Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти
2 - мисол «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» моддаси
корхона маблағлари манбаини акс эттиради. Балансда унга ёзилган сумма - корхонанинг мол етказиб берувчиларга бўлган қарзи миқдорини кўрсатади. Бу модда бўйича қолдиқ 10000 сўмга тенг дейлик. «Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» моддасининг ўзгаришини англатувчи муомалалар корхонанинг қарзининг ошишини камайишини кўрсатиши мумкин. Фараз қилайлик, учта муомалалар содир бўлган: биринчиси - корхона мол етказиб берувчиларга бўлган қарзининг 15000 сўмга узган, иккинчиси - корхонанинг мол етказиб берувчиларига қарзи 20000 сўмга ошган, учинчиси - мол етказиб берувчиларга бўлган корхона қарзни 35000 сўмга узган. Мол етказиб берувчиларга доир муомалаларни ҳисобга олиш учун 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти юритилади. Бу счёт маблағлар манбаини акс эттиради, шунинг учун ундаги ёзувлар, маблағлар турларини ҳисобга оладиган «Касса» счётига қараганда бошқа акс эттирилади. Унда қолдиқ, маблағлар манбаининг кредитига ёзилади. Мазкур счётда кўпайишни англатувчи муомалалар - кредитида, камайишни англатувчи муомалалар - дебетида акс эттирилади. Демак, 15000 ва 35000 сўм шу счётнинг дебетига, 20000 сўмни эса кредитга ёзиш керак. Бошланғич қолдиқ ва муомалалар ёзилгандан кейин, дебет ва кредит бўйича айланмалар якунини ҳисоблаб чиқамиз ва янги қолдиқ (сальдо)ни топамиз. У қуйидагича бўлади: (40000+20000-50000=10000). «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти унга муомалалар ёзилганидан кейин, қуйидаги кўринишга эга бўлади: «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти Д-т К-т 1) Мол етказиб берувчиларга бўлган қарз узилган 15000 Корхона мол етказиб берувчиларга қарзининг бошланғич қолдиғи 40000 3) Мол етказиб берувчиларга бўлган қарз узилган 35000 2) Мол етказиб берувчиларга ҳисобланган 20000 Узилган - ҳаммаси (айланма) 50000 ҳисобланган ҳаммаси(айланма) 20000 Корхонанинг мол етказиб берувчиларга қарзининг охирги қолдиғи 10000 Бу счётнинг охирги қолдиғи фақат кредитли бўлиши мумкин, чунки корхона мол етказиб берувчиларга бўлган қарзини узишда, мавжуд мажбуриятдан ортиқ суммани тўламайди. Счётларнинг қолдиқлари, ҳисобга олинадиган объектларнинг кўпайиши ва камайишига қараб, уларнинг ҳар хил томонларига ёзилади. Счётларнинг бундай тузилиши тасодифий эмас. Ўзининг табиатига кўра хўжалик маблағларини турлари бўйича ажратиш уларнинг манбалари бўйича гуруҳлашга қарама қаршидир. Шундай қилиб, хўжалик маблағларининг турларини акс эттирувчи счётларда ҳисобга олинадиган объектлар қолдиқларини ва кўпайиши дебетига, камайиши эса кредитига ёзилади. Маблағлар манбаларини ҳисобга олиш учун хизмат қиладиган счётларда қолдиқлар ва кўпайишлар кредитида, камайишлар эса - дебетда кўрсатилади. Маблағлар турини ёки уларнинг манбаларини ҳисобга олишга қараб, счётлар актив ва пассивга бўлинади. Маблағлар турларини ҳисобга олувчи счётлар актив, уларнинг манбаларини акс эттирувчи счётлар эса - пассив счётлар деб аталади. Барча счётларда ҳам қолдиқлар ва муомалалар юқорида келтирилгандек акс эттирилади. Лекин бухгалтерия ҳисобида қатор мураккаб счётлар борки, улар ўзларининг тузилишларига кўра бундай оддий тарздан фарқ қилади. Бундайларга хўжалик жараёнлари, хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари, топшириқларнинг бажарилиши ҳисобга оладиган счётлар киради. Бу счётлар ҳисобга оладиган объектларнинг хусусиятларини акс эттиради. Лекин улар ҳам актив ва пассив счётларга мансубдир. Счётлардан тўғри фойдаланиш учун - у ёки бу счёт ёрдамида қандай кўрсаткичларни олиш мумкинлиги ва унда қандай объектлар ҳисобга олиниши зарурлигини билиш мақсадида счётлар таснифланади. Счётларнинг ҳар хил турлари хусусиятларини билиш ҳисобини ташкил қилиш учун счётларни туркумлаш зарур. Бундай счётларни туркумлаш икки белги асосида тузилади: қандай мақсадга аталганлиги ва тузилиши ҳамда иқтисодий мазмунига қараб. Счётларнинг қандай мақсадларга тайинланиши ва тузилиши бўйича туркумланиши, у ёки бу счётлар, нима учун, қандай кўрсаткичларни олиш учун мўлжалланган ва уларнинг тузилиши қандай, яъни уларнинг дебети кредитининг мазмуни қандай, ҳамда улардаги сальдо қандай хусусиятга эга эканлигини кўрсатади. Улар бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган счётларнинг хусусиятларини ўрганиш учун хизмат қилади ва уларнинг айрим турлари қандай хусусиятларга эга эканлигини аниқлаш имконини беради. Счётларни иқтисодий мазмунига қараб туркумланиши (иқтисодий туркумлаш), счётларда нима ҳисобга олинади, яъни унда қандай аниқ иқтисодий объект акс эттирилишини кўрсатади ва мазкур объектга ҳар томонлама тавсиф бериш учун қандай счётлардан фойдаланиш кераклигини аниқлаб олиш имконини беради. Иқтисодий туркумлаш мазкур корхонада, унинг хусусиятларини ҳисобга олган холда, фойдаланиши керак бўлган счётлар рўйхатини белгилаб олиш учун мўлжалланган. Ҳар иккала туркумлаш ҳам чамбарчас боғланган ўзаро бир-бировларини тўлдиради. Счётларнинг хусусиятларини билиш ва улардан амалиётда тўғри фойдаланиш учун счётларнинг қандай мақсадга тайинланганлиги, тузилиши ва иқтисодий мазмунини ўрганиш керак. Счётларнинг туркумланиши мавжуд маълумотлардан хўжалик фаолиятини бошқаришда зарур бўлган кўрсаткичларнинг хусусиятларини (таркибий тузилиш туркумланиши) ва унда ҳисобга олинадиган объектларнинг иқтисодий мазмунини (иқтисодий туркумланиши) аниқлаб олингандан кейингина улардан бошқарув ишларида тўғри фойдаланиш мумкин. Счётларни қандай мақсадларга мўлжалланганлиги ва тузилиши ҳамда иқтисодий мазмуни бўйича туркумланишини кўриб чиқамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling