- Режа:
- 1. Кўмир. Нефт. Табиий газ.
- 2. Гидроэнергетика заҳиралари. Денгиз сувининг кўтарилиш ва пасайишидан ҳосил бўладиган энергия
- 3. Атом энергияси. Бошқа энергия захиралари. Шамол энергияси. Қуёш нурининг энергияси
1. Кўмир. Нефт. Табиий газ Муҳандис-энергетик ҳеч бўлмаганда дунё ёқилғи заҳиралари тўғрисида умумий тушунчаларга эга бўлиши керак. Турли хил ёқилғилар турлича энергия йиғувчанликка эга, 1-жадвалда уларнинг кўрсаткичлари берилган. | | | | | | | - Солиштирма энергия йиғувчанлиги 106 Ж/кг ккал/кг
| | | | | | | Кўмир. Дунёда кўмирнинг геологик заҳиралари, шартли ёқилғида, 12000 млрд. тонна деб баҳоланмоқда, Улардан 6000 млрд. тоннаси ишончли заҳираларга тегишли. Қуйидаги расмдан дунё кўмир заҳиралари ва улардан фойдаланиш истиқболлари тўғрисида тушунчага эга бўламиз. Замонавий техника ва технология, ўзини иқтисодий оқлаган ҳолда, кўмирни ишончли заҳираларидан 50% ни қазиб олиш имкониятини беради. Тошкўмир ёнганда тахминан 8,14 кВтс/кг (29,3 МЖоул) энергия ажралиб чиқади. Расм 6. Дунё кўмир заҳираларининг қийматлари: а) турли хил қитъаларда; б) фойдаланиш истиқболлари; Тошкўмир таркибидаги турли хил унсурларнинг ўртача қийматлари қуйидаги расмда келтирилган. Расм 7. Тошкўмирнинг тахминий таркиби.
Do'stlaringiz bilan baham: |