Microsoft Word Buhgalter doc


 ХРОНОЛОГИК ВА ТИЗИМЛИ (СИСТЕМАТИК) ЁЗУВЛАР


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

4.10. ХРОНОЛОГИК ВА ТИЗИМЛИ (СИСТЕМАТИК) ЁЗУВЛАР 
Иккиёқлама ёзув ёрдамида хўжалик жараёнларини акс эттириш тартиби билан 
танишаётиб, биз шуни аниқладикки, муомала суммалари счётларга шу ондаёқ ёзилмас 
экан. Олдин муомала қандай счётларга ёзиш кераклигини кўрсатувчи бухгалтерия 
ёзувлари (ўтказмаси) тузилади. Бухгалтерия ёзувлари ушбу муомала расмийлаштирилган 
ҳужжатда ёки шу ҳужжат маълумотлари бўйича унга ёзувлар қилинадиган ведомостда, 
ёки ушбу ҳужжат тикиб қўйиладиган алоҳида босма иш қоғозлари (бланк)да тузилади. 
Ҳар бир бухгалтерия ёзувига навбатдаги рақам (номер) берилиб, бундан буён у ҳисобда 
шу рақам билан ўз аксини топади. 
Хўжалик муомалаларини тўла-тўкис акс эттирилиши устидан назоратни амалга 
ошириш ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини таъминлаш учун 
бухгалтерия ҳисобининг дастлаб юзага кела бошланишиданоқ барча ёзувлар хронологик 
кетма-кетликда рўйхатга олинадиган тартиб киритилган эди. Ёзувларни рўйхатга олиш 
журналларда амалга оширилиб, унда сана, рақам (номер), сумма ва кўпинча 
корреспонденцияланувчи счётлар ҳам кўрсатилар эди. 
Хўжалик муомалаларини хронологик тартибда акс эттириш хронологик ёзув деб ном 
олди. 
Хронологик ёзув – бу иқтисодий жиҳатдан ҳар хил бўлган муомалаларни кетма-кет 
(навбат билан) акс эттиришдир. Унинг мақсади - мазкур хўжаликнинг барча 
муомалаларини (ёки унинг маълум гуруҳини) рўйхатга олиш (регистрация қилиш)дир. 
Шунинг учун, кейинчалик бухгалтерия ёзувларини рўйхатга олиш (регистрация) 
дафтарлари рўйхатга олиш (регистрация) журналлари деб номланадиган бўлган. 
Хўжалик фаолияти кўрсаткичларини олиш учун муомалаларни иқтисодий жиҳатдан бир 
хил бўлган белгилар бўйича гуруҳлаш зарур. Бундай гуруҳлаш бухгалтерия ҳисобида 
счётлар ёрдамида амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисобининг счётларидаги ёзувлар 
муайян тизим бўйича қилинади (бунда кўпинча ҳар бир сумма бўйича 
корреспонденцияланувчи счёт кўрсатилган бўлади), шунинг учун муомалаларнинг 
счётларда акс эттирилиши тизимли (систематик) ёзув деб аталади. 
Хронологик ва тизимли ёзувлар алоҳида-алоҳида ёки биргаликда юритилиши 
мумкин. Биринчи холда маълумотлар олдин хронологик навбат билан рўйхатга олиш 
журналида, сўнгра тизимли тартибда счётларда келтирилади. Иккинчи холда хронологик 
ва тизимли ёзувлар бир вақтнинг ўзида битта умумий регистрда қилинади. 


Кейинги пайтда, бухгалтерия ҳисобининг қисқартириш ва соддалаштириш 
ҳаракатлари муносабатлари билан, хронологик ва тизимли ёзувларни биргаликда олиб 
бориш кенг миқёсда амалга ошириладиган бўлди. Бундай ёзувлар бир турдаги муомалалар 
гуруҳи бўйича, масалан, тайёрлов ва ишлаб чиқариш муомалалари бўйича, маҳсулот 
сотиш муомалалари бўйича ва бошқа анча майдароқ бўлган гуруҳлар бўйича қўлланилади. 
Бунда ҳисобни юритишда замонавий техникадан фойдаланиш корхонадаги барча 
муомалаларни тўла акс эттиришга кафолат беради.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling