Microsoft Word Buhgalter doc
СИНТЕТИК ВА ТАҲЛИЛИЙ (АНАЛИТИК) ҲИСОБ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
4.11. СИНТЕТИК ВА ТАҲЛИЛИЙ (АНАЛИТИК) ҲИСОБ
Бухгалтерия ҳисобининг счётлари ёрдамида хўжалик маблағлари ва хўжалик жараёнлари тўғрисида маълумотлар олинади. Корхона маблағларининг ҳар хил турлари ва уларнинг манбалари ёки у ёки бу хўжалик жараёнлар ҳақидаги тушунчаларни умумлаштирилган маълумотлар беради. Масалан, корхонага келиб тушган материаллар қийматининг суммаси ёки ҳамма сотилган маҳсулот учун тушумнинг миқдори ва ҳоказо. Лекин корхонани бошқаришда фақат умумий кўрсаткичлар билан кифояланиб бўлмайди. Моддий-жавобгар шахслар (омборчилар, менежерлар ва бошқалар)нинг ҳатти - ҳаракатлари устидан назорат қилиш учун, корхонанинг зарур бўлган маблағлар билан таъминланганлигини кузатиш, дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб - китобларни ташкил қилиш ва ҳоказолар учун, ҳисоб объектининг ҳар бирининг ҳолати ва ҳаракатини тавсифловчи мукаммал маълумотлар керак бўлади. Шу билан бирга моддий бойликлар ёки ҳисоб - китоблар тўғрисидаги маълумотлар фақат пул ифодасида эмас, балки натура ва меҳнат кўрсаткичларида ҳам ифодаланган бўлиши керак. Масалан, материаллар ҳисоби омбордаги материаллар, келиб тушган, чиқиб кетган материалларнинг умумий суммаси тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда шу материалларнинг айрим турлари, сортлари тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам таъминлаши керак. Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб - китоб, улар билан ҳисоб -китобнинг умумий ҳолати ва ўзгаришлари тўғрисидаги умумий маълумотлардан ташқари, ҳар бир ишчи ва хизматчи билан иш ҳақига доир ҳисоб - китоб бўйича алоҳида батафсил маълумотлар керак. Шунинг учун батафсиллик даражасига қараб ҳар хил маълумотларни олиш учун бухгалтерия ҳисобида икки турдаги счётлар, яъни синтетик ва таҳлилий счётлардан фойдаланилади. Синтетик счётлар хўжалик маблағлари ва муомалалари ҳақида умумлаштирилган кўрсаткичларни беради. Улар фақат пул ўлчагичларида юритилади. Таҳлилий счётлар бухгалтерия ҳисоби объектларига батафсил тавсиф бериш учун хизмат қилади. Таҳлилий счётлар ёрдамида синтетик счётлардаги маълумотлар батафсиллаштирилади ва назорат қилинади. Моддий бойликларни ва иш ҳақи бўйича ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб - китобларни ҳисобга олинадиган таҳлилий счётлар фақат пул эмас, балки натура ва меҳнат кўрсаткичларига ҳам эга бўлади. Хўжалик маблағлари ва жараёнларни (синтетик счётларда) умумлаштирилган кўрсаткичларда акс эттириш синтетик ҳисоб деб аталади, уларни (аналитик счётларда) батафсил кўрсаткичларда акс эттириш – таҳлилий счет деб аталади. Синтетик ва таҳлилий счётлар хусусиятлари материаллар ҳисобида кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, «Хом ашё ва материаллар» счёти қуйидаги маълумотларга эга: Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling