Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
Шахмат айланма ведомости
2003 йил феврал учун Кредит- ланувчи сч. Дебет- ланувчи сч. Капитал қўйилмалар Мол етказиб берув - чиларга тўланадиган счетла р Мамлакат и чидаги валюта счётлари Материаллар Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб -китоб Бошқа тушумлар Ҳисоб - китоб счёти Асосий ишлаб чиқариш Турли кредитор - лардан қарзлар Дебети бўйича жами Асосий воситалар 17000 17000 Материал- лар 2000 20000 Ҳисоб-ки- тоб счёти 950000 950000 Асосий ишлаб чиқариш 26000 35000 750 61750 Валюта счёти 950000 950000 Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб –китоблар 24000 24000 Бошқа мақсадли тушумлар 61750 61750 Капитал қўйилма 17000 17000 Турли кре- диторлар қарзлар 750 750 Кредит бў- йича жами 17000 20000 950000 26000 35000 950000 41750 61750 750 2102250 Д - т «Мол етказиб бурувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» 24000 К - т «Ҳисоб китоб счёти» 24000 Мазкур муомала ҳисоб - китоб счётидан мол етказиб берувчиларга пул ўтказиш билан қарзни узиш муомаласини акс эттиради. Шахмат айланма ведомости бир хил бўлган корресонденциядаги ҳар бир счётнинг айланмалар якунлари билан тўлдирилади. Бу якунлар мазкур счётнинг дебет қатори у билан корреспондентланадиган счётнинг кредит устуни билан кесишган ўтадиган катакка ёзиб қўйилади. Агар счётда бир хилдаги муомалалар билан бирнечта суммалар кўрсатилса (бизнинг мисолда бундайлар йўқ), унда шахмат айланма ведомостининг тегишли катагига шу суммаларнинг жами ёзиб қўйилади. Шундай қилиб, шахмат айланма ведомостининг ҳар бир катагига бир хил бўлган корреспонденция билан ёзилган якунларни англатувчи фақат битта сумма ёзиб қўйилади. Шахмат айланма ведомостини тузиш барча синтетик счётларнинг дебети ва кредити бўйича айланмалар якунини чиқариш билан тамомланади. Кредитнинг айланмалари шахмат айланма ведомостида автоматик қайд қилинади, чунки счётлар дебетига суммаларни ёзиш пайтида улар бир вақтнинг ўзида улар билан корреспонденцияланадиган счётларнинг кредитига ҳам киритилади. Шахмат айланма ведомости счётлар корреспонденциясининг мазмунини очиб бериш ва уларни тўғрилигини текшириш учун хизмат қиладиган счётлар бўйича айланмалар йиғиндисини кўрсатиб беради. Айланмалар мазмуни корресопнденциясини тавсифловчи катаклар кўрсатиладиган ҳар бир счётдаги айланманинг умумий суммасини қисман суммаларга бўлинган холда очиб берилади. Натижада ушбу ведомостнинг маълумотларига қараб, масалан, корхонага келиб тушган материалларнинг суммасинигина эмас, балки шу қийматликлар бўйича корхонанинг мол етказиб берувчилар олдида қарзи юзага келганлигини ҳам кўриш мумкин. Шунинг ҳисоб - китоб счётидан сарфланган пул маблағларинингина эмас, балки пул ўтказишнинг мақсади мол етказиб берувчиларга қарзни узишни (24000 сўм «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» қатори бўйича учинчи устунда) ҳам аниқлаб олиш мумкин. Счётлар корреспонденциясининг тўғрилигини текшириш шахмат айланма ведомостидаги ёзувлар бўйича қуйидагича амалга оширилади. Масалан, агар шахмат айланма ведомостида айланма суммаси «Меҳнатга хақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб -китоблар» счётининг дебети «Ҳисоб - китоб счёти» счётининг кредити билан кесишган катаклар берилган бўлса эди, мазкур муомала ёзувида хатога йўл қўйилмаганлигидан далолат берган бўлар эди, чунки корхона ходимларига иш хақи ҳисоб - китоб счётидан тўланмайди, балки кассадан берилади. Лекин шахмат айланма ведомости ёрдамида ҳамма хато ёзувларни топиб бўлавермайди. У бухгалтерия ёзувининг фақат аниқ бўлган хатосини очиб бериши мумкин. Агар ёзув нотўғри тузилган бўлиб, счётлар корреспонденциясида хатоларга йўл қўйилган бўлса, унда шахмат айланма ведомости бўйича ноаниқликни юзага чиқариб бўлмайди. Амалиётда шахмат айланма ведомости кўпчилик корхоналарда ёрдамчи иш жадвали сифатида ишлатилади. Мамлакатимиз бухгалтерия ҳисобида ёзувнинг шахмат усулидан кенг фойдаланилади. У синтетик ҳисоб счётларида суммаларни гуруҳлашда кенг тарқалган бўлиб, жамғарувчи ведомостлар ёрдамида амалга ошириладиган ҳисоб ёзувлари тайёрлашнинг техникавий усули ҳамда бухгалтерия ҳисобининг журнал - ордер шаклида қўлланиладиган маълумотларни умумлаштириш тартиби ҳам унга асослангандир. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling