиши
мумкин бўлган ҳодисаларни ўз ичига олади (баланс ўзгаришларининг типлари).
Бошида баланснинг фақат активига ёки пассивига таъсир қиладиган воқеалар
(биринчи ва иккинчи муомалалар) кўрсатилган эди. Бунда балансда унинг активи ва
пассивини ўзгартирмайдиган суммаларнинг фақат қайта гуруҳлантирилиши бўлиб ўтган
эди. Бу баланс ўзгаришларининг биринчи ва иккинчи типларидир. Бошқа операциялар
баланснинг активига ҳам пассивига ҳам таъсир этади. Бунда ҳар иккала таъсир
қилинадиган моддалар уларнинг ёки кўпайиши (учинчи муомала) ёки камайишини
(тўртинчи муомала) юзага келтиради.
Баланс якунлари тегишли тартибда кўпаяди ёки камаяди. Бу баланс
ўзгаришларининг учинчи ва тўртинчи турларидир.
Юқоридаги баёнларга асосланиб, балансли ўзгаришлар типларини қуйидаги тарзда
ифодалаш мумкин:
Актив
Пассив
Кўпайиш
Камайиш
Кўпайиш
Камайиш
1 т 2
т
3 т
4
т
Балансли ўзгаришлар турларининг моҳиятини аниқлаш баланс хусусиятларини, яъни
ҳар қандай муомала унинг албатта икки моддасига таъсир этишини ва ҳеч қачон актив
билан пассив ўртасидаги тенгликни бузмаслигини тушуниб олиш учун зарурдир.
Муомалаларнинг иқтисодий мазмунини ўрганишга ушбу гуруҳлаш ҳеч қандай алоқаси
йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |