Microsoft Word Buhgalter doc


Балансдан ташқаридаги счётнинг таърифи


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Балансдан ташқаридаги счётнинг таърифи 
Кирим Чиқим 
Бошланғич қолдиқ-корхонанинг 
чекланган фойдаланишда жойлашган 
мавжуд қийматликлар ҳамда шу 
қийматликларга доир мажбуриятлар 
Айланма-корхонанинг чекланган 
фойдаланишида жойлашган
қийматликларнинг чиқиб кетиши ва шу 
қийматликларни эгасига қайтаришга доир 
мажбуриятларнинг камайиши 
Айланма – шундай қийматнинг келиб 
тушиши ва уларни 
қайтаришга доир мажбуриятларнинг 
кўпайиши 
Кирим қолдиқ 


 
4.8. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАРИДАГИ 
ИККИЁҚЛАМА ЁЗУВ 
 
1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун»да 
Ўзбекистон бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий принципларидан бири 
бухгалтерия ҳисобини иккиёқламали усулда юритиш эканлиги айтиб ўтилган (6-модда). 
Хўжалик муомалаларини иккиёқламали ёзув тизимини тарихда биринчи кашф этган олим 
Италиялик математик Лука Пачоли. 1494 йили «Счётлар ва ёзувлар тўғрисида трактат 
(илмий асар)» чоп этиб иккиёқлама ёзув тизимига асос солди. 
Иккиёқлама ёзув ҳар бир хўжалик муомаласининг ўзаро боғлиқ бўлган счётларда 
қайд этиш йўли билан амалга оширилади. Бу билан муомалалар таъсир этадиган ҳисоб 
объектлари ўртасида ўзаро алоқа ўрнатилади ва бу ўз навбатида, корхона хўжалик 
фаолияти устидан назорат қилиш ва содир бўлаётган жараёнларни ўрганишда муҳим 
аҳамият касб этади. 
Хўжалик муомалаларини икки марта акс эттириш (иккиёқлама ёзув) хўжалик 
маблағларининг давр айланиш жараёнида қиймат шаклларини алмашинишининг 
иқтисодий табиати билан боғлиқдир. Бу жараёнда ҳар бир муомала қийматнинг бир 
шаклидан бошқа шаклига олиб келади. Қийматнинг бошланғич ва охирги шакли 
таъминот, ишлаб чиқариш муомалаларида ҳар доим ҳар хил бўлади. Масалан, таъминот 
муомалаларида қийматнинг дастлабки пулдаги шакли ишлаб чиқариш заҳиралари шакли 
билан алмашинади; ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш заҳиралари ўз шаклларини 
маҳсулотлар шаклига ўзгартиради; сотиш учун тайинланган хизматларни сотиш 
муомалаларида, улар ўз шаклларини яна пул шаклига алмашади. Қиймат шаклининг 
бундай алмашиниши ҳар бир жараённинг бошқа муомалаларига ҳам хосдир. Шундан 
келиб чиқиб, мазкур муомалада қатнашувчи қийматнинг ҳар бир шаклини, яъни 
муомаланинг бошланишидаги кўринишида шаклини ҳам, унинг охирида намоён бўлган 
шаклида ҳам ҳисобга олиш зарурияти юзага келади. 
Бунда қиймат миқдори ўзгармаганлиги сабабли, хўжалик муомалаларини 
иккиёқлама ёзув усулида акс эттирилганда, ўзаро боғлиқ бўлган счётлар дебети ва 
кредитига тегишли суммалар албатта бир-бировларига тенг бўлиб қолади. 
Иккиёқлама ёзув давра айланиш жараёнида фақат қиймат шаклининг ўзгаришигина акс 
эттириш учун қўлланмай (баланс ўзгаришларининг I тури), балки барча хўжалик 
муомалаларини ҳам акс эттиради. Худди шу усул билан маблағларнинг қандай 


мақсадларга тайинланганлиги (маблағлар манбалари, II тур), ҳамда корхонанинг хўжалик 
алоқалари (III ва IV турлар) ҳам ҳисобга олинади. 
Баланс ўзгаришларининг ҳар бир тури баланснинг икки моддасига таъсир 
этганлиги боис, ҳар қандай муомалаларнинг икки марта акс эттирилишининг зарурлиги 
аниқдир. II, III, IV тур муомалалар мазмунининг бошқачалиги фақат иккиёқлама ёзув 
характерини қийинлаштиргани билан, унинг моҳиятини ўзгартирмайди. Иқтисодий 
табиати билан биргаликда бу ерда у ҳуқуқий табиатга ҳам эга бўлади. Лекин бу билан 
иккиёқламали ёзувнинг характери бошқача бўлиб қолмайди. 
Хўжалик муомалаларнинг икки марта акс эттирилишининг (иккиёқлама ёзувнинг) 
зарурийлиги баланс ўзгаришлар турларини кўриб чиқиш пайтида аниқлаб олинган эди. 
Ҳар бир хўжалик муомаласи икки иқтисодий ҳодисага олиб келади ва албатта баланснинг 
икки моддасига таъсир этади. Шунинг учун, муомалаларни иккиёқламали ёзув усули 
билан акс эттирилаётганда, юзага келтирилаётган икки ҳодиса қайд этилади, яъни 
баланснинг икки моддасига таъсир этадиган икки счётга ёзилади. Шу билан бир вақтда 
бунда шу счётлар ўртасида юзага келадиган ўзаро алоқа белгиланади. Бу билан содир 
бўлаётган муомалалар устидан назорат қилиш осонлаштирилади. 
Шундай қилиб, иккиёқламали ёзув хўжалик муомалалари билан юзага 
келтириладиган икки ҳодисаларни икки счётда ўзаро боғлиқ ҳолда бир хил суммада 
(дебетда ва кредитда) кўрсатиш имконини берадиган муомалаларни акс эттириш усулидан 
иборатдир. 
Масалан, ҳисоб-китоб счётидан корхона кассасига 1500 сўм олинди, деб фараз 
қилайлик. Бу муомала натижасида маблағларнинг икки турига - кассадаги нақд пуллар ва 
банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларига таъсир этилди. Кассадаги пуллар 1500 
сўмга кўпайди ва, аксинча, ҳисоб-китоб счётидаги пуллар шу суммага камайди. Бу мазкур 
муомаланинг икки ҳодисасидир. 
Бу муомалани бухгалтерия счётларида акс эттираётганда, унинг суммасини, 
биринчидан, «Касса» счётининг дебетига ёзиш керак, чунки бу счёт активдир ва кўпайиш 
актив счётларнинг дебетида акс эттирилади, иккинчидан, «Ҳисоб-китоб счёти» счётининг 
кредитига ёзилади, чунки бу счёт ҳам активдир ва актив счётларнинг камайиши кредитга 
ёзилади. 
Бу муомаланинг счётларда ёзилиши қуйидагича бўлади: 
т «Касса» счёти
- 1500
т «Ҳисоб китоб» счёти
- 1500


Хўжалик муомаласи ва унинг суммасини акс эттирадиган дебетланувчи ва кредитланувчи 
счётларни белгилаш (кўрсатиш) бухгалтерия ёзуви ёки ўтказма (проводка)си деб аталади. 
Юқорида кўриб чиқилган муомала счётларда қуйидагича акс эттирилади: 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling