Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАЛАНС (учинчи муомаладан кейин) Актив Пассив Маблағлар тури ва уларнинг жойланиши Сумма
- ЖАМИ 525000 ЖАМИ 525000
ЖАМИ 500000 ЖАМИ 500000
Учинчи муомала. Бунга ўхшаган муомалалар ҳам амалда кўплаб учрайди. Мол етказиб берувчилардан сотиб олинган 25000 сўмлик материаллар корхонага келиб тушди, лекин пули тўланмади. Мазкур муомала, биринчидан, материалларнинг миқдорини кўпайишига олиб келади. Демак, баланснинг «Хом ашё ва материаллар» моддаси 25000 сўмга ошади. Иккинчидан, материаллар мол етказиб берувчилардан сотиб олиниб, пули ҳали тўланмагани учун, корхонанинг мол етказиб берувчилар олдида қарзи пайдо бўлади. Балансда бу «Мол етказиб берувчилар» моддаси бўйича акс эттирилиб, унинг суммаси ҳам 25000 сўмга ошади ва 75000 сўмга тенг бўлади. Балансда акс этирилиш тавсифи бўйича ушбу муомала олдингисидан фарқ қилади. У бир вақтнинг ўзида активга ҳам, пассивга ҳам тегишлидир. Лекин унинг активда ҳам, пассивда ҳам юзага келтирган ўзгаришлари бир хил суммада ифодаланади ва бир томонга йўналтилгандир. Демак, актив ва пассивнинг жами суммалари бир хилда ўзгаради ва уларнинг ўртасидаги тенглик сақланиб қолади. Учинчи муомаладан кейин баланс қуйидагича бўлади: БАЛАНС (учинчи муомаладан кейин) Актив Пассив Маблағлар тури ва уларнинг жойланиши Сумма Маблағлар манбаи ва улар қандай мақсадга аталганлиги Сумма Асосий воситалар 350000 Устав фонди 400000 Хом ашё ва материаллар 125000 Заҳира фонди 10000 Касса 40 Фойда 20000 Ҳисоб-китоб счёти 49900 Банк кредитлари 20000 Дебиторлар 60 Мол етказиб берувчи 75000 ЖАМИ 525000 ЖАМИ 525000 Тўртинчи муомала. Бунга ўхшаган муомалалр амалиётда кўп учрайди. Ҳисоб-китоб счётидан банкка кредит бўйича қарзни узиш учун 20000 сўм ўтказилган. Бу муомала ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг камайишига олиб келади ва бир вақтнинг ўзида корхонанинг кредитлар бўйича қарзининг қисқаришига олиб келади. Демак, балансда «ҳисоб-китоб счёти» актив моддаси бўйича суммаси 29900 (49900 – 20000) сўмгача камаяди ва «Банк кредитлари» пассив моддаси бўйича 0 (20000 – 20000) гача камаяди, яъни бу модда пассив моддасидан чиқариб ташланади. Тўртинчи муомала баланс якунларини бир миқдордаги суммага камайишига олиб келади. Шунинг учун баланс активи ва пассиви якуний суммалари ўртасидаги тенглик бу муомаладан кейин ҳам сақланиб қолади. Тўртинчи муомаладан кейин баланс қуйидаги кўринишга эга бўлади: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling