Microsoft Word Buhgalter doc


 СОЛИШТИРУВЧИ (ТАҚҚОСЛОВЧИ) СЧЁТЛАР


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
4.6. СОЛИШТИРУВЧИ (ТАҚҚОСЛОВЧИ) СЧЁТЛАР 
 
Солиштирувчи счётлар хўжалик жараёнида олинган молиявий натижаларни 
аниқлаш учун мўлжалланган. Бу натижалар ушбу жараённи тавсифловчи икки ҳар хил 
айланма (оборот)ларни солиштириш йўли билан топилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, 
хўжалик жараёнларининг молиявий натижаларини аниқлаш учун қўлланиладиган счётлар 
солиштирувчи счётлар деб номланади. Бу счётлардаги айланмаларни солиштириш, 
уларнинг бирини - дебетда, бошқасини эса - кредитда акс эттириш йўли билан амалга 
оширилади. Дебет билан кредит ўртасидаги фарқ қидирилаётган натижани англатади
бунда, акс эттирилаётган муомалаларнинг хусусиятига қараб, фарқ дебетли ёки кредитида 
бўлиши мумкин. 
Солиштирувчи счётларнинг тузилишини «Якуний молиявий натижа» счёти 
мисолида кўриб чиқамиз. 
Фойдалар «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитида, зарарлар эса - 
дебетида йиғилиб борилади. Корхона ишининг пировард молиявий натижалари дебет 
билан кредитни солиштириш йўли билан аниқланади. 
Агар корхонанинг ялпи фойда суммасини кўрсатувчи кредит айланма ушбу 
корхона томонидан қилинган ялпи зарарлар (дебет айланма) суммасидан кўп бўлса, унда 
дебет билан кредит ўртасидаги фарқ корхона томонидан олинган фойдани англатади. Агар 
кредит айланма дебет айланмадан кам бўлса, дебет сальдо зарарни кўрсатган бўлади. 
Солиштирувчи счётларнинг таърифи 
Д-т 
К-т
Айланма-мазкур муомалалар бўйича ҳар 
икки солиштирувчи суммалардан бири 
(корхонанинг ялпи зарари, сотилган 
ресурслар тўла таннархи ва ҳоказо) 
Айланма-мазкур муомалалар бўйича ҳар 
иккала солиштирувчи суммалардан 
иккинчиси (корхонанинг фойдаси, сотилган 
ресурсларнинг сотилиш қиймати ва ҳоказо) 
Таққословчи счётлар тарибига 9910 «Якуний молиявий натижалар» счётидан 
ташқари 9210 «Асосий воситларни тугатилиши» ва 9220 «Бошқа активларни тугатилиши» 
счётларини ҳам киритиш мумкин. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг тугатиш 
жараёни ниҳоясига етгандан сўнг бу счётларнинг дебет ва кредит айланма суммалари 
ўзаро солиштирилиб молиявий натижа аниқланади. Шунинг учун ҳам бу счётларни 
таққословчи счётлар дейиш мумкин. Лекин янги счётлар режасида бу счётларни транзит 
счётлар таркибига қўшилиб таққословчи счётлар мақоми берилган. 

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling