Microsoft Word Buhgalter doc


 ХЎЖАЛИК МУОМАЛАЛАРИНИНГ БАЛАНСГА ТАЪСИРИ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
3.3. ХЎЖАЛИК МУОМАЛАЛАРИНИНГ БАЛАНСГА ТАЪСИРИ 
 
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектда ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида 
кўплаб хўжалик муомалалари содир бўлади. Барча хилма-хил хўжалик муомалаларининг 
сони икки мингга яқин бўлиши мумкин. 1972 йили профессор А.С. Сотиволдиев 
томонидан ўзбек тилида чоп этилган (Тошкент - 1972) “Колхоз ва совхозларда асосий 
ишлаб чиқариш-молиявий муомалалари бўйича бухгалтерия балансидаги счётлар 
корресподенцияси”да 1401 хўжалик муомалалари келтирилган. Агар ҳозирги вақтда 
ҳисобнинг янги объектлари (лизинг, номоддий активлар, инвестиция, вексел ва ш.к.) 
вужудга келганини инобатга олсак, мавжуд хўжалик муомалалари икки мингдан ҳам кўп 
бўлиши мумкин. 
Бу хўжалик муомалаларининг ҳар бири содир бўлганда балансга таъсир қилиб, 
баланс моддалари суммаларини ўзгартириб юборади. Лекин бу хўжалик муомалалари 
балансга фақат тўрт йўл билан таъсир этади.
Шундай хўжалик муомалалари борки, улар баланснинг фақат активигат таъсир 
этади. Бунда баланснинг активида бир модда суммаси кўпайиб, иккинчи модда суммаси 
айни шу суммага камаяди, лекин баланснинг умумий суммаси ўзгармайди. Буни биринчи 
тип ўзгариш деймиз. 
1. Шундай хўжалик муомалалари содир бўладики, улар баланснинг фақат 
пассивига таъсир қилиб, пассивда бир модда суммаси кўпайб, иккинчи модда суммаси 
айни шу суммага камаяди. Бунда ҳам баланснинг умумий суммаси ўзгармайди. Буни 
иккинчи тип ўзгариш деймиз. 
2. Шундай хўжалик муомалалари содир бўладики, улар баланснинг фақат 
пассивига таъсир қилиб, пассивда бир модда суммаси кўпайиб, иккинчи модда суммаси 
айни шу суммага камаяди. Бунда ҳам баланснинг умумий суммаси ўзгармайди. 
3. Шундай хўжалик муомалалари содир бўладики, улар баланснинг активига ҳам 
пассивига ҳам таъсир этиб, улар суммасини кўпайтириб юборади. 
4. Ва ниҳоят, шундай хўжалик муомалалари содир бўладики, улар баланснинг 
активига ҳам пассивига ҳам таъсир этиб, улар суммасини камайтириб юборади. Буни 
тўртинчи тур ўзгариш деймиз. 
Балансга таъсир қиладиган бундай ўзгаришларни мисолларда келтирамиз. 
Бухгалтерия баланси ҳисобот даврининг I - кунига тузилади. Хўжалик фаолиятини 
амалга оширишда хўжалик маблағлари таркиби ва ҳажми содир бўлаётган операциялар 
таъсирида узлуксиз ўзгариб туради. 


Бу ўзгаришлар балансга албатта таъсир этади. 
Фараз қилайлик, ҳисобот даврининг бошига корхона баланси қуйидагича бўлган: 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling