Microsoft Word Buhgalter doc
СЧЁТЛАР БИЛАН БАЛАНС ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материал турлари
- Корхонанинг февраль ойдаги муомалаларини кўриб чиқамиз.
4.12. СЧЁТЛАР БИЛАН БАЛАНС ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК
Бухгалтерия ҳисоби счётлари бухгалтерия баланси билан чамбарчас боғлиқдир. Баланснинг активида маблағлар турлари кўрсатилади ва уларни жорий ҳисобга олиш учун ҳар бир баланс моддаси бўйича актив счётлар очилади. Баланс пассивида маблағлар манбалари акс эттирилади ва улар бўйича жорий ҳисоб ҳар бир моддага очиладиган пассив счётларда амалга оширилади. Маблағлар турлари ва уларнинг манбалари тўғрисидаги счётлар маълумотлари балансни тузиш пайтида актив ва пассив моддалар бўйича қўйиб чиқилади. Фараз қилайлик, ой бошига корхона баланси қуйидагича бўлган: 2001 йил 1-февралига бўлган баланс Актив Пассив 1. Асосий воситалар 200000 2. Материаллар 40000 3. Ҳисоб-китоб счёти 10000 1. Устав фонди 230000 2. Фойда 6000 3. Мол етказиб берувчилар 14000 Жами 250000 Жами 250000 «Материаллар» ва «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётлари бўйича қўшимча маълумотлар: Материал турлари: А 3000 т. 1 тоннаси нархи 10 сўм - 30000 Б 5000 кг, 1 кг. нархи 2 сўм - 10000 Жами - 40000 Корхонанинг мол етказиб берувчиларга қарзи: «Ташсельмаш» заводига - 5000 6 сонли бирлашмага - 9000 Жами -14000 Қисқартириш мақсадида таҳлилий ҳисоб учун фақат икки модда бўйича маълумотларидан фойдаланиш билан кифояланамиз. Корхонанинг февраль ойдаги муомалаларини кўриб чиқамиз. Биринчи муомала. «Ташсельмаш» заводидан қуйидаги материаллар олинган: А 1500т., 1т. нархи 10 сўм - 15000 сўм Б 1000 дона, 1 донаси 5 сўмдан - 5000 сўм Жами - 20000 сўм Келиб тушган материаллар учун ҳали ҳисоб-китоб қилинмаган. Иккинчи муомала. Фолиятни амалга ошириш учун материаллар сарфланган: А 2000 т., 1 т. 10 сўмдан - 20000 сўм Б 3000 кг., 1 кг. 2 сўмдан - 6000 сўм Жами - 26000 сўм Учинчи муомала. Корхона ходимларига иш ҳақи ҳисобланган 35000 сўм. Тўртинчи муомала. Мақсадли молиялаш учун бош корхонадан маблағлар олинган 950000 сўм (25000 х 38 сўм) Бешинчи муомала. Валюта Ўз.Респ. нинг Марказий банки курси бўйича сўмга конвертация қилиниб ва ҳисоб - китоб счётига ёзилган 950000 сўм. Олтинчи муомала. Мол етказиб берувчиларга қарзни узиш учун ҳисоб-китоб счётидан ўтказилган. а) «Ташсельмаш» заводига - 15000 сўм б) 6-сонли бирлашмага - 9000 сўм Жами - 24000 сўм Еттинчи муомала. Асосий восита харид қилинган. 17000 сўм Сакизинчи муомала. Далолатнома бўйича асосий восита фойдаланишга топширилган - 17000 сўм Тўққизинчи муомала. Кредиторлардан кўрсатган хизматлари учун пул тўлаш ҳисобланган - 750 сўм Ўнинчи муомала. Ҳар хил кредиторларга ҳисоб - китоб счётидан ўтказилган - 750 сўм Ўн биринчи муомала. Мақсадли молиялаш ҳисобидан бажарилган ишлар акс эттирилган - 61750 сўм Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling