Маъруза №3 энергетика манбаларини турлари ва уларнинг захиралари


Денгиз сувининг кўтарилиш ва пасайишидан ҳосил бўладиган энергия


Download 212.5 Kb.
bet4/4
Sana31.03.2023
Hajmi212.5 Kb.
#1311496
1   2   3   4
Bog'liq
3-МАЪРУЗА

Денгиз сувининг кўтарилиш ва пасайишидан ҳосил бўладиган энергия. Ҳозирги замонда бу энергиядан бир неча қувватга эга бўлган электр станциялари қурилган. Лекин бу станцияларни қуриш қимматлиги ва улардан фойдаланиш нотекислиги учун, самарадорлиги кам ва уларнинг ривожланиши секин кечмоқда.

3. Атом энергияси. Бошқа энергия захиралари. Шамол энергияси. Қуёш нурининг энергияси Атом энергияси. 1990 йилга келиб дунёнинг 20 та давлатдаги атом электр станцияларнинг (АЭС) умумий қуввати 140500 МВт га тенг бўлди. 2010 йилга келиб уларнинг қуввати тахминан 900-100 минг МВт бўлиши кутилмоқда. Илм ва муҳандислик фикри ҳозирда янги энергия тури, бошқариладиган термоядро синтези устида ишламоқда. Бунда денгиз сувидаги водород изотопларидан фойдаланилади. Синтез реакцияси натижасида 1 кг газсимон дейтрийдан 10000 тонна кўмирни ёқгандаги энергияга тенг энергия олинади. Термоядро синтезидан радиоактив чиқиндилар чиқмаслиги ҳам ҳозирда келажак энергиясини олиш йўлида бир қанча техник муаммолар мавжуд.

Бошқа энергия заҳиралари. Йирик энергия заҳираларининг манбалари (қуёш, шамол, геотермал энергияси каби) талабсиз қолмоқда. Шамол энергияси ер шарида йилига 175-220 минг ТВтсоатни ташкил этади, унинг қуввати эса (20-25) 109 кВт. Бу тахминан дунёдаги энергия сарфидан 2,5 маротаба ортиқ. Лекин бу энергияни 5% дан фойдаланиш мумкин, ҳозирги даврда бундан ҳам кам ишлатилмоқда.

Қуёш нурининг энергияси, инсоният фойдаланиши мумкин бўлган энг катта манба. Қуёш энергиясининг ер юзига йўналтирилган оқими 1,21014 тонна шартли ёқилғига тенг. Бошқа юлдузлар каби қуёш ҳам ўта қизиган газ ҳисобланади. Унинг таркиби 82% водород, 17% гелий ва 1% бошқа унсурлардан ташкил топган. Қуёшнинг марказида шундай юқори босимли соҳа мавжудки, у ерда ҳарорат 15-20 млн.°С-ни ташкил этади. Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг энг катта муаммоларидан бири шундан иборатки, энергиянинг энг кўп қисми ёзда тушади, энергияга энг катта талаб эса қиш фаслида тўғри келади.

Ер шарида анчагина геотермал энергия заҳиралари мавжуд. Бу энергия беҳисоб ва ундан келажакда фойдаланиш анча самарали. Радиоактив унсурларнинг емирилиш натижасида, ер коинотга узлуксиз ўз иссиқлигини етказиб туради. Геотермал сув бир қанча мамлакатларда иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун ишлатилади. Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳри тўлиқ ер ости иссиқ суви ҳисобига иситилади. Катта ҳажмлардаги иссиқлик таъминотида термал сувлардан Австралия, Янги Зеландия ва Италия каби мамлакатларда фойдаланилади.


Download 212.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling