Microsoft Word Buhgalter doc


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
 
 
 
Бухгалтерия ҳисоби счётлари 
 
 
 
 
 
Баланси 
Балансдан ташқари 
Асосий 
счётлар 
Қўшимча 
счётлар 
Контрар 
счётлар 
Калкуляцион 
счётлар 
Мулкий (инвентар) 
ҳисобга оладиган 
Йиғувчи тарқатувчи 
счётлар 
Таққословчи счётлар 
Пул маблағларини ҳисобга оладиган 
Фондларни ҳисобга оладиган 
Мажбуриятларни ҳисобга оладиган 
Олинадиган счётларни ҳисобга оладиган 
5-чизма. Бухгалтерия ҳисоби счётларини тузилиши ва тайинланиши бўйича таснифи 


4.2. АСОСИЙ СЧЁТЛАР 
 
Асосий счётлар маблағлар турлари (актив) мавжудлиги ва ҳаракати устидан ва уларнинг 
манбаларининг (пассив) назорат қилиш учун ишлатилади. Барча асосий счётларга уларда 
корхона мулкининг ҳисобга олиниши хосдир. Асосий счётларнинг хусусияти шундан 
иборатки, агар уларда қолдиқ мавжуд бўлса, уларнинг ҳаммаси баланс таркибига 
киритилади. 
Ўзининг тузилиши ва қандай мақсадга мўлжалланганлигига қараб асосий счётлар асосий 
актив, асосий пассив счётларга бўлинади. 
Асосий актив счётлар моддий ва пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракатини ҳисобга 
олиш ҳамда дебиторлар билан ҳисоб-китоблар учун хизмат қилади. Уларнинг 
хусусиятларини «Материаллар» ва «Дебиторлар билан ҳисоб-китоблар» счётлари 
мисолида кўриб чиқамиз. 
«Материаллар» счёти корхона омборидаги материалларни ҳисобга олиш учун 
ишлатилади. Маълумки, давр бошига омборда мавжуд бўлган материаллар (бошланғич 
қолдиқ) бу счётнинг дебетида акс эттирилади. Кирими дебетига, чиқими-кредитига 
ёзилади. Охирги қолдиқ бу счётда албатта дебетида (ёки нолга тенг) бўлиши керак, чунки 
омборда мавжуд бўлган материаллардан ортиқча сарфлаш мумкин эмас. 
«Дебиторлар билан ҳисоб-китоблар» счёти корхоналар билан бажарилаётган хизматлари 
бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Корхонанинг хали 
бажармаган, лекин ҳақи тўланган хизматлари учун қарзи бу счётнинг дебетида бошланғич 
қолдиқ сифатида кўрсатилади. Корхоналарнинг мазкур корхонага бўлган қарзининг ошиб 
бориши ҳам унинг дебетига, унинг узилиши (қарзнинг тўланиши) эса - кредитига ёзилади. 
Охирги қолдиқ фақат дебетли бўлиши (ёки нолга тенг) мумкин, чунки харидор ўз қарзини 
бошқа корхонага шу қарзидан ортиқ суммада тўламайди. 
Мулк (инвентарлар)ни ҳисобга оладиган счётларга асосий воситалар, узоқ муддатли 
ижарга олинган асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар, ёки ва бўрдоқига 
боқилаётган моллар, ўзи ишлаб чиқарган ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар, 
товарлар киради. 
Пул маблағларини ҳисобга оладиган счётлар касса, ҳисоб-китоб счёти, чет эл 
валютасидаги пул маблағлари, банкдаги махсус счётлар, қисқа муддатли инвестициялар, 
пул эквивалентлари, йўлдаги пул жўнатмалар киради. 
Хусусий капитални ҳисобга оладиган счетларга устав капитали, қўшилган капитал, резерв 
капитал, тақсимланмаган фойдалар киради. 


Мажбуриятларни ҳисобга оладиган счётларга мол юборувчи ва пудратчиларга тўладиган 
счетлар, олинган аванслар, суғурта ташкилотлардан бўлган қарзлар, таъсисчилардан 
бўлган қарзлар, ишчи ва хизматчилар билан меёнат ҳақи бўйича қарзлар, банк кредитлари 
ва қарзлар ва ш.к. киради. 
Олинадиган счтеларни ҳисобга оладиган счетларга харидор ва буюртмачилардан 
олинадиган счетлар, берилган аванслар, турли дебиторлар киради. 
«Устав фонди» ва «Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари» счётлари намунавий асосий 
пассив счётлар бўлиб ҳисобланади. «Устав капитали (фонди)» счёти корхонанинг 
муассисчилардан доимий фойдаланиш учун олинган маблағлар суммасини (шу счётнинг 
кредитида акс эттириладиган бошланғич қолдиқ) ва шу суммаларнинг кейинчалик 
ўзгаришларини (фонднинг кўпайиши ва камайишини тавсифловчи кредити ва дебети 
бўйича айланмалар) кўрсатади. Бу счётнинг охирги қолдиғи фақат кредит бўлиши 
мумкин, чунки ҳамон корхона мавжудми, у ҳар доим ўз маблағларига эга бўлади. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling