Microsoft Word Buhgalter doc


Контрактив счётлар таърифи


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Контрактив счётлар таърифи 
Тартибга солинувчи Тартибга солинувчи 
актив счёт пассив счёт 
Д-т 
К-т
Д-т 
К-т
қолдиқ А 
қолдиқ Б 
А – Б = В 


Шартли белгилар: 
А - тартибга солинувчи модданинг бошланғич қиймати; 
Б - бошланғич баҳоланишдан айириб ташланадиган тартибга солувчи модданинг 
суммаси; 
В - тартибга солинадиган модданинг ҳақиқий суммаси. 
Контрактив счётлар таркибига 02 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби 
счётлари», 05 «Номоддий активлар амортизацияси ҳисоби счётлари», 2980 «Савдо 
устамаси», 4910 «Даргумон қарзлар бўйича резерв» счётлар киради. 
Контрпассив счётлар қаторига янги счётлар режаси бўйича 8600 «Сотиб олинган ўз 
акциялари», 9040 «Сотилган товарни қайтариш» ва 9050 «Харидор ва буюртмачиларга 
берилган чегирмалар» счётлар киритилган. 
Контрпассив счётларининг тузилиши 8600 «Сотиб олинган хусусий акциялар ҳисоби 
счётлари» мисолда кўриб чиқамиз. Бу счёт 8310 «Оддий акциялар» ва 8320 «Имтиёзли 
акциялар» счётларига нисбатан контрпассив бўлиб акционер жамиятининг акциядорлик 
капиталини камайишини кўрсатади ва балансда кўрсатиладиган устав капиталиининг 
умумий жамидан чегириладиган сумма ҳисобланади. 
Илгари контрпассив ҳисобланган 9800 «Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун 
фойданинг ишлатилиши ҳисоби счётлари» янги счётлар режаси бўйича контрпассив 
счётлар ҳисобланмасидан транзит счётлар қаторига киритилган. Бу (9810 ва 9820) 
счётларининг дебетида ҳисобот даври ичида солиқ ва йиғимлар бўйича бюджетга 
ҳисобланган сумма ҳисобга олиб борилиб, ҳисобот йили тугагач йиллик бухгалтерия 
ҳисоботини тузишда якуний молиявий натижалар счёти билан ёпилади. 
Контрпассив счётларнинг таърифи 
Тартибга солувчи Тартибга солинувчи контрпассив счет
пассив счёт 
Д-т 
К-т
Д-т 
К-т 
қолдиқ Д 
қолдиқ Г 
Г - Д = Е 
Шартли белгилар: 
Г - тартибга солинувчи модданинг бошланғич суммаси; 
Д - бошланғич суммадан айириб ташланадиган тартибга солувчи модданинг 
суммаси; 
Е - тартибга солинувчи модданинг ҳақиқий суммаси. 


Контрар счётлар ўз хусусиятларига эгадир. Биринчидан, контрактив ва контрпассив 
счётлар, тегишли тартибда актив ва пассив бўлатуриб, ва баланс активи ва пассивида 
жойлашган бўлатуриб, ҳақиқатда уларга нисбатан муносабатда бўлмайди, чунки улар 
томонидан тартибга солинадиган асосий счёт акс эттириладиган баланснинг томони 
билан боғлиқдир. Иккинчидан, контрар счётлар алоҳида иқтисодий мазмунга эга. Контрар 
счётлардаги сальдо суммалари асосий счётда ҳисобга олинадиган объектнинг ҳақиқий 
миқдорини олиш мақсадида тегишли тартибга солинадиган счётларнинг суммаларидан 
чегириб ташланадиган суммани англатади. Шунинг учун контрар счётларнинг сальдолари 
фақат илгари мавжуд бўлган маблағлар ёки манбаларнинг миқдоринигина акс эттиради. 
Тўлдирувчи счётлар тартибга солинувчи объектларнинг ҳақиқий миқдорини унинг 
дастлабки баҳоланишига тартибга солувчи суммани қўшиш йўли билан аниқлаш учун 
мўлжалланган. Тўлдирувчи счётлар таркибига хусусан 1610 «Материаллар қийматидаги 
оғишлар» актив счёти киради. Материаллар бухгалтерия ҳисобида ягона ҳисоб баҳосида 
юритилганда, сотиб олинган материалларнинг ҳисоб баҳосидан оғишиши ҳисобга 
олинади. Материалларнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда 10-счётдаги ягона ҳисоб 
баҳосига 1Б «материаллар қийматидаги оғишиш» счётининг суммаси қўшиб кўрсатилади. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling