Microsoft Word Buhgalter doc
ЖОРИЙ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МА’ЛУМОТЛАРИНИ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
4.13. ЖОРИЙ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МА’ЛУМОТЛАРИНИ УМУМЛАШТИРИШ Хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ва бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилаётганлигини текшириш учун ҳар бир маблағлар тури, уларнинг манбалари ва жараёнлар бўйича умумлаштирилган маълумотлар зарурдир. Синтетик ва таҳлилий ҳисобнинг маълумотларини текширишда, маълумотлар ҳар ойнинг охирида счётлардан олинади. Лекин, ҳар бир счётда ҳисобнинг битта объекти бўйича маълумотлар мавжуд бўлади. Барча маблағларни ёки ҳаммасини бирлаштирган холда, уларнинг айрим гуруҳларини тавсифловчи маълумотлар бир ойдаги қолдиқ ва айланмалар якунини кўрсатувчи айланма ведомостларда (қайдномаларда) мужассамланади. Шундай қилиб, айланма ведемостлар жорий ҳисоб маълумотларини умумлаштириш учун хизмат қилади. Улар синтетик ҳамда таҳлилий ҳисоб маълумотлари бўйича тузиладиган жадваллардан иборатдир. Биринчи навбатда синтетик счётлар бўйича юритиладиган айланма ведомостларнинг шакли, уни тузиш тартиби ва қандай мақсадга хизмат қилиши билан танишиб чиқамиз. Юқорида келтирилган мисоллар маълумотлари бўйича айланма ведомост тузамиз. Ведомостнинг биринчи устунига корхонада очилган барча синтетик счётларнинг номлари қўйиб чиқилади. Кейин синтетик ҳисоб счётларининг маълумотлари билан тўлдирилган уч жуфтли (дебет ва кредит) суммали устунлар келади. Бунда давр охиридаги қолдиқлар суммаси айланма ведомостнинг бевосита олдинга икки жуфти устунлари асосида олиниши мумкин. Актив счётлар бўйича охирги қолдиқлар бошланғич қолдиқни дебет бўйича айланма суммаси билан қўшиб, топилган қийматдан кредит бўйича айланма суммасини айириб ташлаш йўли билан аниқланади. Пассив счётлар бўйича қолдиқ бошланғич қолдиқ билан кредитли айланма суммасини қўшиб, топилган суммадан дебет айланма қийматини айириш йўли билан аниқланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling